close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳаққоний ахборот тарқатиш Исломдаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади

Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Одамлар ёлғон ва адолатсизлик ва ҳақорату ғазаблардан чарчаган. Аммо бу ҳорғинликда ҳатто мўминлар ҳам севишни ва интилишни унутиб қўйган. Маъюс ва жим бўлиб, қўрқув кишанларидан айрилишни истамайдилар, Аллоҳнинг жазосидан умидвор бўлишни афзал кўрадилар. Баъзилар ўз ҳаракатсизликларини пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қашшоқлик йўлини танлаганлари, бу дунёдан кўра яхшироқ ва мустаҳкамроқ бўлганини афзал кўрганликлари билан оқлайдилар. Лекин бу камтарлик орқасида баъзан нокераклик, дангасалик, қўрқув яширинган.

Ислом Коинотни билиш ва ўзидан кейин фойдали илмлар қолдириш, дунёни жиҳозлаш ва ҳаётни осонлаштириш, гўзалликни қадрлаш ва ажойиботлар яратишни ўргатади. Иймон нури умидсизлик зулматини ёриб, интилишларга сабаб бўлади. Лекин, шоир айтганидек, илм бўлмагунча, ҳар қандай интилиш сўқир, меҳнат бўлмаса, ҳар қандай илм бефойда, ишқ бўлмаса, ҳар қандай меҳнат бўшдир. Одамлар Аллоҳни ва Унинг амрларини унутганидек, буни ҳам унутишади.
Мўминлар орасида илми зўр бўлмаганлар ҳам, ланж ва имиллаганлар ҳам, ўз ҳаракатларини севишни ўрганмаганлари ҳам бор. Инсон қалбини кибр, ҳасад, такаббурлик билан озиқлантирган жойда иймон заифлашади. Муваффақиятга эришиш, ўзингизга ва бошқаларга фойда келтириш учун жуда кўп имкониятлар мавжуд бўлганда таслим бўлиш мумкинми? Бу умматнинг аҳволини оғирлаштирадиган ҳаракатсизлик, қўрқоқлик ва саводсизлик эмасми?
Аллоҳ бизни бу даврда ва бу заминда яратгани тасодифан эмас. Бу дунёни ундаги неъматлардан фойдаланишимиз, уни яхшилашимиз, ҳалокат ва йўқ бўлиб кетишдан асрашимиз учун яратган. Мусулмонлар бугунги кунда энг яхшиси бўлишлари учун керак бўлган фазилатларни бизга ато этган.
Ҳатто заиф томонларимиздан ҳам энг яхши тарзда фойдаланишимиз мумкин. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло инсонга у тоқат қилиши мумкин бўлганидан ортиқ нарсани юкламайди. У бизга ноҳақлик қилмайди; биз ўзимизга нисбатан адолатсизмиз. Биз дунёни яхши томонга ўзгартиришга қодир эканлигимизга ишонишни тўхтатганимизда, ўзимизни муваффақиятсизлар ва ютқазганлар ролидан воз кечганимизда, таслим бўлганимизда ва, ибодат ва тафаккурда эмас, балки қалбимизни кемирадиган ва бизни кучдан маҳрум қиладиган нафрат билан кулбаларимизда яширинганимизда. Аллоҳ таоло қийинчиликка дучор бўлганларнинг аҳволини енгил қилишини, ҳар кимга орзу қилган нарсасини беришини унутгандекмиз.
Юксак орзу-ниятларимиз ўлимдан кейин ҳам абадий саодат билан боғлансин. Бу олий мақсад замирида ҳар биримизнинг алоҳида-алоҳида ва бутун Умматнинг ердаги миссияси ётади. Умматнинг бир қисми бўлиб, яхшиликка чақириб, тартиб ўрнатишигшиз лозим мажбур бўлса, етук ва баркамол инсон сифатида, албатта, ўзингизни одамларга энг фойда келтирадиган жойдан топишингиз керак.
Қуръони каримда олижаноб аёлнинг тили билан айтиладики, энг яхши ишчи кучли ва ишончли кишидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда ҳар бир мўмин фойдали кўникмаларга эга бўлиши ва омонатга хиёнат қилмаслиги учун айтган.
Ўзингиздан сўранг, сизда бу икки фазилат борми. Сиз нимада кучлисиз? Ўз ишингиз билан шуғулланасизми? Сизга ишонганларнинг ишончини оқлайсизми?
Агар сиз яхши таълим олмаган ва фойдали касбни ўзлаштирмаган бўлсангиз, умидсизликка тушманг. Сизни нима қизиқтираётгани ва мамлакатингизда нима талаб қилинаётганини билиш ҳеч қачон кеч эмас. Аммо агар сиз ўқиш ва ўрганишни хоҳламасангиз, ўзингизга савол бериш вақти келди: нимага ишонасиз? Сиз бу Қуръонга тўлиқ ишондингизми ёки ундан нафсингизга осон туюлган нарсани танладингизми?
Аллоҳ билан аҳдни вафо қилиш - Исломни тўлиқ қабул қилиш ва нафсингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган нарсага бўйсундириш демакдир. Кўпчилик Исломни қабул қилади, лекин оламлар Парвардигорининг амрларидан ўз манфаати ва майлларига яқин бўлганини танлайди. Баъзилар билим олишни яхши кўрадилар ва улар ўзларини китоб ўқишга бағишлайдилар, даъватни эътиборсиз қолдирадилар. Бошқалар пул ишлашни ва саховатли хайр-эҳсон қилишни яхши кўрадилар, аммо илмий йиғилишлардан ва камбағаллар билан мулоқот қилишдан қочадилар. Яна бошқалари бақувват бўлиб, яхши курашишга қодир ва улар бундай имкониятни излайдилар, лекин ота-оналар ва болалар олдидаги бурчларини бажармайдилар.
Қўлингиздан энг яхши келганини қилиш жуда муҳим. Агар сиз буни тўғри ва самимий қилсангиз, у сизни жаннатга олиб бориши мумкин. Аммо қийин ва осон бўлганида Аллоҳга итоат қиладиган, Аллоҳга астойдил сажда қилишни жамият учун фойдали хизмат билан бирлаштирган, ўлимдан кейинги ҳаётга тайёрланадиган, лекин унга қарам бўлган ва унга муҳтож бўлганларни нобуд қилмайдиган киши тўлиқ итоаткорликка ва жаннатдаги энг юқори даражаларга эришади.
Инсон гуноҳларнинг кўпини камбағалликдан қўрқиб қилади. Атрофдаги одамлар фаровон яшаб, муҳтожларни камдан-кам эслашса, бу туйғу кучаяди. Айниқса, агар улар ўз фаровонлигини ҳалол даромадга қурмаган бўлсалар. Инсон атрофидаги ҳашаматни кўрса, унинг қалбида бой яшаш истаги пайдо бўлади ва шайтон уни гуноҳга тортади. Шу боис, Аллоҳ таоло уларнинг фаровонлигига алданмасликни буюрди: «Биз улардан айрим тоифаларни баҳраманд қилган нарсаларга кўз тикма! Улар учун маҳзун ҳам бўлма!» (Ҳижр, 88), яъни уларнинг муҳташам саройлари ва қимматбаҳо либосларига қараманг, уларнинг фаровонлигининг ташқи томонига алданманг ва улар бу ҳаётда нимага эришиб, сизни ололмагани учун қайғурманг.
«Куфр келтирганларнинг юрт кезишлари сени алдаб қўймасин. Озгина матоҳ. Сўнгра жойлари жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон ётоқ!» (Оли Имрон, 196-197). Улар шунчаки бой эмаслар - улар қолганлар учун мавжуд бўлмаган кўп нарсаларга эга. Улар дунё бўйлаб саёҳат қилишади, уларнинг олдида бой уйларнинг эшиклари ва ҳар қандай давлатнинг чегаралари очиқ. Аммо бу иймон келтирмаган ва абадий ҳаётга тайёрланмаганларга фойда келтирадими? Дунё фаровонлиги бизни қиёмат куни жавоб беришдан қутқарадими?
Қуръонда қанчадан-қанча оятлар бизни дунё неъматлари васвасага солишидан огоҳлантиради: «Уларни синаш учун дунё ҳаётининг кўрки қилиб, айримларини баҳраманд қилганимиз нарсаларга кўзларингни тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир» (Тоҳа, 131). Сиз фақат жилва ва ёрқинликни кўрасиз, лекин уларнинг орқасида яширинган нарсаларни сезмайсиз. Бойлик кишининг қалбига кириб, уни қул қилиб олса, уни бахтли қилмайди. Аксинча, Аллоҳни инсоннинг қалбидан ҳайдаб чиқарадиган ҳар бир нарса эртами-кечми уни азоблайди ва афсуслантиради. «Уларнинг моллари ҳам ва болалари ҳам сени ажаблантирмасин. Аслида Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни дунё ҳаётида азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини ирода қилади, холос». (Тавба, 55). Аммо қашшоқлик фахрланадиган ва ҳайратга тушадиган нарса емас. Камбағаллик жазоси бойлик васвасасидан осон эмас, ҳатто пайғамбарлар ҳам фақирлик ва маҳрумликдан паноҳ сўрашган.
Имон бизни бойлик ва қашшоқликни синовнинг бир қисми сифатида қабул қилишни ўргатади. Камбағалликка тан берманг ва бойликка алданманг, балки меҳнат қилинг, пул ишлаб топинг ва яхши ишларга сарфланг. Бироқ, биз ҳар доим ҳам ўз йўлимизни танлай олмаймиз - кўпинча тақдир бизга ҳеч қандай танлов қолдирмайди. Баъзилар бой ва омадли, бошқалари камбағал ва бахтсиз бўлиб туғиладилар. Кимдир ўз ҳаётини йиллар давомида яхшилайди, кимдир бойликка меросхўр бўлади, яна кимдир умрининг охиригача меҳнат қилиб, зўрға кун кечиради. Нима учун бу содир бўлаётганини, қандай воқеалар бизнинг тақдиримизга таъсир қилишини ва биз бирор нарсани ўзгартиришимиз мумкинми ёки йўқлигини тушуниш бизга берилмаган. Балки қиёмат кунида бунинг сабаби бизга аён бўлар ва биз Роббимизга ҳамд айтармиз.
Эҳтимол, Роббимиз биз учун қилган танлов кечирим ва абадий бахтга эришишимиз учун ягона имкониятдир. Биз бойлик ва камбағалликни эмас, балки тақво ва итоатсизлик ўртасида танлаймиз. Биз меҳнат қилишдан ва тоза насибамизга интилишдан тўхтамаймиз, лекин гуноҳлардан ва ноҳақ даромадлардан воз кечамиз. Шайтон бизни қашшоқлик билан қўрқитади ва гуноҳга ундайди, Аллоҳ эса бизга раҳмат ва мағфиратни ваъда қилади.
Бунга итоатсизлик ва худосиз ишлар билан эришиб бўлмайди. Гуноҳ йўқотишдан бошқа ҳеч нарса қўшмайди. У даромадни иноятдан маҳрум қилади ва танани заҳарлайди. Гуноҳ, Аллоҳ таоло уни раҳматидан узоқлаштириб, залолатини чуқурлаштиргандагина унга бойлик эшигини очади: «Агар одамлар бир миллат бўлиб қолишлари (хавфи) бўлмаганида, албатта, Роҳманга куфр келтирадиганларнинг уйлари шифтини ва унга чиқадиган нарвонларини кумушдан қилиб қўяр эдик» (Зухруф, 33).
Агар бирор киши Раббимизнинг иродасига қаршилик кўрсатиб, ҳаромга қўлини чўзса, Аллоҳ уни бу ҳаётда қилган яхшиликлари учун мукофотлайди. Шанба куни исроилликларнинг тўрига ўзи сузиб кирган балиқ каби, унга тақиқланган дарвоза орқали бойлик тўкилади. Агар сабр қилиб, рухсат этилган йўл билан ризқ излаганида эди, унга белгилаб қўйилган мерос барибир уни топиб оларди. Ўзи ёки фарзандларининг қўли билан топган бўларди. Ва мен уни эртами-кечми олган бўларди, деб айтмайман. У буни ўз вақтида олган бўларди, чунки ҳамма нарсанинг ўз вақти бор.
Аллоҳумма, ўзгартиришимиз мумкин бўлган нарсаларни яхшироқ ўзгартиришимизга ва ўзгартира олмайдиган нарсаларни итоат билан қабул қилишимизга ёрдам бер. Бизга бу дунёнинг ва боқий дунёнинг неъматларини ато эт ва бизни ўзингдан бошқа ҳеч кимга, ҳатто ўзимизга ҳам қолдирма!
Дарҳақиқат, исломдаги энг муҳим вазифалардан бири тўғри, ҳаққоний маълумот тарқатишдир. Агар мусулмонлар бу муҳим таркибий қисмдан маҳрум бўлсалар, биз мусулмонлар кимлигини одамларга тушунтира олмаймиз, душманларимизни инкор эта олмаймиз, динимиз, унинг асослари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тўғри тушунтира олмаймиз.
Дарҳақиқат, ахборот иши жамоавий фарз [фарзи кифоя] бўлиб, маълум миқдордаги мусулмонлар бу иш билан шуғулланмаса, гуноҳ истисносиз ҳамманинг зиммасига тушади. Бу иш адолат учун кураш ва умматни мустаҳкамлаш учун аҳамияти билан тенгдир. Мусулмонларга туртки бўлган ва тарафдор бўлган, уларнинг ҳаққоний сўзларини тарғиб қилувчи, бутун инсониятга шодлик бахш этувчи, уларнинг даъватларини тинглаган зотдан ҳам савоби баландроқ ким бўлиши мумкин?!
Мусулмон блогерлари амал, илм, ростгўйлик ва ихлос билан етаклаган ҳақиқатнинг кўп қисми, агар уларга амалларини ёзиб, эълон қиладиган, мўминларни қўллаб-қувватловчи ва амалларини сақлайдиган Ҳақ журналистлари ёрдам бермаса, изсиз йўқолади. Улар жанг майдонидаги жангчилардан кам савоб олишмайди десак, хато қилмаймиз.
Бу саъй-ҳаракатларни қўлга олиш, ҳужжатлаштириш ва уларни ҳақиқат ва билим билан тарқатиш орқали кучайтириш учун тарғибот гуруҳлари бўлмаса, бизнинг кўп ҳаракатларимиз беҳуда кетади ва бошқалар томонидан талон-тарож қилинади. Бизга қарши кўплаб ёлғон айбловларни фақат сўзнинг қудрати ва бу сўзни халққа етказиш билан инкор этиш мумкин.
Адашган янгилик киритувчилар ёки мусулмон бўлмаган ОАВ ахборот таъсирининг кучи туфайли кўплаб мусулмон ёшларимизни йўқотмоқдамиз. Ва биз ҳақимизда тўғри маълумот олишмагани учун солиҳ одамлардан биз учун дуо қилишидан маҳрум бўламиз.
Дарҳақиқат, ахборот урушида бепарволик жангда эҳтиётсизликдан ҳам ёмонроқдир. Ҳақиқатан ҳам, ахборот майдонида йўл қўйилган хато жанг майдонидаги хатодан кўра кўпроқ зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Аллоҳга қасамки, кечалари ухламай, Аллоҳ йўлида медиа ишлари билан шуғулланган киши, албатта, чегарадаги биродарларини қўриқлаган билан баробардир ва унга ҳам худди шундай ажр берилади. Шунингдек, у шариат ва дин билан боғлиқ бир саволни ўрганиш учун тунни бедор ўтказадиган олимнинг мукофоти каби мукофот олади (инша Аллоҳ). Агар Аллоҳ таолонинг ажрини умид қилиб, ихлос билан шу ишни қилиб вафот этса, жанг майдонида ҳалок бўлган биродарлари билан бирга қайта тирилади. Ва, албатта, бундай кишининг кўзлари Аллоҳ йўлида қўриқчи бўлиб, ухламайдиганларнинг кўзлари кабидир.
Имом Бухорий ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Набий алайҳиссалом «Бир кун муробата қилиш дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир», – деганлар.
Бошқа бир ҳадисда у зот: «Икки кўзга (дўзахда) олов тегмайди: Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга ва Аллоҳнинг йўлида қўриқчилик қилган кўзга», – деганлар. (Термизий)
Мусулмон раҳбарларига, (бойларига) самимий маслаҳат сифатида: агар мусулмонлар орасида шундай қобилиятларга эга бўлган биродар бўлса, лекин айни пайтда бу йўналишда жиддийлик ва пухталик билан ишлашдан бош тортса, ёки моддий қийналаётган бўлса унга ёрдам берилиши керак, у ўз соҳасида яхши бўлса ва умматга фойда келтирадиган нарсада тажрибаси бўлса унда ҳар тамонлама ёрдам берилиши керак.
Медиа ишлари, видеотасвирларни мотнаж қилиш, дизайн ишлари ва бошқалар Аллоҳ йўлида-рибот ҳисобланган. Бу иш билан шуғулланган мусулмон муробит (Аллоҳ йўлида посбон бўлиш) савобини олади. "Рибот билан ўтказган бир кун, Қадр кечасини Қора тош олдида ибодат билан ўтказгандан афзалдир". Бундай ишни қилган киши, агар у вафот этса, савоб олади ва муробитга ваъда қилинганидек, қиёматгача унинг ҳисобига ёзилиб туради.
Ахборот соҳасидаги фаолиятга бепарволик билан муносабатда бўлган мусулмон гуноҳга ботади ва унинг бепарволиги оламлар Роббисига ишонадиган мўминларга қарши қаратилган ОАВ ёки ҳаддан ошириб юбориш ва шунга ўхшаш нарсалар тарафдорларининг ОАВ ҳукмронлигига олиб келади ва бу бепарволик кўп сонли мусулмонларнинг ҳаддан ошириб юбориш тарафдорлари томонига ўтишига олиб келади. Кўп биродарлар ахборот соҳаси каби соҳаларда ишлашга иштиёқи йўқлигини ҳисобга олсак, гуноҳ ҳар бир биродарнинг зиммасига тушади.

Абу Муслим таржимаси
(эркин таржима)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase