close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмонни хорлаш нияти

Баъзи ярамас ва бадбахт одамларда мусулмонни хорлаш, унинг биродарлари қошидаги обрўсини камайтириш ва бадном қилишдек жирканч мақсад бўлади.

Баъзи ярамас ва бадбахт одамларда мусулмонни хорлаш, унинг биродарлари қошидаги обрўсини камайтириш ва бадном қилишдек жирканч мақсад бўлади.
Муолажаси. Шуни билмоқ керакки, баъзиларнинг бу дунёдаги хорлиги охиратдаги иззату обрўларига сабаб бўлади. Кўпинча, дунёда хор бўлган киши охиратда азиз бўлади. Ғийбат қилувчининг савоблари ғийбат қилинган кишининг номаи аъмолига ёзилиб, ғийбат қилинганнинг гуноҳлари ғийбат қилувчига юкланганида ҳақиқий маънодаги хор ким эканини ҳамма кўради.
Насиҳат. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бугун одамларнинг обрўси билан оғиз чайқаётганингга ва уларнинг молини ноҳақ еяётганингга қандай ҳам хурсандсан! Эртага Раббинг адолат тахтига чиқиб, сиёсат билан хитоб қилганида қандай ҳам қаттиқ ҳасрату надоматга қоласан! Сенўша пайтда қашшоқ, фақир, ожиз ҳамда хор бўласан. Бирор бир ҳақни ўз эгасига қайтариб беришга ҳам, узр айтишга ҳам мажол топ-майсан. Ўшанда умр бўйи қийналиб қилган яхши амалларинг сендан олиниб, даъвогарларга уларнинг ҳақлари эвазига ўтказилади”.

Муҳаммад Абдулҳай Лакхнавийнинг
"Ғийбат узи нима"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase