close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
19.09.2021 09:51

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг саҳобалари ва мусулмонлар имомларидан олимларнинг сифатлари тўғрисида хабарлар етиб келган. Яъни, илмни фахр, баҳс, тортишув, бойларнинг молини ейиш, подшоҳлар ва уларнинг ўғиллари билан ўтириш, дунёга эришиш учун ўрганган олимларга Аллоҳ таоло илм билан манфаат бермаган.

04.05.2021 00:23

Роберт Ланца ўлим фақат инсон онгининг иллюзияси эканлигини таъкидлади. Машҳур америкалик олим, Уэйк-Форест университети декани, TIME журнали томонидан дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси қаторига киритилган профессор Роберт Ланца ўлим мавжуд эмас – шунчаки одам параллел дунёга ўтади, деган назарияни айтиб чиқди.

09.04.2021 23:23

Илмий ҳолатимизга эътибор

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан

Исломий уйғониш, шаръий ҳаётни лозим тутиш кўзга ташланиб қолди. Илмга муҳаббат қўйган ёшлар орамизда топилади. Бу яхши хабар - мусулмонлар Раббиларни кўп зикр қилаётганидан нишонадир. Лекин мусулмонларнинг дунёвий илмларга бепарволиги нати-жасида бугунги илмий муҳит қониқарли даражада эмас. Бунга бир қанча мисоллар, мулоҳазалар бор.

27.03.2021 19:13

Олим бўлмаслигинг мумкин...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Биз олимлар ва аҳли илмларни ҳар қандай соҳада юксак ҳурмат қилиниши ҳақида ваъз-хутбаларда кўп эшитамиз ва мақолаларда ўқиймиз. Бу, Ислом уламоларига, айниқса, марҳумларга нисбатан ҳам ўз ифодасини топган. Танишларимдан бири айтганидек, фақат ўлик олимларни тинглаш керак, чунки тириклардан фарқли ўлароқ, улар вазият таъсири остида, ўз фикри ва тамойилларини ўзгартирмайди (масалан сиёсий сабабларга кўра).

19.03.2021 14:42

Замонамизнинг энг машҳур тафсирларидан бўлган “Софвату тафосир” ва 50 дан ортиқ китоблар муаллифи шайх Муҳаммад Али ибн Жамил ас-Собуний ал-Ҳалабий Истанбул яқинидаги Ялоқо шаҳрида Ҳақ раҳматига сазовор бўлди. Ўзидан минглаб шогирдлар ва ҳофизи Қуръон фарзандлар қолдирган улуғ олимни Аллоҳ раҳматига олсин!

17.01.2021 13:35

Оқ Шамсиддин (1389-1459) биринчи навбатда, Константинополни фатҳ этган Султон Меҳмед II нинг маънавий устози сифатида танилган. Лекин бу ажойиб одам серқирра олим хам эди. Микроблар ҳақида жиддий мулоҳаза юритган италян шифокори Джироламо Фракастородан бир аср олдин у микробларни аниқлаб бўлганди, деб ёзади Исмаил Чўлак.

08.07.2020 01:08

ПСИХОЛОГ-ҲАМКАСБЛАРГА ОЧИҚ ХАТ

"Мингта академик ва мухбир-аъзолар, бутун ўқимишли, маданиятли легион орасида соғлом миллионлаб кишиларнинг фикрини овоз чиқариб айтиш учун саноқли касал зиёлилар топилди" (Юлий Ким)

29.06.2019 03:26

Рўза тутиш, овқатланиш ва сув ичишдан бош тортиш – барибир соғлиқ учун фойдали. Бу жараён дарҳақикат танани зарарли моддалардан тозалайди ва бу Нобел қўмитаси томонидан тасдиқланган. 2016 йил учун тиббиёт ва физиология соҳасида Нобел мукофоти совриндори деб эълон килинган япониялик Йошинори Осуми "аутофагия механизмларини кашф қилганлиги учун" бу мукофотига сазовор бўлган.

05.11.2018 02:37

Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисларда инсон вужудидаги, табиатдаги жуда кўп ҳайратланарли илмий далиллар баён қилинган. Уларнинг кўпи замонамизда олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижасида кашф қилинди ёки тасдиқланди. Келажак технологиялари воситасида очилажак яна кўпгина илмий далиллар борлиги шубҳасиз. 

29.09.2018 04:12

Саудия Арабистони турмасида таниқли олим ва даъватчи шайх Сафар Хавалий вафот қилди. Бу ҳақдаги хабар "Виждон маҳбуслари" деб номланган ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳининг твиттер саҳифасида тарқалди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase