Абу Муслим
Саудия Арабистони қироли оиласида зиддият кучаймоқда. The Guardian хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг ҳаракатлари бунга сабаб бўлди. Кўпчиликнинг қайд этишича, кекса қирол Салмон Абдулазиз Сауд қарор қабул қилишда ортиқча мустақиллик намойиш этаётган ўғлига ҳадиксираб қарамоқда.
Мисрнинг ал-Азҳар Ислом академияси бош имоми диндошларга муҳим бир нарсани эслатиб, бутун дунё мусулмонлари учун долзарб бўлган мавзуда фикр билдирди. Шайх Аҳмад Тайибнинг таъкидлашича, кўплаб ҳолатларда полигамия (кўп хотинлилик) «аёллар ва болалар учун адолатсизлик» бўлиши мумкин, бир нечта хотинли оила қоида эмас, истисно бўлиши лозим. «Никоҳ полигам бўлиши лозим дейдиганлар қаттиқ хато қиладилар», - деди шайх ат-Тайиб, иқтибос келтиради BBC News.
Покистон полицияси сешанба куни мамлакатда тақиқланган ташкилотларнинг ўнлаб вакилларини, жумладан, «Жаиш-е-Муҳаммад» гурухи етакчиси Масуд Азхарнинг акаси бўлган муфтий Абдул Рауфни ҳибсга олди. Қўлга олиш 14 февраль куни Жамма ва Кашмир штатида ҳинд ҳарбийлари колоннасига ҳужум ҳақидаги ишни тергов қилиш доирасида бўлиб ўтди. Ўшанда 45 киши ҳужум қурбони бўлганди.
Amazon асосчиси Джефф Безос Forbes фикрига кўра, қаторасига иккинчи марта сайёрамизнинг энг бадавлат ишбилармонлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Amazon асосчисининг мулкини Forbes 131 млрд. долларга тенг деб баҳолади. Бир йилда у 19 млрд. долларга бойиди.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида рўй бериши мумкин бўлган уруш иккала томоннинг бир-бирини йўқ қилишига олиб келиши мумкин, шу сабабли улар низонинг авж олишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган ҳамма ишни қилишлари лозим. Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Мехмуд Куреши CNN га берган интервьюда шундай баёнот билан чиқди.
Суд «Азатлык» татар ёшлар ҳаракати фаолларидан бири Батырхан Агзамовни руслар ва татарлар ўртасида низо қўзғаганлиги учун ҳибсга олишга санкция берди, деб ёзади «Коммерсантъ» газетаси. Нашрнинг қайд этишича, Агзамов экстремизмга қарши янги маъмурий модда (20.3.1 КоАП) бўйича жазоланган биринчи шахс бўлди. Илгари бундай ҳаракат ЖЕ 282-моддаси бўйича жазоланарди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ПФЛ директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев футбол трансляциясида спиртли ичимликлар рекламаси ва тотализатор ҳақида гапирди.
Реал Мадрид мана қаторасига 4 ўйиндан бери биронта ўйинда юта олмаяпти, бу ўйинларда ҳатто битта гол ҳам ура олмади. Реал Мадрид нима сабабдан ютқазяпти? Қуйида биз бунинг сабабларини, буюк жамоа майдонда яна қирол бўлишлари учун қайси омиллардан келиб чиқиб нималар қилиш кераклигини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Маълумки, ҳозирда жаҳон майдонига энг долзарб муаммо бўлиб дунё молиявий инқирози ҳамон таxдид солмоқда. Таназзулнинг бошланганига мана икки йил бўлди-ки, муаммо ечилиш ўрнига муаммо устига муаммо қўшилмоқда. Машxур немис иқтисодиёт тадқиқотчиси ҳамда консултанти Герхард Спаннбауер молиявий инқирознинг бош сабабларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги ўз xулосаларини билдирар экан, муаммо ечимининг йўлларини ҳам тушунтириб ўтади.
«Инқироз» сўзи ўзига хос қийинчиликлар, муаммолар ва таҳдидлар даврини англатади. Ушбу таърфига таяниб, хулоса чиқариш мумкинки, мусулмонлар уммати бир нечта турдаги инқирозни: сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва диний инқирозни бошидан кечирмоқда.
Эрон диний етакчилари томонидан сиртдан ўлимга ҳукм этилган эронлик машҳур ёзувчига «адабиёт олдидаги хизматлари учун» Британия Империяси рицари унвони ва «сэр» унвони берилиши Европа ва ислом дунёси ўртасдаги ўзаро муносабатлар соҳасида сўнгги кунлардаги асосий воқеалардан бири бўлди.
Россиянинг Украинага қарши давом этаётган ҳужумлари ва ғарб давлатларини заифлаштиришга қаратилган қатъий ҳаракатлари Вашингтон ва Брюссель Москванинг империяча интилишларини бартараф эта олмаганлигидан далолат беради, деб ёзади американинг The Hill нашрида эксперт Януш Бугайский – Европа сиёсат таҳлили Вашингтон Маркази (Center for European Policy Analysis) катта илмий ходими. У Eurasian Disunion: Russia’s Vulnerable Flanks (Евросиё ихтилофлари. Россиянинг заиф томонлари) китобининг ҳаммуаллифи ҳисобланади.