The New York Times маълумотларига кўра, шу кунларда тобора кўплаб шифокорлар васият ёзиб қолдиршига шошилмоқда". Die Zeit журналисти Лукас Хермсмейер 270 бемор учун мўлжалланган Гарлем касалхона маркази ҳамшираси Сара Дауд билан суҳбатлашди.
"Мен ишлаётган қаватда 33 та бемор бор ва уларга атиги учта ҳамшира қарайди, яъни 11 та беморга битта ҳамшира тўғри келади. Бунда Covid га чалинган беморлар мунтазам кузатувга ва қарашга муҳтожлик сезади, - ҳикоя қилади нашр суҳбтдоши. - (...) Мен касалхонадаги ҳамма ўринлар банд ёки банд эмаслигини билмайман, лекин Covid га чалинган беморлар ҳақида гапирадиган бўлсам, охирги чегарага етиб келганмиз. Жумладан, шу сабабли ҳамки, биз беморларни изоляция қилишга мажбурмиз ва бу кўпроқ жой талаб қилади. Яъни интенсив терапия бўлимларида бошқа ўрин йўқ. Айниқса, мен ишлайдиган қаватда Covid юқтириб олган беморлар бошқа беморлар билан аралаш ётибди. Бизг бошқа касаллик билан тушган, лекин эндиликда Covid тести ижобий натижа берган беморлар ҳам бор. Мен ва ҳамкасбларим бир нечта марта бунга касалхона раҳбариятининг эътиборини қаратмоқчи бўлдик, лекин ҳозирча бу жиддий қабул қилинмади".
"Ўликхонамиз тўлиб кетган. Эҳтимол, якунда унинг ҳажмини катталаштиришга тўғри келади", - деди ҳамшира.
"Сўнгги уч йил давомида асбоблар билан боғлиқ муаммолар кузатилмаган бирон куним бўлмаган. Бу ҳолат ҳали пандемиядан олдин бўлган. Ҳамма жойда ҳимоя воситалари етарли эмас. Бизнинг шошилинч тиббий ёрдам бўлимимизда тиббиёт ходимлари ҳатто қурилиш дўконидан махсус кийим сотиб олишга мажбур бўлишган. Инфузион насослар ҳам этарли эмас. Қондаги кислород миқдорини ўлчайдиган асбоблар етишмайди. Улар бир вақтнинг ўзида барча беморларнинг ҳолатини кузатиш учун етарли эмас, яъни биз жиҳозларни палаталар ва беморлар ўртасида кўчириб юрибмиз. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилсак ҳам, бу катта хавф" – деди Дауд.
"Раҳбарият бизга N95 турдаги битта ниқоб беради ва уни ҳар бири 12-14 соат давом этадиган бешта сменага етказиш керак. Лекин аслида мен никобни ҳар сафар фойдалангандан кейин ташлаб юбориши керак, чунки атрофимиз доим йўталиб юрган одамларга тўла ва уларнинг йўтали албатта бизнинг кийимларимизга ҳам етиб келади. Юқумли касалликлар протоколи талабларига рио қилмай қўйганимизга анча бўлди", - деди нашр ҳамсуҳбати.
"Одамларни қутқариши ва шу билан бир қаторда фойда олиш керак бўлган тизимда пул омили ҳар доим устун туради. Соғлиқни сақлаш тизими даҳшатли ҳолатда. Моҳиятан иккита соғлиқни сақлаш тизими мавжуд. Бири камбағаллар, муҳожирлар ва бошпанасизлар учун. Иккинчиси эса хусусий тиббий суғуртаси бўлган ўрта синф ва бадавлат одамлар учун. Тизимлардан бирининг ихтиёрида анча катта ресурслар бор ва бу мен ишлаётган тизим эмас. Биз умуман таъминланмаганмиз. Агар касалхоналар етарли даражада таъминланмаса, юқумли касалликлар сони кўпайиб боришини исботловчи тадқиқотлар мавжуд", - таъкидлайди ҳамшира.
"Кўплаб беморларимиз шу қадар ҳолдан тойган ва заифки, мустақил равишда ҳожатхонага ҳам етиб бора олмайди. Кеча беморлардан бири мендан чойшабини алмаштириб беришни ўтиниб сўради, лекин мен зудлик билан бошқа бир аёлга қон қуйишим керак эди. Мен икки бемор орасида бирини танлашимга тўғри келди. Бу даҳшат", - деди нашр ҳасуҳбати.
Манба: Die Zeit