Абу Муслим
Кавказ тез кунлар ичида янги, олдинлари маълум бўлмаган ҳудуд гирдобига тортилди. Энг ажабланарлиси эса, бунга асло, кавказдаги муаммолар ва шу каби ҳолатлар сабаб бўлгани йўқ, аксинча буларнинг ҳаммаси украинада бўлаётган ҳодислар туфайли рўй берди. Бир-бирига энг яқин бўлган иккита славян халқ – руслар ва украинлар жаҳон тарихини тубдан ўзгартириб юборади деб ким ўйлабди, дейсиз.
Келин-куёв никоҳ вақтида бир-бирларининг қўлларига узук тақиш одатини халқимиз ўрислардан ўрганган. Бунинг христианликка алоқаси борми? Нима учун узук айнан тўртинчи бармоққа тақилади?
28 сентябрь куни ўз вақтида таниқли араб сиёсий арбоби бўлган Миср президенти, Никита Сергеевич Хрущев Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони ва Ленин ордени билан тақдирлаган ва бу ҳақида кинояли тўртлик пайдо бўлган Камол Абдул Носирнинг вафот қилганига 40 йилдан ўтди.
Мусулмонлар Бадрга йўл олишганида: «Балоларга гирифтор бўлсин ва биттаси ҳам қайтмасин», деган орзуда бўлган яҳудийлар мўминларнинг тушларда кўрганда ҳам тоқат қилиб бўлмайдиган даражадаги зафар билан қайтишганини ҳеч ҳазм этолмаётган эдилар. Бунинг натижасида кўнгилсиз оқибатларга олиб келувчи можаролар чиқара бошлашди. Каъб ибн Ашраф билан кекса шоир Абу Офакнинг бошларига тушган кун ҳам уларни тўхтатмаган, аксинча, янада кескин вазият юзага келган эди.
"6 январь куни Украина Православ черковининг мустақиллиги тан олингач, 300 га яқин қавм Москва таъсиридан қутилди", - деб ёзади Le Monde махсус мухбири Бенуа Виткин. "Дастлаб Константинополь Патриархати мустақил Украина Православ черкови мавжудлигини – автокефаль деб тан олганидан сўнг геополитик зилзила рўй берди.
Европа Иттифоқи мамлакатлари статистика хизмати (Евростат) ўтган йилги никоҳ кўрсаткичлари статистикасини эълон қилди. Евростатнинг қайд этишича, Европа Иттифоқига аъзо бўлган 28 мамлакатда ўртача минг кишига 4.3 та никоҳ тузилган. Энг кўп никоҳ Литвада қаёд этилган ўтди – мамлакат аҳолиси ҳар минг кишисига 7,5 та никоҳ. Ундан кейин Руминия - 7,3 никоҳ, Латвия юнон маъмурияти ва Жанубий Кипр ўрин олган - 6,8.
Украинанинг Днепр шаҳрида кўчалардан бирини мустақил Украина учун жон фидо қилган ва ҳатто жанговар ҳаракатлар шароитларида ҳам ҳижобини ечмаган Омина Окуева шарафига номланади, деб ёзади Украина мусулмонлар портали «Ислам в Украине».
Печатникидаги «Неолит» кафесида чеченлар ва озарбайжонлар ўртасидаги тўқнашувга Арманистон фуқароси сабабчи бўлган бўлиши мумкин. Ахборот ташаббуслари маркази раҳбари Фуад Аббасов журналистлик текшируви натижалари бўйича шундай хулосага келди ва видеомурожаатда гапириб берди, хабар қилади Axar.az.
Туркия президенти Эрдўған нима сабабдан Туркияни Европа Иттифоқи таркибида кўришни истамаётганларини гапириб берди, хабар беради РИА «Новости». Унинг сўзларига кўра, ҳамма гап шундаки, Туркия – мусулмон мамлакат. «Бизни мусулмон эканлигимиз учун ЕИга қабул қилишмаяпти. Шундай экан, бу гапни очиқ айта қолсинлар, лекин улар бундай қила олмайдилар. Камерага қараб бир гапни айтадилар, ёпиқ эшиклар ортида эса – бошқа гапни», - деди Эрдўған.
Тахмин қилинишича, 2013-2017 йиллар давомида қуролли тўқнашувлар давом этган 10 мамлакатда 5 ёшгача бўлган камида 870 минг бола, жумладан, 550 минг гўдак ҳалок бўлган. Жиддий қуролли тўқнашувлар рўй берган минтақалардан олинган маълумотлар асосида тўпланган маълумотлар асосида Save the Children халқаро хайрия ташкилоти томонидан тайёрланган маъруза шуни кўрсатадики, уруш давомида айнан болалар ҳаёт учун энг жиддий хавф-хатарга дуч келмоқда.
Австралияликлар учун спорт залига ташриф буюриш – одатий машғулот, лекин мусулмон аёллар учун яқин вақтларгача бу борада имкониятлар чекланган эди. Бироқ охирги пайтларда алоҳида спорт залларга талабнинг ўсиши билан мусулмон аёлларда соғлом турмуш тарзи олиб бориш ва мушакларини тонусда сақлашнинг дин қоидаларини бузмасдан эришиш имконияти пайдо бўлди.
Яқин кунларда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ҳиндистонга расмий ташриф билан биринчи марта боради, деб хабар беради ArabNews. Ҳиндистоннинг ар-Риёддаги элчиси Аҳмад Жавиднинг таъкидлашича, бу тарихий ташриф бўлади ва икки мамлакат унинг доирасида турли соҳаларда – энергетика, инфратузилма, уй-жой қурилиши, туризм ва ахборот технологиялари соҳасида битимлар имзолайди.