close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
05.05.2024 23:03

Ақл ҳақидаги гапга келсак, у билиш манбаларидан биридир. Буни инкор қиладиган киши бу даъвосини ақл ҳукмлари ўзаро қарама-қарши эканлигига боғлайди.

11.04.2024 16:34

Илм ва ақл

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Ислом мусулмонни илмли бўлишга чақиради. Динимиз асослари ота-боболардан мерос бўлиб келаётган оддий удумлар ёки инсонларни ҳаётда юпатиб турадиган сеҳр-жодудан иборат эмас. Ислом асослари Қуръони карим ва Пайғамбаримизнинг алайҳиссалом суннатларига суянади. Динимиз моҳиятини тўғри англаш учун мана шу манбаларни ўқиб қўйишгина эмас, балки теран тушуниш ва буюрганларига амал қилиш керак бўлади. Динимиз кўрсатмаларига келсак, шаръий масалалар, амри маъруф ва наҳий мункар ва бошқа ижтимоий одобларни теранроқ билиб олишни талаб этади. Буларни ўрганиш инсонга сув ва ҳаводек зарур. Мана бу ояти карима ҳам фикримиз тасдиғидир:

29.12.2023 09:21

Ақл доим шариатга муҳтождир

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Имом Роғиб Исфаҳоний роҳимаҳуллоҳ “Аз-зарийъа ила макорим аш-шарийъа” ва “Тафсийл ан-нашъатайн ва таҳсийл ас-саъадатайн” асарларида ақлнинг шариат билан бўлган шаъни ҳақида ёзганлар. Унинг хулосаси қуйидагича:

26.03.2021 01:03

Ақлнинг ишлаш доираси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Ҳозирги кунда илоҳий ваҳий илм воситаси ҳисобланмай, балки барча нарсани ақл, мушоҳада ва тажриба ҳал қиладиган, шулар асосида ҳукм чиқариладиган бўлиб қолди. Шу ўринда ҳақли саволлар пайдо бўлади:

28.01.2020 06:15

Аёл ақлли бўлиши шартми?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила

Глазго университети (Буюк Британия) яқинда кўп йиллик тадқиқотлари натижасини чоп этди, унда мусулмонлар 14 асрдирки биладиган ҳақиқатлар тасдиқланган. Исломга кўра аёл бу Аллоҳ Таолонинг марҳаматидир. Ва унинг энг асосий вазифаси – оила қуришдир. Бу эса у фақатгина уй ишлари билан машғул бўлишга мажбур дегани эмас. Энг асосийси унинг зиммасида – фарзанд тарбияси турибди.

20.12.2019 16:32

«Сен:«Аллоҳга ҳамд бўлсин! У сизларга ўз оят-мўъжизаларини кўрсатур. Сиз уларни кўриб, танийсиз», деб айт. Роббинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир» (Намл, 93).
«Бу (Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир» (Иброҳим, 52).

09.02.2019 04:43

Миядаги илон

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Икки одам бир хилдаги машаққатни ташийди, лекин улардан бири ҳудди иккаласи учун юкни кўтариб юргандай нолийди ва зорланади, кейингиси эса ҳеч қандай оғирлик йўқдай табассум қилади. Бир хилдаги тана тузилишига эга бўлган икки инсон айни касаллик билан хасталанади, лекин улардан бири руҳий тушкунликка тушиб, қўрқувни ҳис этади ва ўлимини тасаввур қила бошлайди – у фақат ўзининг хасталиги ҳақида ўйлайди ва у уни ҳаёти билан видолаштиради...

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase