Маълум даражада олимларнинг гап-сўзи, фикри юксалади, баъзан шаърий насс мартабасига кўтарилиб қўйилади (оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас). Йўқ, гап Қуръон билан бир қаторда бошқа муқаддас китоб ҳақида кетаётгани йўқ, бироқ ижмо – Аллоҳнинг ваҳийси каби шариат манбасидир.
Инсон табиий равишда жумладан, олимларнинг роли ва даражасини баҳолаш масаласида ҳам абсолютизмга мойил бўлади. Ҳар қандай амал қилувчи мусулмондан сўранг: Исломда уламоларга эҳтиёж борми? Албатта, ҳа! Олимлар - пайғамбарларнинг меросхўрларидир, - деб жавоб беради у. Ва, эҳтимол, у бугунги кунда бундай ҳақиқий олимлар йўқлигини ҳам қўшимча қилар...
Зеро, кўпчилигимиз етарли даражада билимга, дунёқарашга, фикрлаш, таҳлил қилиш, изланиш ва ечим топиш қобилиятига эга эмасмиз. Ҳолбуки, динни юзаки эмас, балки оқилона ва чуқур англаш керак. Олимлар мана шу билан шуғулланади – динимизни ҳар томонлама ва барча нозик жиҳатлардан етказади.
Абсолютизмга мойил эмас ҳолатда шуни таъкидлайманки, дастлаб мусулмон уламолари олимлик чегарасини жуда юқори даражага кўтариб қўйганлар:
- Араб тилини мукаммал билиш («наҳв» ва «сарф»);
- Қуръони каримни ёд билиш;
- Камида 5-6 Қуръон тафсирини билиш;
- Оятларнинг нозил бўлган сабабларини билиш;
- Камида бир нечта минг ҳадисларни санаш ва шарҳлари билан билиш;
- Камида битта мазҳабни мукаммал билиш.
Агар объектив ўйлайдиган бўлсак, ҳозирги шароитларда ислом уламоси – олим даражасига етиш жуда қийинлиги аён бўлади. Уларнинг энг сўнггилари араб дунёсида қолган бўлса керак. Хўш, нима қоляпти? Диний адабиётларни яхши билишми?!
Бироқ, биринчидан, олим бўлиш учун ўқиладиган адабиётлар араб тилидан тилимизга етарли даражада таржима қилинмаган. Интернетда фатволар ва турли хил дунёқарашлар сон-саноқсиздир ва улар билан танишиб чиқишга инсон умри етмайди.
Бу ерда ечим, афтидан, усул – фатволар мотивларини кўриб чиқадиган ҳамда шариат асослари ва стратегик мақсадлари асосида қарорлар таклиф қиладиган асосларда ётади.
Иккинидан, умматда маърифат ишлари учун олимлик мақоми доим ҳам талаб қилинмайди. Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, кўплаб таниқли дин арбоблари, имомлар, публицистлар, сиёсатчилар ва ҳарбийлар уламо бўлмаганини кўриш мумкин.
Бугунги кунда Ватанимиз Уммати, Ислом руҳини сақлаб қолган ҳолда, замонавий саволларга етарли жавоб бера оладиган ақл соҳибларига ҳар қачонгидан кўра кучлироқ муҳтож. Бундай одамлар орамизда бор, деб айтишга журъат қила оламан. Уларнинг сони кўп эмас, лекин барибир, бор. Парвардигордан бу кишиларни маърифат ва ижтимоий хизмат йўлидаги мустаҳкамлашни, иллатлар хуружидан ҳимоя қилишни ва инсоннинг ички салоҳиятини исроф қилиш билан баробар бўлган дунёвий васвасалардан ҳимоя қилишни сўраймиз.
Абу Муслим таржимаси