Ҳажнинг нозик сирлари
Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодати ҳам нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига катта таъсири бор омилдир. Бу маънони Қуръони Каримда ҳаж ҳақида келган оятларнинг баъзисига назар ташлаш билан фаҳмлаб олсак бўлади.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:
Ҳаж учун пулни қандай йиғиш мумкин? Амалий маслаҳатлар
Тез орада дунё бўйлаб аэропортлар қуёшда тобланган, кўзлари мисли кўрилмаган қувонч ёшлари билан тўлган, лабларида тоза сув таъми ва қалбларида ажойиб тинчлик бўлган минглаб бахтли мусулмонлар билан тўлади.
Умр сафарига йўллар очилди
Умри давомида бир марта умрага, бир марта ҳажга бориб, муқаддас маконларда бўлиб, Мадинаи мунавварада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифларини зиёрат қилиш, Масжидун Набавийда бошини саждага қўйиш, Маккаи мукаррамани зиёрат қилиб, Раббимиз фарз қилган ҳаж амалларини бажариб, Исломнинг бешинчи арконини адо этиш ҳар бир мусулмоннинг орзуси.
Ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат
Азиз юртдошлар! Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мана, 2 йилдан бери интиқлик билан кутганимиз ҳаж сафарига ҳам йўллар очилди. 2022 йилги мавсумда ўзбекистонлик зиёратчилар учун квоталар миқдори 7200 кишидан 10 минг 865 нафарга оширилди. Бу, шубҳасиз, миллионлаб инсонларнинг қалбига хурсандчилик олиб кирди. Кексалар тилида дуо: етказганига шукр, кимлар етди кимлар етмади, Аллоҳ қодир қилсин, ҳаммани Ўзининг байтига етказсин...
Ҳаж сафари 1 нафар фуқарога 62 900 000 сўм этиб белгиланди
Бугун, 3 июнь куни “Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари нархи ҳам маълум қилинди.
Бу йил бир миллион киши Ҳаж зиёратини адо эта олади
Саудия Арабистони 2022 йилда Ҳаж зиёратига бориши мумкин бўлган зиёратчилар сонини 1 миллион нафарга етказди. Бундан ташқари, зиёратчилар ҳатто Саудия Арабистонидан ташқаридан ҳам келишлари мумкин. Бу ҳақида қироллик расмийлари коронавирус пандемияси сабабли икки йиллик чекловлардан сўнг шанба куни маълум қилди.
2021 йил учун Ҳаж бекор қилинди
Саудия Арабистони COVID-19 туфайли хорижий зиёратчилар ҳаж сафарига рухсат бермади.
COVID-19 га қарши эмланмаганлар ҳажга киритилмайди
Ҳажга бориб Исломнинг бешинчи рукнини бажармоқчи бўлган мусулмонлар ўзларини COVID-19 га қарши эмланишга мажбур бўладилар. Чеченистон муфтийси Салоҳ Межиевнинг айтишича, ҳаж зиёрати арафасида эмланганликни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги Макка ва Мадинадаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш шарти бўлади, дея хабар бермоқда «Грозний-информ».
Энди Хитойда Ҳаж қилишни истаганлар имтиҳон топширади
Хитой ҳукумати мамлакат мусулмонлари учун ҳаж зиёратини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритди. "Times" газетаси хабар қилишича, мусулмонлар учун муқаддас жойларга хусусий ҳаж сафарлари уюштириш энди тақиқланади ва бундай тадбирларнинг барчаси Хитой Давлат Ислом уюшмаси орқали рўйхатга олиниши керак.
Саудия Арабистони умрани амалга ошириш учун янги шартларни эълон қилди
Саудия Арабистони коронавирус авж олиши оқибатида олти ой олдин тўхтатиб қўйилган кичик ҳаж (умра) бўйича янги шартлар ҳақида эълон қилди. Саудия янгиликлар агентлигининг хабар қилишича, COVID-19 га қарши кураш бўйича чора-тадбирлар доирасида Каъба ва Муқаддас Қора тош атрофида кўтарилган тўсиқ ўз жойида қолади, зиёратчилар уларга тегина олмайди.