Каъба жойлашган Масжид ал-Ҳаром бир кунда 10 марта дезинфекция қилинади, хабар қилади агентлик ва COVID-19 аломатлари бўлган зиёратчилар учун карантин хоналари тайёрлаб қўйилишини қўшимча қилади. Ўтган ҳафта Саудия Арабистони келаси ойдан умрага тақиқлар аста-секинлик билан олиб ташланишини маълум қилганди.
Умрани тиклаш ҳақида карор деярли олти ойлик танаффусдан кейин қабул қилинди.
4 октябрдан бошлаб саудияликлар ва қиролликнинг хорижий резидентларига Маккадаги Масжид ал-Ҳарам ёки Катта масжидга умра қилиш рухсат этилади. Бироқ, оддий зиёратчиларнинг 30%и, яъни кунига 6000 киши умра қилиши мумкин.
Айни пайтда, 18 октябрдан бошлаб, қироллик кунига 15000 зиёратчига Мадинадаги пайғамбар масжидида Умра ва ибодатларни бажариш имконини беради.
Агентликнинг маълум қилишича, Умра зиёратига ҳам маҳаллий, ҳам хорижий меҳмонлар 1 ноябрдан қабул қилинади, Масжид ал-Ҳаром ва Пайғамбар масжиди COVID-19 дан ҳимоя чоралари қабул қилинган ҳолда ибодатлар учун тўлиқ очиқ бўлади.
Саудия Арабистони умрани амалга ошириш учун янги шартларни эълон қилди
Саудия Арабистони коронавирус авж олиши оқибатида олти ой олдин тўхтатиб қўйилган кичик ҳаж (умра) бўйича янги шартлар ҳақида эълон қилди. Саудия янгиликлар агентлигининг хабар қилишича, COVID-19 га қарши кураш бўйича чора-тадбирлар доирасида Каъба ва Муқаддас Қора тош атрофида кўтарилган тўсиқ ўз жойида қолади, зиёратчилар уларга тегина олмайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси