close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Никоҳ

Жумла махлуқотни жуфт қилиб яратган ва инсонни никоҳ билан шарафлантирган Аллоҳга беҳад ҳамду сано ва шукроналар бўлсинки, бу никоҳ бизларни фаҳшдан, зинодан сақловчи, ҳалол билан ҳаромни ажратиб турувчи чегара-тўсиқдир.

Жумла махлуқотни жуфт қилиб яратган ва инсонни никоҳ билан шарафлантирган Аллоҳга беҳад ҳамду сано ва шукроналар бўлсинки, бу никоҳ бизларни фаҳшдан, зинодан сақловчи, ҳалол билан ҳаромни ажратиб турувчи чегара-тўсиқдир.
«Никоҳланиш менинг суннатимдир ва кимки суннатимдан юз ўгирса, биздан эмас», деб шаръий оила қуришга даъват қилган ҳақ Пайғамбар ҳазрати Муҳаммад Мустафога (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), у зотнинг аҳли хонадон ва асҳобларига Аллоҳнинг беҳисоб салоту саломи бўлсин.
«Никоҳ» сўзининг луғавий маъноси мужомаат (жинсий алоқа) қилиш, мажозан эса оила қуриш деганидир. Шариатда ийжоб ва қабул (икки томоннинг ро-зилиги) билан шаръан ўйланиши мумкин бўлган эр билан аёлнинг бир-бирларидан лаззат олишларини ҳалол йўлга солувчи битим ’’никоҳ” дейилади. Никоҳ ақди (битими) битимларнинг энг яхшисидир. Зеро, у инсон зотига алоқадор бўлиб, икки шахс ўртасини меҳр-муҳаббат билан боғлайди. У зурриёт пайдо бўлишининг боши, жинсий бузуқликлардан сақланишнинг асосий йўлидир. Ҳосил бўладиган никоҳ туфайли эр-хотинга бир-биридан барча эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланмоқ ҳалол бўлади. Никоҳсиз қўшилиш эса зино хздсобланади.
Шунингдек, никоҳ барча пайғамбарларнинг одатлари ва нафл ибодатларнинг энг афзали ҳисобланиб, ўз мазмун-моҳияти билан динни устувор қилиш, ахлоқни яхшилаш ва саййиди коинот ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фахру ифтихорлари бўлган хайрли ва муборак бир ишдир. Пайғамбар (алайҳиссалом): “Менга дунёдан икки нарса: “хушбўйлик ва аёллар(га ўйланиш) севимли ҳилинди, кўзимнинг кувончи эса намозда ҳилинди”, деб марҳамат қилганлар.
Аллоҳ таоло инсон фарзандини бошқа махлуқотларга нисбатан азиз ва мукаррам қилиб яратган ва ер юзини обод этмоқ учун уни Ўз халифаси деб эълон қилган. Ерни обод этмоқ учун ҳалол ва покиза инсонлар лозим. Мазкур сифатли инсонлар фақат саҳиҳ никоҳ орқали пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда инсонларнинг саҳиҳ никоҳ орқали жуфтланишлари ва ушбу никоҳни муқаддас билишда, бардавом бўлишлари учун кўп тавсия ва тарғиботлар қилинган. Қуйида бу хусусда айтилган ҳадислардан науналар келтиришни ўринли деб билдик. «Никоҳланинглар, кўпаясизлар. Албатта, мен қиёмат кунида ўтган умматларга нисбатан сизлар (яъни умматимнинг кўплиги) билан фахрланаман. Ҳатто крриндан тушган норасо ва чала туғилган бола билан ҳам». Қуйидаги ҳадисларда эса бундай дейилган: “Ким уйланса, бас, динининг яримини кўрғон қилибди ва крлган яримига Аллоҳга тацво к,илсин”. “Аёли йўк, эркак ва эри йўк, аёл мискиндирлар, агарчи мол жиҳатдан бадавлват бўлсалар ҳам”. “Ўйланган кишининг ўҳиган икки раксип намози ўйланмаган кишининг ўқиган етмши ракспп намозидан афзалдир”.
Шунинг учун кўп улуғларимиз ёшлари ўтган бўлса ҳам ўйланишга рағбат қилган эканлар. Масалан, Ибн Масъуд (розияллоху анху) айтибдирлар: “Умримдан ўн кун қолган бўлса ҳам, ўйланишни дўст тутаман, токи Аллоҳ таолога аёлсиз мулокрт қилмайин”
Айримлар никоҳни моддий қийинчилик, етишмовчиликка сабаб бўлади, деб гумон қиладилар. Аксинча, никоҳ туфайли инсоннинг ризқи ва давлати зиёда бўлади. Чунки яратган Парвардигор Қуръони каримда:
“...Aгap улар (никоҳланувчилар) камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу карами билан бой-беҳожат қилур», дея мужда беради(Нур сураси, 32-ояти.).
Ҳадиси шарифларнинг бирида: «Бир мусулмоннинг никоҳида ҳозир бўлган киши бир кун Аллоҳ йўлида рўза тутгандек бўлади ва бу бир кун (савоб юзасидан) етти юз кунга баробар», деган улуғ хушхабар берилса, бошқасида: «Икки кишининг никоҳига шафеъ бўлсанг (яъни уларни жуфтлаштирмокҳа сабаб бўлиб, саъй килсанг), шафоатнинг афзали шудир», дея марҳамат қилинади. Ҳатто, юқорида эслатганимиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, никоҳменинг суннатимдир, кимки суннатимдан юз ўгирса, у биздан эмас», деганлар. Бу хитоб Пайғамбар алайхссаломнинг суннатларини хуш кўрмаган ва никохла қодир бўлатуриб уйланмаганларга тегишли. Баъзи узрли сабабларга кўра турмуш қурмайдиганлар бундан мустасно.
Никоҳнинг фазилатларидан яна бири шуки, уйланаётган киши зарурат бўлганда никоҳ учун қарз олса, «Қандай тўлар эканман?» дея боши қотмасин. Зеро, бу қарзнинг адосини меҳрибон Парвардигор Ўз зиммасига олган. Агар уйланувчи кишининг нияти поклик, тақводорлик бўлса, ҳеч қандай қийинчилик, фақирлик ва муҳтожликдан қўрқмасин. Бу борада ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фақирлик ва муҳтожликдан қўрқиб оила курмаганлар биздан эмас», деб қаттиқ огоҳлантирганлар.
Ҳанафий мазҳабимизда никоҳ олти қисмга бўлинади:

1. Аёлнинг маҳрини беришга, нафақасини таъминлашга қодир, ақлий ва жинсий соғлом, уйланмаган тақдирда зино қилиши аниқ бўлган кишига никоҳланиш фарз.
2. Жинсий ожиз бўлмаган, аёлига маҳр беришга ва нафақасини таъминлашга қодир, уйланмаса, зино қилиш эҳтимоли бўлган киши учун уйланиш вожиб.
3. Жинсий томондан ўртача, зино қилиш эҳтимоли бўлмаган киши учун оила қуриш суннат.
4. Оила тебратиш мажбуриятига бўйсунмай, хотинига зулм ўтказиши шубҳасиз бўлган кимсанинг уйланиши ҳаромдир. Зеро, бундай турмуш ҳар икки тараф учун саодат эмас, балки бахтсизлик келтиради.
5. Оилани бошқариш ҳақларига риоя қилмасдан, хотинига зулм ўтказишидан қўрқилган кимсанинг уйланиши макруҳ.
6. Зино қилиш қўрқуви бўлмаса ҳам, жинсий лаззат олиш учун уйланиш мубоҳ.

Маълумки, оилавий турмуш жамият ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ ва ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. Оила ва оилавий муносабатлар узоқ ўтмишга эга эканлигини халқимизнинг асрлар оша авлоддан-авлодга ўтиб келаётган халқ оғзаки ижодиётида ҳам кўришимиз мумкин. Шунингдек, Қуръони каримда, ҳадисларда, Шарқ алломаларининг асарларида оила, ундаги шахслараро муносабатлар, ота-оналар ва фарзандлар бурчи, оиладаги тарбиянинг бола психикасига таъсири, эр-хотин масъулияти ва келин танлаш, хусусан, никоҳ масалаларига ҳам катта эътибор қаратилган.
Исломиятда бўлажак оиланинг вужудга келишига катта аҳамият берилган. Бунда фарзандларнинг наслий пок бўлишини ҳисобга олиб, бўлажак қайнота, қайноналарни танлаш зарурияти Исломда ўзига хос тарзда қўйилган. Келин ёки куёв қилмоқчи бўлган ҳар бир ота-она бўлажак қудаларининг наслини суриштиришлари ёхуд ҳар бир мусулмон ўзининг “етти пушти”ни билиши лозим, деган талаблар ҳам Исломий маънавиятдан келиб чиққан.
Бугун дунёда бирон-бир дин вакиллари йўқки, ўз урф одатларига мувофиқ никоҳ қилмаса. Ислом дини нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, ўша дин вакиллари қилган никоҳлар хам саҳиҳ никоҳ ҳисобланади. Ҳатто агар бошқа дин вакилларидан бўлган эр-хотин Ислом динини қабул қилсалар, улар ўз никоҳларида қолдирилади, яъни янгидан никоҳ ўқиш шарт эмас. Бугунги куннинг глобал ҳолатини назарда оладиган бўлсак, ушбу никоҳ масаласига жиддий эътибор бериш лозимдир. Зеро, фақат сахиҳ никоҳ орқали дунёга келган фарзанд шарофатидан жамият тинч, барқарор ҳамда фаровон ва баракали бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик юз бериб, ҳалол-ҳаромнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йуқолади, охир-оқибат маънавий таназзулга юзланиши муқаррардир.
Аллоҳ таоло инсон фарзанди бошқа махлуқотлардан фарқ қилиши учун уни инсоний сифатлар, яъни шарм, ҳаё, имон, эътиқод ва покизаликдек улуғ сифатлар билан музайян қилиб, инсон насли қиёматга қадар давом этмоғини фақат бир йўл, яъни никоҳ орқали ҳалол, пок яшаб, ўзидан зурриёт қолдиришини ирода қилди. Ушбу Илоҳий кўрсамаларга амал қилганлар икки дунё бахт-саодатини топаётганликларини ҳаётий тажриба кўрсатиб турибди. Аммо, аксинча, амал қилмаганлар ҳолини қўйидаги илмий исботлардан билиб олишимиз мумкин бўлади.
Авваламбор, фикримизнинг исботи учун эътиборингизни Ғарб оламига тортмоқчимиз. Ўша оламдан бўлган АҚШни мисол тариқасида оладиган бўлсак, у ер жуда яқин йилларда кашф этилган мамлакатлардан-дир. Шундай бўлса ҳам, улар шу оз фурсатда катта моддий бойликка эга бўлганликлари ҳеч кимга сир эмас. Аммо у ердаги баъзи бир жамиятлар имон - эътиқоддан бехабар бўлганлари учун “шахс эркинлиги”, “оиланинг кераги йўқ”, “никоҳ шарт эмас, у инсоннинг эркини чеклаб кўяди” деган пуч даъвони кўтариб чиқишди, шу сабабли кўплаб муаммолар бўй кўрсатди ва охир-оқибат ушбу нафсоний ғояга қул бўлганларга оиланинг қадри қолмади, тинч-тотув яшашнинг ўрнига ҳаром-харишга, ўзларича кайфу сафога берилишди. Оиланинг асли бўлган эркак ва аёл орасидаги муомалотдаги фарқ йўқолди. Хусусан, аёлларнинг шарму ҳаёдан асар қолмай, ярим яланғоч юришлари сабабли эркакларда аёлларга нисбатан қизиқиш йўқолгач, xижобсиз оилаларнинг ажралиши юзага келиб, катта маънавий инқирозга тушишди.
АҚШ нинг собиқ президенти Бил Клинтон “Биз қисқа бир фурсатда катта моддий бойликка эришдик. Аммо энди шунча жамлаган бойлигимизнинг барчасини сарф қилсак ҳам, учраган маънавий инқирозимизни қайта тиклашнинг имкони йўқ”, деб ўз хатоларини тан олган эди.
2004 йил бир сабаб билан АҚШ га сафар қилишимизга тўғри келди. Бир учрашувда катта лавозимда ишлайдиган АҚШ фуқароси у ерда йилига 70-75 % оила ажралиб кетишини айтиб қолди. Ҳолига қўймай, сабабини сўрадик. Унинг таъкидлашича, бунинг асосий сабаби, биринчидан аёлларнинг ҳаддан зиёд беибо юришлари бўлса, иккинчидан, никоҳсиз жинсий алоқа, яъни зинога берилганликдир.
Ҳикоямизга қувват бағишламоқ учун эътиборингиз-ни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Бахтиёр оила” номли китобларида илмий асосда исботланган яна бир ҳолатга тортмоқчиман.
2009 йили Россиядаги баъзи сиёсатчилар ўтказган махсус тадқиқотлари давомида мусулмонлар йўқ минтақалар билан мусулмонлар яшайдиган вилоятлар халқи орасида оила бузилиши ҳолатларини таққослаб, қўйидаги натижани исбот қилган эканлар.
Деярли мусулмонлар яшамайдиган минтақалар: Умуман, Россия бўйича ажралиш - 54,3 %. Таймир автоном вилоятида - 94 % . Чукотка автоном вилояти-да - 83 %. Коряк автоном вилоятида - 80 % .
Аксарияти мусулмонлар яшайдиган минтақалар:
Чеченистонда - 4,3 %. Ингушистонда -10 %. Доғистонда - 17 % ни ташкил қилган экан. Шу билан бирга мазкур уч минтақада узоқ умр кўриш, саломатлик, кўп болалик бўйича пешқадамлик ҳам ўз исботини топган. Ушбу келтирилган натижалар дунёдаги воқеалардан денгиздаги бир томчи деган хулосага келсак ҳам хато қилмаган бўламиз.
Бир муборак ҳадиси шарифнинг маъносида бундай дейилган: “Зино бедаво дардга гирифтор қилади”. 1450 йилдан кўпроқ муқаддам айтилган ушбу ҳикматли сўз бугун ўз исботини топаётгани кишини ҳайратга солади.
Ғарб ва Европа давлатларининг аҳолиси айнан “жинсий инқилоб” оқибатида суръатда сон жиҳатдан камайиб бораётганликлари ҳамда турли касалликлар, жумладан ОИТС каби бедаво дардлар дунё бўйлаб тарқалиб кетишига сабаб бўлаётганликлари ҳам фикримизнинг бегумон исботидир, албатта.
Америкалик олим Дейл Карнеги ўзининг “Бахтли бўлишни истасангиз” номли рисоласида қўйидаги сатрларни келтирган: Ижтимоий гигиена бюросининг Бош котиби доктор Кетрин Бимент Девис ўз вақтида АҚШ да турмуш қурган минг нафар аёлни жинсий ҳаётга оид бир қатор саволларга мутлақо очиқ-ойдин жавоб беришга кўндиради. Натижада, аксарият жавоб бир хил чиққан, яъни улар эркаклар аёлларга нисбатан бефарқ эканликларини қайд этишган. Мазкур ҳикоядан хулоса чиқарадиган бўлсак, аёлларнинг ҳаддан зиёд беҳаё ва ярим яланғоч юришлари эркакларни шу даражага олиб келганки, бу албатта оиланинг барқарорлигига ўз салбий таъсирини ўтказмай қўймайди.
Аллоҳ таолога шукроналар бўлсинки, илму адаб бобида дунёда машҳур бўлган азиз ватанимиз Ўзбекистонда 95 % мусулмон яшайди. Никоҳ ва шунга ўхшаган диний ва миллий урф-одатларимиз қон-қонимизга сингиб кетган. Шундай бўлсада, бугунги глобал ҳолат сабабли бизнинг халқимиз ҳам ушбу “маънавий таҳдид”дан четга қолмаётганга ўхшаяпти. Тожик халқининг “Иложи воқеа пеш аз вуқуъ”, яъни “Воқеа воқеъ бўлмасидан олдини олиш лозим” деган ибратли мақоли бор. Шунинг учун “Оилага эътибор - келажакка эътибор” деган ҳикматли сўзни инобатга олиб, оилаларни мустаҳкам сақлаш орқали юртимизни обод қилмоқ учун ўтганларимизнинг диний ва миллий урф-одат ва ибратли ҳаётларини дастуриламал қилиб, дунё халқларининг ҳавасини келтирадиган оила ва жамият қуришимиз учун бир ёқадан бош чиқариб курашмоғимиз ҳамда ушбу шарқона сифатларни келажак авлодга етказиб бермоғимиз бўйнимиздаги зарур бўлган қарзлардан бири деб ўйлаймиз.
Никоҳда оила нафақаси учун ҳалол ризқ топиш, аҳлу аёл ва фарзандларга тўғри таълим-тарбия бериш каби муҳим суннатлар ва ҳақлар бор. Уларни бажариш мажбурияти, масъулияти эру хотин зиммасига юклатилади. Агар улар бу мажбуриятларни адо этмасалар, бало, офат ва фитналарга дучор бўлишлари мумкинки, ҳамма ҳам бу жиҳатини ҳис қилиб, тушунавермайди.

Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлиддин Кароматуллоҳларнинг
"Исломда никоҳ ва оила" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase