2. Аҳли аёлининг нафақасини бериш
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Аёлларнинг эркаклар зиммасидаги ҳаққи яхши таом ва кийим беришларидир”.
3. Динни ўрганишда аҳли аёлига ёрдам бериш
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Киши (чўпон) жавобгар ва масъулдир ўз раъийятидан (аҳлидан)” (Муттафақун алайҳ)
4. Аҳли аёлнинг камчиликларига сабр
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Аёлларга яхши панднасиҳат қилинглар, чунки аёл қовурғадан яратилгандир. Албатта, қовурғаларнинг қийшиқроғи юқоридагисидир. Агар уни тўғирлайман десанг, синдириб қўясан. Агар шундоқлигича ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Шунинг учун аёлларга яхши панднасиҳат қилинглар” (Бухорий, Муслим)
5. Жинсий алоқа ҳамда бошқа оилавий сирларни ошкор қилмаслик
“Қиёмат куни Аллоҳ наздида энг улуғ омонатга хиёнат қилиш- бу бир инсон аёлига яқинлик қилиб, сўнг унинг сирини ошкор қилишидир” (Абу Довуд, Аҳмад ва Байҳақий ривояти).
6. Аҳли аёлига нисбатан жисмоний куч ишлатмаслик
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг чўриларини урманглар!» – деганлар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобини:
“Аллоҳнинг аёл бандаларини урмангиз!” дея огоҳлантирдилар. Хотинини урувчилар уришишини тўхтатдилар.
Хотинлар буни қулай фурсат, имкон билиб, эрлари билан тортиша бошладилар.
Ҳазрат Умар (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига келиб:
- Хотинлар эрлари билан тортишадиган бўла бошладилар, -дедилар.
Бундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаддан ошган хотинларни енгилгина уришга рухсат бердилар. Бундай рухсат олган эрлар дарҳол ўша кечаёқ хотинларининг жонларини қийнашган бўлсалар керакки, кейинги кун кўп хотинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг уйларига келиб, эрларидан шикоят этишди. Шундан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобни тўплаб, уларни огоҳлантирдилар:
“Жуда кўп хотин эридан шикоят этиш учун уйимизгача келди. Шуни яхши билингизки, хотинларини урганлар сизларнинг яхшиларингиз эмас!”. (Абу Довуд, Ибн Можа, Доримий, Ибн Ҳиббон).
7. Уй ишларида аҳли аёлларига ёрдам бериш
Ойша розияллоҳу анҳодан: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилардилар?” – деб сўралганида. У киши: “Оилаларига кўмаклашар эдилар. Агар намоз вақти бўлса масжидга чиқардилар” – деди” (Бухорий).
Баъзи манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади