close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нафратланилган риё

Қалб гунохлрининг катталаридан яна бири риёдирки, гарчи у одамларга чиройли кўриниб, ўзи тотли бўлсада, амални бекор қилади, Аллоҳ ҳузуридаги қабулни тортиб олади.

Қалб гунохлрининг катталаридан яна бири риёдирки, гарчи у одамларга чиройли кўриниб, ўзи тотли бўлсада, амални бекор қилади, Аллоҳ ҳузуридаги қабулни тортиб олади.
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида айтади:
“Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар.- Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир.- Ва улар қачон намозга турсалар дангасалик билан, одамлар кўрсин, деб турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар”. (Нисо сураси, 142-оят)
Яна айтади:
“Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки; Улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!”. (Моъувн сураси, 4-7-оятлар)
Қуръони Карим риёкорларнинг қилган эҳсонини тасвирлаб беради:
“Зеро, унинг (риёкорнинг) мисоли худди бир устини чанг-тупроқ қоплаб олган силиқ тошга ўхшайдики, унга шаррос қуйган ёмғир текканда уни (устидаги чанг-тупроқни ювиб тушириб) қаттиқ-силлиқ тошлигича қолдирган. (Ундай риёкор) мунофиқлар яхши амаллар қилдик, деб ҳисоблайдилар, аммо Қиёмат Кунида топган (ва сарфлаган) дунёларидан ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Аллоҳ кофирларни ҳидоят қилмайди”. (Бақара сураси, 264-оят)
Ҳадислар риё ширкнинг бир нави эканини зикр қилади. Чунки риёкор одам қилаётган иши билан Аллоҳнинг Юзини эмас, балки халқнинг юзини, халқнинг мақтов ва ризосини истайди.
Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳадиси Қудсийда айтади: “Мен шерикларнинг беҳожатроғи-ман. Ким Менга бирор ишда мендан бошқани шерик қилса, Мен уни ўша Менга шерик қилган нарсаси билан бирга қолдираман”. Бошқа бир ривоятда: “Мен ширкдан покман. Банда эса ўша ширк келтирган нарсасига ҳаволадир”, дейилган.
Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган машҳур ҳадис бор. Уч киши Қиёмат куни дўзахга юзтубан ташланадилар. Улардан бири жангда қатнашиб шаҳид бўлган, иккинчиси илм олиб, уни бошқаларга ҳам ўргатган, Қуръон ўқиган, учинчиси ўзидаги бор давлатни инфоқ-эҳсон қилган. Лекин Аллоҳ таоло ният ва сирларни Билгувчи Зотдир. Аллоҳ таоло уларни гувоҳлар билан ёлғончи эканларини айтади ва ҳар бир-ларига: “Ёлғон айтдинг, сен бу ишларингни одамлар сен ҳақингда шундай-шундай деб гапирсин, деб қилгансан ва шундай дейилди ҳам”, дейди.
Инсоннинг ўзи каби бир инсонга сохталик қилиши, уни алдаши энг ёмон разиллик, хунук гуноҳлардан экан, энди махлуқнинг Холиқига ёлғон сўзлаши энг хунук ва жирканч иш экани аниқдир. Бу риёкорларнинг амалидир. Риёкор одамларни рози қилиш учун ишилади, одамлар эса уни Аллоҳ учун амал қилянти деб биладилар. Риёкор ёлғончи ва сохтакордир. Шубҳасиз, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло уни сирлар фош қилинадиган Кунда - Қиёмат Кунида шарманда қилар ва уни юзтубан ҳолда дўзахга ташлар. Куч Қудрат Ёлғиз Аллоҳникидир.

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase