close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кремлда COVID-19 келиб чиқиши сунъий эканлиги ҳақидаги сўзларга изоҳ берди

Кремлда ҳисоблашларича, коронавирус инфекциясининг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги баёнотлар умуман асоссиздир. Бу ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар беради "Газета.ru". Аввалроқ хорижий матбуот турли эксперларнинг коронавирус инфекцияси сунъий келиб чиқиши ҳақидаги фикрлари келтирилган мақолаларни чоп этганди.

Бироқ, Дмитрий Песковнинг ҳисоблашича, COVID-19 ташқарида келиб чиққани ҳақида фикр билдирадиган ҳар битта мутахассис билан бирга вируснинг сунъий келиб чиқиши ҳақида таъкидлайдиган иккита вакил пайдо бўлмоқда.
"Улар ҳам, булар ҳам мутлақо исбот-далилларсиз гапиряпти ", – хулоса қилади Россия президентининг ёрдамчиси.
Кремл вакилининг фикрига кўра, афтидан, кандайдир аниқ бир баёнот берши учун дунё ҳали вируснинг келиб чиқиши ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумотга эга эмас. У исбот-далилларсиз айбловлардан кимгадир қарши фойдаланишга йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.
"Илмий асосланган ахборот тақчиллиги шароитида кимга бўлса ҳам қарши қаратилган исбот-далиларсиз айбловларга йўл қўйиб бўмайдиган, ножоиз деб ҳисоблаймиз", – деди Дмитрий Песков.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase