close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўйнашининг қизини ҳам зўрлаб юрган қўлга олинди

Ўзи 5 нафар фарзанднинг отаси бўла туриб 11 яшар қизчанинг номус аташ мумкин?!

Ўзи 5 нафар фарзанднинг отаси бўла туриб 11 яшар қизчанинг номус аташ мумкин?!
Энг даҳшатлиси, блогер ниқоби остидаги бу кимса қонуний хотини бўла туриб, бошқа бир эркак билан расмий никоҳи бекор қилинмаган аёлни ўзига ўйнаш қилиб олган. Шу билан ҳам қониқмай, ўйнашининг вояга етмаган (11 яшар) қизини ҳам мунтазам зўрлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан боланинг ҳуқуқлари поймол бўлиши олди олинди. Ҳозирда Агентлик томонидан жабрланувчига зарур тиббий, психологик ва ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда.

Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 яшар А.К рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Агентлик юртимизда бирорта ҳам вояга етмаган шахс бундай ҳолатга тушиб қолмаслиги учун жамиятимизда болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабат шаклланиши йўлидаги саъй-ҳаракатларни давом эттиради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase