Маҳаллий вақт билан соат 21.00 (15.00 мск) бўйича , 1,5 ойдан ортиқ вақт Япониянинг Йокогама шаҳрида карантинда бўлган Diamond Princess лайнери экипажи ва собиқ йўловчилари қаторидан бўлган 712 кишини ҳисобга олган ҳолда, мамлакат бўйича касаллик юқтирганлар умумий сони 6715 кишини ташкил қилди.
Энг кўп касалланганлар Токиога тўғри келади (1708 киши) – жума куни бу ерда 189 та ҳолат қайд этилди. Пойтахтдан кейинги ўринда турган Осака префектурасида касалланганла сони 616 кишига тенг.
Жами 123 киши вафот этган.
8 апрелдан бошлаб Япониянинг 7 та префектурасида фавқулодда вазият режими амал қила бошлади. Кўплаб мамлакатлардан фарқли равишда, бу ерда режимга амал қилмаганларга нисбатан жарима кўзда тутилмаган. Коронавирусга қарши кураш ёки ҳаёт учун зарур бўлган товарларни яшириш ҳолатлари бундан мустасно – бунинг учун 300 иен (2,7 минг доллар) миқдорида жарима ёки 6 ойгача қамоқ жазоси кўзда тутилган. Айрим ҳолатларда, масалан, агар компанияга вақтинчалик ишни тўхтатиш тавсия қилинган, лекин компания ишлашда давом этган ҳолларда унинг номи ҳукумат томонидан эълон қилинади. Япон менталитети тизими доирасида бу амалий натижа берадиган чорадир.
Шу билан бирга, ўтган ҳафта 73 та мамлакат ва минтақа, жумладан, АҚШ, ЕИ мамлакатларининг аксарияти, Хитой ва Жанубий Кореяга чиқиш ҳам тақиқланди.
Японияда коронавирусга чалинганлар сони 6,7 минг кишидан ошиб кетди
Японияда бир суткада COVID-19 тасдиқланган нги ҳолатлари сони 455 тани ташкил қилиб, умумий касалланганлар сони 6,7 минг кишидан ошди, хабар қилади маҳаллий маъмуриятлар маълумотларини тўплаш ва улрни жамлаш билан шуғулланадиган NHK телеканали.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси