Ислом цивилизацияси. 16-боб. Диншунослик. Дин ва секталар
Ислом дунёсида жамоат ҳаётининг бошқа барча соҳалари бевосита бўйсунадиган диний масалаларга алоҳида аҳамият берилиши Ислом мамлакатларида ёки ундан ташқарида яшовчи турли халқларнинг динлари ва эътиқодлари масалаларига алоҳида эътибор беришга сабаб бўлди. Бу диншунослик ва калом каби фанларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бағдодий, Исфарайний, Ибн Ҳазм ва ҳаттоки Шаҳристоний сингари мусулмон муаллифларининг баъзи асарларида мавжуд бўлган камчиликлар ва ҳатто қисман фанатизмга қарамай, уларнинг диншунослик бўйича асарлари ўрта асрлар дунёсининг тўлиқ рад этилиши шароитида бу соҳадаги энг яхши ютуқларни намойиш этди.
Ислом сиёсатидаги ёш болаларнинг халифачилик касаллиги
Сўнгги вақтларда “Ҳизбут таҳрир” партияси энг асосий “ислом терроризми” мисолига айланиб улгурди. Турли жойларда ҳизбчилар аниқланиб, ҳибсга олинмоқда, уларнинг уйларида тинтувлар ўтказилиб, уларнинг навбатдаги халқаси фош этилмоқда. Тақиқланган адабиётлари мусодара қилиниб, одамлари эса узоқ муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинмоқда.
Жамоатдан сектага
Исломий жамоатлар мўътадиллик, бирлик ва биродарликка даъват қилар экан, бу умматнинг ранг-баранглигида акс этади. Бир-бирларига нафрат, душманликни тарғиб қилмас экан, буларнинг барида барака бўлади, Инша Аллоҳ. Бирлари тавҳидга, иккинчилари эса руҳий тарбияга, учинчилари биродарлик, тўртинчилари даъватга чақиради ва ҳоказо. Ҳаммаси ўз жойида: туз ҳам, шакар ҳам меъёрида.
Мусулмонлар бирлашишига нима тўсқинлик қилмоқда?
Сарлавҳада берилган саволга мусулмонларга алоқаси бўлган ҳар қандай одам дуч келган бўлса керак. Баъзилар, қалблари Исломга яқин ва улфат бўлганлар нега фирқаларга бўлиниб кетганимизни, тўғриси тушунмаса керак. Баъзи мусулмонлар жазавали таассуб билан салафи солиҳлар билмаган, турли хил ботил ва бидъат нарсаларга қаттиқ ёпишиб, ўзларига эргашмаганларни бўлинишда айблашади.
Постмодерн даврдаги Ислом
Мусулмонлар ўзлари туғилган, яшаётган ва ҳаётий вазифаларини амалга ошириш учун тақдир қилинган бу дунёни яхши билишмайди. Улар атрофларидаги ҳозирги жамият қиёфасини шакллантираётган куч ва тенденцияларни яхши танишмайди. Шунга кўра, уларни ўраб турган инсонлар, уларнинг қадриятлари ва мақсадлари мантиғини тушунишмайди.