close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
25.09.2020 20:58

АҚШ воситачилигида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Баҳрайн билан Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувларга киритилган баёнот ал-Ақса мажмуасининг бўлинишига олиб келиши мумкин, чунки у статус-квони (мавжуд ҳолатни) бузади, дейди таҳлилчилар. Бу ҳақида ал-Жазиранинг янги материалида айтилади.

24.09.2020 15:13

Мусулмон оламининг энг машҳур муқаддас жойларидан бири, Қуддусдаги Маъбад тоғида жойлашган ал-Ақса масжиди Исроилда COVID-19 авжи кучайганлиги сабабли бу ҳафта жумадан бошлаб ёпилади, деб хабар қилади ғарб ОАВ «Вақф» мусулмонлар муқаддас жойлари ишлари бўйича бошқармасига таяниб.

22.09.2020 09:43

Фақат июнь ойининг ўзида Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида фаластинликларнинг 63 та уйи бузиб ташланди. Янги турдаги коронавирус пандемияси шароитларида Исроил Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги босиб олинган ерларда фаластинликларнинг уйларини бузишни давом эттирмоқда. Бу ҳақида Исроилнинг B'Tselem ташкилоти маърузасида айтилади.

19.08.2020 15:40

Покистон Бош вазири Исроил ва БАА ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги битимга изоҳ берди. Фаластинликлар ҳуқуқлари таъминланмагунча Покистон Исроилни тан олмайди. Бу ҳақида Покистон Бош вазири Имрон Хон маҳаллий Dunya News  телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

20.06.2020 05:03

2016 йил 29 декабрда АҚШ президенти Трампнинг маслаҳатчиси Майкл Флинн ва Россиянинг элчиси Сергей Кисляков ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатига кўра: Россия ветоси БМТ кенгаши Фаластин давлатини ташкил қилиш фойдасига резолюция қабул қилишини блокировка қилган.

01.06.2020 12:59

Унинг ёнидан қурол топилмади. Исроил полицияси ходимлари Қуддусда фаластинлик руҳий касални отиб ўлдирди. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, воқеа ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Eсбат назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган, у ерда Исломнинг зиёратгоҳларидан бири - Ал-Ақса масжиди жойлашган.

31.05.2020 16:56

31 май, якшанба куни эрталаб, юзлаб мусулмонлар Қуддуснинг эски шаҳар қисмидаги ал-Ақсо масжидига киришига рухсат этилди. Масжидни очиш ҳақида қарор Қуддус ВАҚФи томонидан Исроил ҳукумати билан келишувга кўра қабул қилинди. Масжид очилишидан олдин унинг биноси ва яқин атрофдаги ҳудудлар дезинфекция қилинди.

24.05.2020 20:27

Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Исроил режаларига қарши қаратилган қадамларни муҳокама қилишади. Туркия Исломий Ҳамкорлик Ташкилоти Ижроия Қўмитасининг фавқулодда йиғилишини чақириб, Исроилнинг босиб олинган Ғарбий Соҳилидаги Фаластин ҳудудларини аннексия қилиш режасига қарши чораларни муҳокама қилмоқда.

19.05.2020 22:14

ФАТХ ҳаракатининг марказий қўмитаси Фаластин маъмурияти аҳолисини Бенямин Нетаняху бошчилигидаги Исроил ҳукуматининг Яҳудия ва Самарияда ҳудудларни аннексия қилиш режаларини амалга ошириш ҳаракатларига қарши туриш учун сафарбар этишга чақирди.

16.05.2020 23:53

Урдун қироли Абдуллоҳ II жума куни агарда Исроил Урдун дарёсининг Ғарбий соҳили босиб оладиган бўлса, бу Урдун билан кенг кўламли низога олиб келиши ҳақида огоҳлантиради. «Агар Исроил ҳақиқатда июлда Урдун водийсини босиб оладиган бўлса, бу Урдун Ҳошимийлар Қироллиги билан жиддий низога олиб келади», - деди қирол Абдуллоҳ II в Der Spiegel немис нашрига берган интервьюда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase