Охирги пайтларда БААда «электрон муфтий» яратилгани ҳақида хабар катта шов-шувларга сабабчи бўлди. Кўпчилик келажакда саволларга фатволарни энди компьютер беради деб ўйлаган. Бироқ маълум бўлишича, хавотирлар ўринсиз экан.
«Аслида фатволар тирик одамлар, олимлар томонидан тузилади. Сунъий интеллект тизими ёрдамчи техник ишларни бажаради: ахир кўплаб саволлар аввал берилган саволларни такрорлайди ва бу ҳолатда техника дарҳол илгари берилган жавобни қайтариб айтади», – ҳикоя қилади Полосин ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида.
Сунъий интеллект саволларни саралайди, уларни шу саволларга ихтисослашган олимлар ва психологларга йўналтиради.
«Қисқаси, одамга фақат Ваҳийнинг мазмунини чиқариб бериш билан боғлиқ ижодий фурсат қолади, сунъий интеллект эса расмийлаштиради, тўғриликни текширади ва ҳ.к. Асосий устунлик - тизим кўпинча тўлиқ маълумотли бўлмаган шахслар томонидан ҳақиқат бузиб кўрсатиладиган «ўрта бўғин»ни айланиб ўтиб, савол берувчини тўғридан-тўғри олимлар билан боғлайди», – хулоса қилади ислом арбоби.