close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Савдо битимининг бекор қилиниши

Шундай ҳолатлар бўладики, одамларда турли сабабларга кўра тузилган савдо шартномасини бекор қилиш ва харид қилинган товарни қайтариб бериш истаги ёки зарурати юзага келади. Қуйида биз Шариатнинг қайси меъёрларида бу ҳаракатни йўл қўйишга изн бериш кўзда тутилишини қисқача кўриб чиқамиз.

Агар олди-сотди вақтида савдо битимининг айтиб ўтилган шартлари риоя қилинган бўлмаса, харидор ёки сотувчи бир тарафлама тартибда ва исталган пайтда харид қилинган товарни қайтиб бериш ҳуқуқига ҳам, ўз пулларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади. Савдо битимини Шариат меъёрларига мувофиқ тузишда эса сотувчи томон ва харидор томон қуйидаги уч вазиятда савдо шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
1. Битимни у тузилган жойнинг ўзидаёқ, токи томонлар тарқалиб кетмагунга қадар бекор қилишга рухсат этилади. Бундай бекор қилиш учун ҳеч қандай қўшимча шартлар йўқ ва томонларнинг ҳар қандай келишувларидан қатъи назар, бунга доимо йўл қўйилади. Агар шартномани имзолашда томонлар битимни бу тартибда бекор қилиш мумкин эмаслиги ҳақидаги шартни киритадиган бўлса, бундай савдо битими умуман битим ҳисобланмайди.
2. Томонларнинг ҳар бири иккинчи томоннинг розилиги билан уч сутка давомида битимни бекор қилиш мумкинлиги ҳақида шарт қўйиш ҳуқуқига эга. Бу вақт оралиғи шартнома тузилган вақтдан (яъни «сен –менга, мен - сенга» тамойилига риоя қилиб) бошланади, томонлар битим тузилган жойдан тарқалган пайтдан эмас. Улар бу вақт давомида сотувчи ўз товарини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган сотувчи учун ҳам, харидор учун ҳам маълум бир вақт белгилаган ҳолда келишиб олишлари мумкин. Масалан, харидор харид қилинган товарни икки кун ичида қайтариш, сотувчи эса ўн икки соат давомида товарни қайтаришни талаб қилиш, ёхуд сотувчи уч кун давомида товарни қайтаришни талаб қилиш, харидор эса – уч соат давомида талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши ва ҳ.к. ҳақида келишиб олишлари мумкин. Яъни улар уч кун давомида битимни бекор қилиш ҳақида ўз ихтиёрларига кўра келишиб олишлари мумкин.
Агар шартнома вақтида уч кундан ортиқ вақт ичида битимни бекор қилиш шарти қўйиладиган бўлса, битим қонуний кучга эга бўлмайди. Шунингдек, бу вақт давомида товар ўз хислатлари ва хоссаларини йўқотадиган ёки узиладиган муддатни кўрсатган ҳолда битимни бекор қилиш ҳақида келишиб олишга рухсат этилмайди.
3. Агар харидор товарда унинг қўлига келиб тушгунга қадар бўлган ва унинг нархига таъсир этадиган ёки харид қилиган кишига у истаган ва кутган фойда олишга тўсқинлик қиладиган камчиликни топган бўлса ва агар бундай камчилик одатда бу каби товарларда бўлмайдиган бўлса, у товарни қайтариш ҳуқуқига эга. Бироқ харидор бу товардан камчилик аниқланган ҳолатдан кейин фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас, акс ҳолда сотувчи товарни қайта қабул қилмаслик ёки харидорга у тўлаган нархдан камроқ миқдорда пул қайтариш ҳуқуқига эга. Агар харидор товарнинг бундай нуқсонини сезиб қолган ёки сотувчи буни олдиндан кўрсатган ва у ҳақида хабар берган ва харидор бунга рози бўлган ҳолда уни харид қилган, кейин эса кимдир уни панд-насиҳатлари билан товарни қайтаришга кўндирган бўлса, ушбу ҳолатда харидор товарни қайтариш ҳуқуқига эга бўлмайди. Ҳаттоки бу ишни талаб қилган ҳолда ҳам сотувчи товарни ортга қабул қилмасликка ҳақли.
Бироқ харидор, агар битим вақтида битимни бекор қилиш вақти ҳақида бошқа ҳеч қандай келишувга келинган бўлмаса, бу ишни томонлар битим жойиини тарк этмасидан туриб қилиши мумкин.
Товарни уч кун ичида қайтариш шартини битим тузиш жойидан тарқалгунга қадар албатта қулдан-қулга олиш лозим бўлган товарлар олди-сотдисига нисбатан қўйишга рухсат этилмайди. Масалан, агар гап уларни сотишда судхўрлик (рибо) ўринга эга бўлиши мумкин бўлган товарлар ёки пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиладиган товарлар ҳақида борадиган бўлса. Бу ҳолатда қайтариш ҳуқуқи фақат битим жойидан тарқалгунга қадар амал қилади.
Агар томонлардан бири битимни бекор қилиш истагини билдирсаю, иккинчи томон бунга рози бўлмаса, Шариат битимни бекор қилишни истаган томон фойдасига ҳукм чиқаради. Агар томонлардан бири (харидор ёки сотувчи) ҳушидан кетиб қолса ёки вафот этса, ушбу товарни тасарруф қилиш ҳуқуқи унинг васийлари ёки меросхўрларига ўтади.
Яна бир бор эслатиб ўтамизки, агар мос келувчи шартларга риоя қилинган бўлмаса, савдо битими қонуний кучга эга бўлмаган ҳисобланади. Лекин агар иккала томон рози бўладиган бўлса, ҳаттоки битим шартлари бажарилмаган ҳолларда ҳам бунда ҳеч қандай гуноҳ йўқ, лекин томонлар исталган пайт ўз фикридан қайтиши ва товарни ёки пулни қайтаришни талаб қилиши мумкин. Бироқ мусулмон кишига берган сўзидан қайтиш ярашмайди ва бу беадаблик ҳисобланади. агар у бирон нарсани маълум бир нархда сотиш ёки сотиб олиш ҳақида гапирган бўлса, ўз сўзида тургани маъқул. Берган ваъданинг устидан чиқмагандан кўра, ўлган маъқул деган ҳикмат бежизга пайдо бўлган эмас.

Ислам.Ру
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase