Илмнинг тасдиқланиши
Эркак ва аёлнинг яқинлик қилиши уларнинг ҳар иккисига ҳам жиддий оқибатлар келтириши ҳақидаги билимлар қадимдан маълум бўлган. У яқинда илмий маънода ҳам ўз тасдиғини топди ва генетика соҳасининг таниқли олимлари тамонидан қонунлаштирилди (легитим).
СССР Фанлар Академиясининг Физика ва техника масалалари институтининг таниқли арбоби, ҳозирда биологик фанлари доктори Петр Гаряев 1985 йили ғалати ҳодисани кузатган. У лазер (нур) спектроскопия услуби билан ДНК молекуласининг наслий жиҳатларини ўргана бошлаган. Фонтон нурлари ДНКнинг тўйинган эритмасидан ўтаётиб молекула ҳажми, вазни ва ҳаказолар ҳақида маълумотларни ёза бошлаган.
Гаряев бир икки спекторларни қайд қилиб, ДНК бор шишани махсус ускунадан чиқариб олган. Эътиборсизлиги туфайли махсус ускунага ичида бошқа ДНК бўлмаган шишани солиб юборган. Ўзига келиб, уни алмаштирмоқчи бўлди, бироқ дисплейга назар солиб ҳайратга тушди. Бўш пробирка шишасининг спектри бундан олдин чиқарилган ДНКга жуда ўхшар эди, фақат сигнал даражаси бироз кучсиз эканини кўради. Пробирка шишасида ДНК қолдиқлари қолган бўлса керак, деб уни бошқа тоза шишага алмаштиради. Бироқ, натижа худди олдингидек бўлади.
Петр Гаряев сўзига кўра, лазер нури спектрометр ичида қолиб кетган ва ирсиятга оид маълумотларга эга қандайдир кўринмайдиган тузилмага дуч келган. Тадқиқотчилар буларнинг ҳаммаси хато эмаслигига амин бўлиши учун кювет бўлимини яхшилаб тозалашади ва ҳатто уни тоза азотдан ҳам ўтказиб олишади. ДНКга хос бўлган спектрлар йўқолди, бироқ 3-4 дақиқа ўтар-ўтмас улар яна пайдо бўла бошлади... Уларни асло йўқотиб бўлмайдигандек таассурот ҳосил бўлди.
Бир йил мабойинида Петр Гаряев ўз тадқиқотларини олиб борди. Охир оқибат, ҳеч қандай шубҳа қолмади: ДНК олиб ташлангач, шишада қандайдир ДНК молекуласининг фантоми (кўринмайдиган номоддий из) қолгани маълум бўлди.
Бундай маълумотларни олган Петр Гаряевнинг айтишича, қиз билан биринчи марта жинсий яқинлик қилган йигит у қизнинг генетик кодида бир умр қоладиган “генетик имзо” қолдиради ва бунинг акси ўлароқ, қиз ҳам у йигитнинг вужудида ўчмас генетик “из” қолдиради. Бу ёзувни ҳеч нарса билан ўчириб бўлмайди, чунки улар тўлқин даражасида содир бўлган. Тўлқин дастури кейинчалик эмбрион шаклланишида бевосита иштирок этмасада, бироқ жасад ва руҳ шаклланишига яхшигина таъсир кўрсатади.
“Уни қайси нарсадан яратди? Нутфадан яратди. Уни яратди ва уни ўлчовли қилди. Сўнгра чиқиш йўлини осон қилди” (Қуръони карим, 80:18-20).
Оятда зикр қилинган “ўлчовли қилди” деган жумла араб тилида “қоддаро” деб талаффуз қилинади. Бу сўз араб тилидаги “қодаро” феълидан олинган бўлиб, “тайёрлаш, ўлчовли қилиш, ўлчаш, режалаш, дастурлаш, аввалдан белгилаш, Аллоҳнинг тақдири” маъноларини англатади.
Дунёда катта нуфузга эга ва тан олинган академик Горяевнинг тажрибалар асосида тасдиқланган нарса қадимдан маълум, бироқ булар яқин кунларгача илмий равишда асосланиб берилмаган эди. Бундай ходиса “телегония” деб номланган (ёки номланади) (юнонча “отадан узоқ”). Телегония қандай ишлаш механизми, унинг таъсири ва оқибатлари ҳақида тарихда анча мисоллар бор.
Тиббиёт фанлари доктори профессор Владимир Барабаш “Абадий ҳаёт” газетаси билан бўлган суҳбатида: “Бизнинг аждодлар тажриба ва кузатув йўллари билан генетиканинг оддий элементар қоидаларини билишган: аёлнинг биринчи жинсий алоқаси унинг ирсий генетик тизимизда бутун умрга, ўзгартириб бўлмас из қолдиради. Бу ерда гап туғиш даври охиригача ирсият механизмини ўзгартириб юборувчи кучли таъсирга эга ферментлар ва гармонларнинг организмга кириб қолишидагина эмас. Шунчаки, генетик ирсият ва иммунитет тизими ҳамда руҳиятга ҳам кучли стрессли таъсир қилиш рўй беради. Тасодифий алоқа натижасида туғилган ҳар қандай фарзанд генетик, психологик ҳамда биологик тарафдан норасо бўлиб туғилади.
Иффат, ахлоқий софлик
Никоҳ қураётган одамларнинг кўпи ўз фарзандлари бўлишини исташади. Бироқ кўпчилик авлод саломатлигига бокиралик таъсир қилишини унчалик билавермаса керак. Фарзандларимизнинг қандай бўлиши айнан шунга боғлиқдир. Солиҳ аждодларимиз илоҳий кўрсатмалардан олган илмлари асосида булар ҳақида ўзига яраша билимга эга бўлишган. Енгилоёқ (бузуқ) қиздан яхши авлод чиқмаслиги ҳам маълум бўлган. Шунинг учун ҳам ахлоқий тубанликка тушган қизни бузилган ва никоҳга ярамайди деб қарашган.
Ислом зинони қатъиян ман қилади. “Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир!” (Қуръони карим, 17:32).
Биз мусулмонлар Қуръони каримда келтирилган мисоллардан ўрнак олиб, уларга амал қилишимиз керак.
Шундай мисолларнинг бири Исо алайҳиссалом валидалари Марям ҳақидадир. У ҳақида алоҳида сура ҳам бор.
Яна ояти каримадан: “Фаржини пок сақлаган аёлни эсла. Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик. Уни ва унинг ўғлини оламларга оят-белги қилдик. («Фаржини пок сақлаган» аёл деганда, Биби Марям назарда тутилган) (Қуръони карим, 21:91)
Рус тилида целомудрие (иффат) деган сўз бор. Бу сўз том маънода ақли расоликни англатади. Бу сўз «целить» (даволаш) феълидан ёки «целый» (яхлит, бутун) деган сифатдан ҳамда «мудрствовать» (донишмандлик, ҳакимлик, ақллилик, тафаккур) феълидан ясалган. Целомудрие (иффат) сўзи жинсий фаолиятга нисбатан кўчма маънога эга бўлса-да, ғоятда теран мазмунга эгадир. Чунки у маиший бузуқ одам яхлит, тўлиқ фикрламаслигини ҳам англатади. Фикримизча, бу муҳим сўз бошқа тилларда ҳам ана шундай юксак маънолар касб этса керак. Зеро бу муҳим сўз ҳар бир ақли расо, фикрловчи киши учун ҳаёт дастури бўлиши, унинг ўзини ҳам, насл-насабини ҳам ҳалокатга олиб борувчи гуноҳга қўл уришининг олдини олиши керак.
Чунки Аллоҳ Қуръони каримда одамларга:
“Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар”, дейди. (Қуръони карим, 24:30–31).
Бизнинг давр генетиклари ўтган асрда кашф қилинган телегония орқали бокиралик билан соғлом авлод орасида алоқа борлигини асослаб, исботлаб бера олдилар. Хусусан, тиббий изланишлар натижасида қуйидаги хулосалар ҳосил бўлди. Ҳомиланинг отаси аёли ҳомиладорлик пайтида одатдагидан кўпроқ ухлаши аён бўлди, ҳолбуки ҳомиладор аёл киши ва бу ҳолатнинг эркакка бевосита жисмоний алоқаси йўқ. Худди шунга ўхшаб, аёл кишининг биомайдони ҳам жинсий яқинлик оқибатида ҳам энергетик жиҳатдан, ҳам ахборот жиҳатдан ўзгаради.
Бўлажак келинни ёки куёвни танлашда бокир(а)лигига эътибор берилиши бежиз эмас. Ривоят қилинишича, бир куни Оиша онамиз Набий алайҳиссаломдан сўрабдилар: “Эй Аллоҳнинг Расули! Агар сиз яйловда сизгача кимдир бўлган жойни ва ҳеч ким бўлмаган жойни топсангиз, туянгизни қайсисида боқар эдингиз?” У зот “Ҳали ҳеч ким бўлмаган жойда” деб жавоб берибдилар. Шунда Оиша онамиз “Мен ҳали ҳеч ким тегмаган аёлман” дебдилар.
Бироқ, булар олдин никоҳда бўлган аёл билан мутлақо оила қуриб бўлмаслигини англатмайди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг Оиша онамиздан бошқа барча аёллари аввал бошқа никоҳда бўлишган. Бу ерда ҳамма гап қонуний муносабатлар ҳақида (шаръий никоҳ). Бундай никоҳлардан Аллоҳ рози бўлади, никоҳсиз жинсий алоқалар эса қабоҳатдир.
Бокиралик юзасидан аёлларнинг анотомик хусусиятларида биринчи навбатда ахлоқий аҳамиятини назарда тутишимиз лозим бўлади. Бокиралар алоҳида қадрга эгадир, бу ҳақда Қуръони каримда ҳам зикр қилинган.
“У сизларни талоқ қилса, шоядки, Роббиси сиздан яхшироқ, муслима, мўмина, итоатли, тавбачи, ибодатли, рўзадор жувон ва қизларни ўрнингизга хотин қилиб берса” (Қуръони карим, 66:5).
Жаннат эса, Қуръони каримда қуйидагича тасвирланади:
“Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик. Бас, уларни бокиралар қилдик. Тенгдош маҳбубалар қилдик.” (Қуръони карим, 56:35–38)
“Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган (ҳур)лар бор” (Қуръони карим, 55:56).
Телегониядан мисоллар
Умумий биология ва зотли уй ҳайвонларининг наслини кўпайтирувчилар орасида телегония қадимдан маълум бўлиб келган. Мазкур атама билан номланган ва биологик табиятга эга мазкур мавжудотга қуйидаги мисоллар орқали шарҳ бериш мумкин:
1. XIX ўрталаридан Чарлз Дарвиннинг ошнаси лорд Мортон ўзига тегишли тоза зотли инглиз биясини айғир зебра билан чатиштирди. Уларнинг тухум ҳужайралари ва эркаклик уруғи бир-бирларига тўғри келмаслиги сабаб улардан зурриёт чиқариб бўлмади. Бироқ, орадан кўп ўтмай ўша бияни инглиз зотли айғирга қочирганда биядан “инглиз” айғири олинди. Бироқ тойчоқда зебраларга хос йўл-йўл чизиқлар бор эди. Бу тойчоқнинг отаси аслида иккита: уруғ тўккан айғир ва биомайдон бўйича айғир-зебра.
2. Каптарвозлар биладиган бир қоида бор: агар ёввойи нар каптар (зотсиз каптар) зотдор мода каптар билан жуфтлашиб қўйса, ўша мода каптар сўйиб юборилади. Чунки энди уни энг зотдор каптар билан жуфлаштирилса ҳам, болаларининг зоти айниган бўлади: ҳали думидаги патлари бошқача, ҳали тумшуғининг ранги бошқача, ҳали яна бирор ўзгариш чиқиб тураверади. Хуллас, булар энди зотли каптар эмас, зоти айниган, оддий товарга айланиб қолади.
3. Агар зотли урғочи ит - клубдан ташқарида ҳомила орттирган бўлса, унинг кучуклари билан элита шажара ҳам тугайди, ит эгасини эса клуб аъзолигидан маҳрум қилиш мумкин.
4. XX асрнинг иккинчи қисмида Россияда телегония ҳолатлари кўп сезила бошланди. Халқаро ёшлар фестиваллари ва спорт мусобақаларидан сўнг бир неча йиллар ўтиб негр болаларнинг туғилиши бошланиб кетди. Баъзи аёлларнинг тан олишича, улар қачонлардир бошқа ирқ вакиллари билан яқинлик қилишган, бироқ кейинчалик ўзларининг оқ ирқли эрларидан ҳомила бўлиб, улардан фарзанд кўришган. Қандайдир тушунтириб бўлмайдиган сабабларга кўра, уларнинг фарзандлари на онасига ва на отасига ўхшамасдан, ўша ўтмишдаги қора танли йигитчага ўхшаб қолар эди. Бундан ташқари, онасининг гуноҳи учун иккинчи авлод таъзирини тортиши ҳам қайд этилган. Яъни умрида бир марта ҳам негрни кўрмаган ўша зония аёлнинг қизи қора танли фарзандни дунёга келтирган.
Москва Давлат Университетида (МДУ) жанжалли воқеа бўлган: Биология куллиётида ўқийдиган бир обрўли оиланинг аспирант қизи негр бола туғиб қўйган. Ҳа, дорилфунунда қоратанли талабалар кўп эди. Лекин бу қизнинг эри ўзига ўхшаб оқтанли. Қиз Худонинг зорини қилиб эрига хиёнат қилмаганман, деб қасамлар ичди. Бироқ барибир қачонлардир оқтанли эрдан олдин қоратанли курсдоши билан жинсий алоқа қилгани ўртага чиқди.
Швециянинг Молекуляр биология институтининг директори Артур Мингреймнинг гувоҳлик беришича, мазкур институт олимлари бир хил одамларнинг ҳаётларидаги турли даврлари устида ДНКнинг қиёсий таҳлили тадқиқотларини олиб боришган. Аниқ бўлишича, аёллар туққанидан сўнг уларнинг ДНКларида анча ўзгаришлар содир бўлар экан. Янада чуқур тадқиқот натижаларига кўра, унда фарзанд отасининг генлари пайдо бўлар экан. Яна швед олимлари шуни аниқлашдики, ДНК занжирини ўзида олиб юрувчи эркакаларнинг нутфасида мавжуд бўлган гиалурон кислотаси яқинлик (жинсий алоқа) пайтида тухумхужайралар сақланадиган тухумдонга тушади ва улар билан бирикади. Шунингдек, аёл ҳомила бўлмай туриб ҳам, унинг тухум ҳужайрасида барча жинсий алоқада бўлган шерикларининг ДНК занжири жойлашган бўлади. У ўзининг бўлажак авлодига ўз эри ва олдинги шерикларининг генларини беради.
Шундай қилиб, урғочи (аёл) ким билан олдин яқинлашган бўлса, улардан фарзанд бўлган ё бўлмаганидан қатъий назар барчаси унинг бўлажак авлодига таъсир қилади. Агар бола вужудга келишидан аввал унинг онаси шу боланинг жисмоний отасидан бошқа бир ёки бир неча кишилар билан яқинлик қилган бўлса, демак ўша қовушиш асносида эркак ва аёлнинг биомайдонлари ҳам бирлашган бўлади (ҳатто бунда презервативлар ёки бошқа турли ҳимоя воситалари ишлатилган бўлса ҳам, кейин эса микро ва макроабортлар қилинган бўлса ҳам). Энди бундай аёлдан туғилган боланинг жисмоний отасидан (хромосомалар тўпламининг ярми шу отаники бўлади) ташқари телегония орқали яна бошқа кўплаб оталари ҳам бўладики, унга ўша оталардан ҳам биомайдон миқиёсида кўп нарса ўтган бўлади.
Бугунги дунёда телегониянинг исбот қилиниши - деярли барча мамлакатларнинг юқори даражали тиббиёт ҳамжамиятлари тамонидан тан олинди.
Огоҳлантириш
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Аёлларингиздан фоҳиша (зино) қилганларига ўзларингиздан тўртта гувоҳ келтиринг. Агар гувоҳлик берсалар, уларни то ўлим етгунча ёки Аллоҳ бир йўл кўрсатгунча уйларида тутиб туринг. Сизлардан ўша(Фоҳиша) ишни қилган икки эркакка озор беринглар. Агар икковлари тавба қилсалар ва тузалсалар, уларни тек қўйинг. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир. Жаҳолат-ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тезда тавба қиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилади. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир. Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни тайёрлаб қўйганмиз.” (Қуръони карим, 4:15-18)
«Кўйлакни янгилигидан, номусни эса ёшликдан асра» деган мақол қизларимиз учун ҳаёт дастури бўлиб қолсин. Бокираликнинг ёмонланиши; буни йигитга айтиш уят; бокиралик айб ҳисобланадиган сохта ва бетавфиқ дугоналар даврасида жинсий тажрибанинг ортишини рағбатланиши; бокиралик туфайли улардан яккаланиб қолиш – буларнинг бари бизнинг ҳаётимизга зарурий ва ҳақиқий нарсалар сифатида атайлаб сингдириб ташланган.
Жинсий эҳтирос – таомга бўлган талабдан кейинги энг кучли эҳтиросдир. Бироқ, шунда ҳам нафсга, эҳтиросга берилиб худди ёввойи урғочига айланиб кетмасдан ўзини назорат қилиш керак. Жинсий энергия сиғмай тўлиб-тошаётган бўлса уни бошқа ўзанга буриш мумкин, масалан спорт, санъат, ижод.
Аёл киши фотоаппарат тасмасига ўхшайди. Тасаввур қилинг, Сиз 36 кадрнинг барчасига шиқиллатиб расм олдингизда, айнан шу тасмани қайта-қайта расм олиш учун ишлатяпсиз… Хўш, расмлар тасмадан қоғозга кўчганда қандай манзара чиқади? Худди шуни енгилоёқ аёл ҳақида ҳам айтса бўлади. Сиймолар бир-бирини бежаб ташлайди: иккинчиси биринчисини тўлалигича ўчирмаган бир пайтда, учинчи сиймо барчасини алғов-далғов қилиб ташлайди. Натижада фарзанд на отага на онага ўхшаш туғилади, балки “шўх қўшнисига” кўпроқ ўхшаб кетади.
Жамоатчилик фикрига эътибор бермасдан бўлажак авлодингиз ҳақида ўйланг, каллангизни ишлатинг, илоҳий кўрсатмаларга, ота-она ва аждодларнинг ахлоқий насиҳатларига қулоқ тутинг. “Ҳаётдан ҳамма нарсани ол”, “ёшлингда ўйнаб қол” ва шунга ўхшаш соф ва ахлоқий жиҳатдан диний-миллий анъаналарга асосланган жамиятларга қарши қаратилган шиорларига алданиб қолиб, ўз ва бўлажак авлодингиз ҳаётини барбод қилманг.
Қаранг, туғилажак боланинг онаси биринчи марта жинсий алоқа қилган одамнинг нафақат ташқи кўринишини, балки у одамнинг қон, руҳий ва бошқа касалликларини ҳам олар экан. Савол туғилади: агар номаълум йигит норкаман, алкоголик, генетик мутант, баччабоз бўлсачи ёки руҳий хаста бўлиб томи кетган телба бўлса-чи? Чунки бу турдаги одамлар тартибсиз ва маъсулиятсиз алоқаларга ўта мойил бўлишади-да.
Нормал ва соғлом ота-оналар фарзандларида ўзларини эмас, балки ўтмишдаги “муҳаббат”ларни кўриб қолиши ҳам шундан бўлса керак...
“Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаром қилинди. Агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, (қизларига уйланишингизда) гуноҳ йўқ. Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари, опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли зотдир. Қўлингизга мулк бўлиб тушганлардан бошқа эрли аёллар ҳам (ҳаром қилинди). Бу сизларга Аллоҳнинг ёзганидир. Ана ўшалардан бошқаларни поклик ва зино аралаштирмаган ҳолда молларингиз ила талаб қилмоғингиз ҳалол қилинди. Улардан ҳузурланишингиз сабабидан маҳрларини беринг. Бу фарздир. Фарз маҳрдан кейин ўзаро розилик ила келишганингиз гуноҳ эмас. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир. Сизлардан ким ҳур мўминаларни никоҳига олишга имкон топмаса, қўлингизда мулк бўлган мўмина канизаклардан (уйлансин). Аллоҳ иймонингизни билувчи Зотдир. Ҳаммаларингиз бирсиз. Уларни никоҳингизга аҳлларининг изни ила олинг. Ва яхшилик билан маҳрларини беринг. Улар покиза, зинокор эмас ва ўйнаш тутмаган бўлсинлар. Эрга текканларидан сўнг фоҳиша иш қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган азобнинг ярми бериладир. Бу бузилишдан қўрққанлар учундир. Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир.” (Қуръони карим, 4: 23-25)
Бугунги кунда тўлқинли генетика телегония эффектини тўлиқ исботлаб берди. Шу билан бир пайтда унутмаслик керакки, одам вужудининг барча тўқималарининг (клетка) хромосом тузилиши бир хил. Бироқ, муайян бир иш бажарувчи тўқималар бир-бирларидан фарқ қилганидек, жигар тўқималари асаб тизими ва мускул тўқималаридан фарқ қилади. Ушбу тўқималарнинг ҳаммаси бажарадиган вазифа ва тўқима турига мос равишда ўз ўзидан кўпаяди. Генетикада орган ва тизимларнинг жойлашишини белгиловчи маълумотлар, ахборот ташувчи материалларида жойлашиши, ўрнашиши масаласини ҳаммабоп адабиётлардан топиб бўлмайди.
Шунга қарамасдан, одам вужудининг органлари ва тизимларининг жойлашиши хромосом аппаратнинг молекулаларида эмас, балки биомайдонларда жо қилинганлиги ҳақида бир қатор фикрлар олға сурилган. Маълумки, хромосом аппаратнинг молекулалари вужуднинг биомассасига оид моддаларнинг синтезини акс эттирган маълумотларни йиққан воситадир. Зебра ва отнинг жинсий ҳужайраларидаги хромосома тўпламлари бир-бирига мос келмайди. Зебранинг хромосомаларидаги генетик материал эса тойчоққа ўтмайди. Бироқ, телегония орқали, яъни наслий маълумотнинг биомайдон асосида ўтиши орқали оддий биядан зебрасимон йўл-йўл тойчоқ туғилиши мумкин.
Азалдан қолган «қизни бузиб қўйиш» ибораси нафақат биринчи жинсий яқинликда бокиралик пардасининг йиртилишига (дефлорация) ишора, балки ўша эркакнинг аёл кишига генетик ахборот ўтказишига ҳам ишорадир. Биринчи эркакдан ўтган биоахборот бу аёлга фарзандларининг отасидан ўтадиган биоахборот билан мутаносиб бўлишига ҳеч қандай кафолат йўқ.
Зурриётларининг жисмоний ва руҳий соғломлигини таъминлаш мақсадида тақводор кишилар суюқоёқ аёлларга уйланишдан воз кечишган. Зеро бундай аёлларга бир неча эркакдан ўтган биоахборот туғилажак боланинг жисмоний ва руҳий соғлигига футур еткизишинг эҳтимоли жуда ҳам баланд. Йигитлар эса ғайри машруъ жинсий алоқа қилиб, қиз(лар)нинг покизалигини бузиш орқали Худонинг қонунларига хилоф иш тутган жиноятчидай қаттиқ жазога тутилганлар.
Бир йигит воқеаси
Агар кимдир телегония тозалигини ифлос қилиш жазоси фақат қиз ёки аёлларда акс этади, деб ишонса у адашган бўлади. Ҳа, МДУдаги воқеа бўлажак онани “уялтириб” қўйди. Энди, телегония йигитларни қандай мукофатлаши ҳақида мисол келтирамиз.
Бу воқеа Лазаревлар оиласида бўлиб ўтган. Яхши оила – ичмайдиган, доим меҳнат қилувчи, маданиятли. Фарзандлари ҳам шундай. Бироқ қуйидаги воқеа бу оиланинг катта фарзанди бўлмиш Александр билан бўлиб ўтди.
Университетни тугатган йили уни армияга чақиришди. Қозоғистонда ракета базаси жойлашган даладан чиқмай хизмат қилди. Армия хизматидан озод бўлиб эрк ва озодликни ҳис қилди: ичиб олиб, вокзал атрофидаги қандайдир фоҳиша билан умрида илк бор зино қилиб қўйди. Ўзига келгач, қаттиқ афсусланди, бирор бир касаллик юқиб қолишидан қўрқди. Касаллик айланиб ўтди. Телегония зарбаси уни бошқа тарафдан кутиб турар эди.
Армиядан келгач уни кутиб юрган курсдош қизга уйланди. Бироқ унинг тўнғич ўғли ота-онаси ва қишлоғидаги барчани ҳайрон қолдирди. Фарзанд на отасига ўхшар, на онасига... Балки йигит билан илк бор жинсий алоқада бўлган фоҳишага жуда ўхшаб кетар эди. Ота-онаси оқдан келган, бўйлари ҳам ўртадан узун, кўк кўзли бўлсада, уларнинг тўнғич фарзанди қорачадан келган, кўзи қора ва осиёликларга хос қисиқ эди. Эр аёлини зинода гумон қила бошлади. Бироқ атрофда бирон бир осиёлик йўқ эди. На аёлнинг уруғида ва на куёв тўранинг уруғида... Буларнинг барчаси никоҳдан аввал ёш отанинг фоҳиша билан қилган зино жазоси экани ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмади.
Қуръони каримда эркак иффатига мисоллар бор. Масалан, Юсуф алайҳиссалом қиссаси:
“Уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб: «Бу ёққа кел!» деди. У: «Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди.” (Қуръони карим, 12:23)
Қиёслаш
“Сувнинг буюк сири” деб номаланган ажойиб илмий-оммабоп фильм бор. Бу фильм бир олим сувга инсоннинг эмоционал энергиясининг таъсирини кашф қилганлигини кўрсатади. Аниқроғи, сув тузилмасига.
Тажрибанинг моҳияти қуйидагича эди. Сув қуйилган шишага турли хил сўзлар ёзилади – муҳаббат, раҳмат, нафрат ва ҳакозо. Сўнг одамлар сувга қараб ушбу ёзилган ёзувларни ўқишган. Сўнг сувни музлатиб, муз тузилишини микроскопда кузатишади. Шундай қилиб, ёзилган сўзга қараб музга айланган сув тузилмаси турли хил безак ва шаклларга кирган. Яъни, одам тарқатаётган нурни замонавий асбоб-ускуналар илғай олмайдиган бўлсада, булар сув тузилишига таъсир қилганлиги аниқланган.
Агар сув молекулсини ғиштга қиёс қиладиган бўлсак, шундай ғиштлардан уй қуриш мумкин. Пирамида бунёд қилса бўлади ёки ҳаммасини бир уюм қилиб ташлаш ҳам мумкин. Эслатиб ўтаман, табиатнинг энг юмшоқ материали – графит элементида (таркибий қисми) бор нарса энг қаттиқ материал ҳисобланган – алмазда ҳам мавжуддир. Икки хил минералнинг барча кўрсаткичлари – нур ўтказиши, зичлиги (қалинлиги), қаттиқлиги ва ҳаказолари худди шу оддий ғиштдан таркиб топган. Агар инсон сувга таъсир қила олар экан, нега у ўзининг жинсий алоқадаги шеригига таъсир қила олмайди? Бу ерда ДНКга қандайдир ўзгаришлар киритилиши шарт эмас.
Сув молекулалари ўзининг тебраниши тўлқинига эга. Масалан, ДНК занжирига қандайдир энергиянинг таъсир қилиниши унинг тебраниш тўлқинини ўзгартириши мумкин. Шундай экан, инсондан чиқадиган энергиянинг мавжудлиги телегониянинг назарий эффектини ҳеч ҳам инкор қилмайди (амалда ҳам расмий илмий доиралар буни тан олган). Мазкур энергиянинг ДНК молекулаларини тебранишига таъсир қилиши мумкин ёки масалан, қандадир молекуланинг энергия қобиғи тебранишини.
Илм кучига астойдил иймон келтирганларни, кўпинча илм деб атаётган нарсалар аслида авторитетлар қурбони бўлган, дея бироз хафа қилишимиз мукин. У объектив эмас. Ажойиб кашфиёт қилган аспирант сўзининг ҳеч аҳамияти бўлмайди. Гарчи у узоқ давр олимлар жон-жаҳди билан ишониб келинаётган ва умум тан олинган назарияга зид бўлса. Илм-фанга иймон келтирган одамларга фақат бир савол бериш мумкин: “Сизларнинг фикрларингиз нималардан ташкил топган?”
Григорий Богослов: “Суюқоёқ ўз уруғини бузади”, деган эди. Замонавий олимларнинг тадқиқотлари ҳам буни тасдиқлайди.
Тарихда ўз тасдиғини топган бир ҳақиқат бор – фаҳшга ботган халқларнинг зоти тез орада айниб, ўзлари эса тарих саҳифаларидан бутунлай ўчиб кетган. Айнан, Худо билан ўрталаридаги аҳдларини бузган, одамлар учун ўрнатилган қонунларига (шариат) амал қилмаслик ачинарли натижаларга олиб келган.
Телегониядек омилни назардан қочириш айниқса ҳозирги саноат ривожланган (постиндустриал) даврда, яъни бутун бошли элатлар қирилиб кетаётган, демографик инқирозга мубтало бўлган, ОИТС ва бошқа касалликларга нисбатан заиф ҳамда кучсиз бўлиб қолган жамиятларга салбий таъсири муқаррар. У ёки бу этноснинг (халқнинг) вакиллари тезда ўчиб, йўқолиб кетиши кузатилган.
Масалан, иккинчи жаҳон уруши пайтларида СССРдан Германияга мажбуран олиб кетилган 16-20 яшар қизларни текширган немис доктор уларнинг 90% бокира эканлигини аниқлаган. У Гитлерга ўша заҳотиёқ мурожаат қилиб, бундай юксак маънавиятга эга бўлган халқни енгиш мумкин эмаслигини айтиб, тинчлик музокараларини бошлашга чақирган…
Хулоса
Башарти кимдир «телегония аллақачон жамият томонидан чилпарчин қилинган» деса, бу хатодир. Илмий тадқиқотлар телегонияни инкор қилмайди. Телегония илмга зид эмас, у фақат илмий бюрократияга зид. Телегония ҳақиқатан ҳам мавжуд. Буни йирик олимлар ва номи чиққан академиклар ҳам кузатганлар.
Масаланинг моҳияти шундаки, ҳеч ким бу масала устида ҳануз тўлақонли тадқиқот қилмаган. Бошинг узра жаллоднинг ойболтасидай чайқалиб турган «расмий фикр» бор экан, бундай масалалар билан шуғулланиш анча мушкул. Бунга бошқа томондан ёндашилса, фан ўзи қандай сифат касб этади, деган савол ўртага чиқади. Янада аниқроғи, фан бу ўринда нима қилиши лозим? Ўрганиши керакми ёхуд олдинданоқ қоралаши ва оқлаши керакми? «Фан аслида нима билан шуғулланади?» саволи каби аввалги саволнинг жавоби ўзида экани яққол.
Мусулмонларнинг қалбларида сақланиб келаётган иффат қолоқлик белгиси эмас, балки асрлар давомида шаклланган ҳақиқий хазорадир (цивилизация). Аслида улар биздан қолиб кетишган. Россия халқи эса, жинсий эркинлик ва турли сексуал инқилоблар кетидан чопар экан, афсуски том маънода йўқ бўлиб бораётган Ғарбга интилмоқда ва тақлид қилмоқда. Ушбу келажак авлоднинг нормал генетикаси ҳақида билган ва тушунган ҳолда ғамхўрлик ёки англамаган ҳолда анъанага айланган ғамхўрлик дейишимиздан қатъий назар, шу ғамхўрлик соғлом ёш авлодни шакллантиришда бизга ҳам маёқ, ҳам туртки эди. Азалдан болалардан бакирлик ва бокираликка нисбатан эҳтиёткорона муносабат шаклланар эди. Аввалари ва ҳозир ҳам никоҳгача бокираликни сақлаш энг муҳим ахлоқий ва маданий қадриятлардан бири ҳисобланади.
Фаҳш ва беҳаёлик баъзи мамлакатларда оддий нарсага айланган ва ўша жамиятларнинг пешволари (элита) бу бузуқликларни бошқаларга ҳам сингдираётган ҳозирги кунда биз мусулмонлар ўта қийин аҳволдамиз. Биз эса, яъни уммати Ислом, муайян бир йўлни танлашга ва ўша йўлдан олға юришга тўлақонли ҳақдормиз. Ва бизнинг танловимиз Аллоҳнинг ризоси йўлида ҳаракат қилиш эканини ҳам жуда яхши англаймиз. Бизнинг авлодларимиз, наслларимиз ва зурриётимиз биз учун ҳам диний, ҳам дунёвий жиҳатдан энг асосий омилдирлар.
Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда. Биз қандай мевалар етиштиришимиз, Ислом умматига, унинг келажак авлодларига куч-қувват беришимиз ҳақида мақсад ва режамиз бўлиши керак. Келажак авлодларга биздан нима меърос қолаяпти? Бизнинг умматимиз яшашга ҳақли эканлиги шу саволнинг жавобига тиғиз боғлиқдир.
Жалол Абдувалий
(Ансар.Ру)
Абу Муслим таржимаси
----------------
* Илмий тарафдан ҳали ўз тасдиғини топмаган назария