Албатта, "Кремл мусулмонлари" ҳам четда туришмади, улар бундан Украинани қўллаб-қувватлаётган мусулмонларни чақиб олиш учун фойдаланишга қарор қилишди – мана, қаранг, нима тарафдорисан, дейишди.
Биз дарҳол иккита муҳим нарсани таъкидлаймиз. Биринчидан, Зеленскийнинг "бир жинсли никоҳлар" тан олинишини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги хабар ҳақиқатга мос келмайди. Ва ҳақиқатда нима содир бўлганлиги ҳақида, пастга қаранг. Иккинчидан, ўзлари озчилик бўлган мусулмон бўлмаган мамлакатда мусулмонлар биринчи навбатда бошқа гуруҳлар қандай ҳуқуқларга эгалигини эмас, ўзлари қандай ҳуқуқларга эгалигини баҳолайди. Шу боис, агар танлов мусулмонлар учун на диний эркинликлар, на "бир жинсли никоҳлар" мавжуд бўлмаган мамлакат ва иккаласи ҳам мавжуд мамлакат ўртасида бўлса, ақли расо мусулмонлар, албатта, иккинчисини афзал кўрадилар.
Шунга қарамай, яширмайлик – агар президент Зеленский, ҳатто шундай уруш шароитида ҳам Украинада "бир жинсли никоҳлар" тан олинишини қўллаб-қувватласа, бу мусулмонлар учун ҳам, Украинанинг бошқа диний ватанпарварлари учун ҳам ҳақиқатда ёқимсиз бўлар эди. Яхшиямки, у бундай қилмади ва бундан ташқари, бу ЛГБТ экстремистларини ғазаблантирди.
Хўш, Зеленский Украинада "бир жинсли никоҳлар"ни тан олиш ҳақидаги петицияга жавобида нима ёзди ва Кремл ташвиқоти бундан нималарни келтириб ўтди ва нимани яширди?
Зеленский ўз жавобида "замонавий дунёда демократик жамият даражаси, бошқа нарсалар қатори, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсати орқали ўлчанади" ва "ҳар бир фуқаро фуқаролик жамиятининг ажралмас қисми, барча унга нисбатан Украина Конституциясида мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлар амал қилади". Шу муносабат билан у ушбу петиция билан мурожаат қилган барчага миннатдорчилик билдирди. Кремлпараст тарғиботчилар кейинчалик ёзганлари ҳақида сукут сақлаган ҳолда, гўёки унинг "бир жинсли никоҳ"ни тан олишни қўллаб-қувватлагани кўриниб турган жавобининг айнан шу қисмини келтирди.
Кейин эса у Украина Конституциясига кўра, никоҳ аёл ва эркакнинг эркин розилигига асосланади (Конституциянинг 51-моддаси) ва ҳарбий ҳолат ёки фавқулодда ҳолат шароитида Конституцияни ўзгартириш мумкин эмаслигини ёзди (Конституциянинг 157-моддаси). Шу билан бирга, у Украина бош вазирига тегишли тоифадаги фуқаролар ҳуқуқларини Украина конституциясини бузмаган ҳолда тан олишнинг бошқа вариантларини ишлаб чиқишни топширди.
Ушбу янгиликни эълон қилган барча Ғарб ва рус тилидаги мухолиф оммавий ахборот воситалари хавф остида бўлган нарсани - никоҳ деб ҳисобланмайдиган шерикликни рўйхатдан ўтказиш имкониятини жуда яхши тушундилар. Буни ЛГБТ экстремистлари ҳам тушунишди, улар шу муносабат билан жазавага тушдилар. Хусусан, Украинанинг "Камалак" ташкилоти ИНСАЙТ Зеленский "Украинадаги минглаб ЛГБТ оилалари ва ЛГБТ-одамларнинг" умидларига хиёнат қилганини ва унинг жавобида "президентнинг танқидий заруратни таъкидлайдиган қатъияти ҳам зудлик билан ечим ишлаб чиқиш ёки Украина конституцияси қоидаларини қандай ўзгартириш бўйича "дарҳол тақдим етиш вариантлари йўқлигини" таъкидлади.
Бу ерда нима дейиш мумкин? Маълумки, Украина Европа Иттифоқига қўшилишга интилмоқда, бу масалада учта ёндашув мавжуд. Бир томонда, асосан шимолий ва қисман Ғарбий Европа мамлакатлари "бир жинсли никоҳлар" тан олинадиган ва кўпинча уларни норма сифатида қабул қиладиган давлатлар. Бошқа томонда улар тан олинмаган ва расмийлар ЛГБТ мафкурасига очиқчасига қарши бўлган Польша ва Венгрия каби давлатлар. Ниҳоят, улар орасидаги бўшлиқда никоҳ эркак ва аёлнинг иттифоқи сифатида тан олинган ва давлат фақат бундай оилаларни қўллаб-қувватлайдиган, аммо бошқа мойилликларга эга бўлган одамлар ушбу шерикликни рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга бўлган давлатлар мавжуд.
Айтиш керакки, ЛГБТ экстремистлари бу вариантдан мамнун эмаслар, чунки уларга ушбу ҳамкорликда ўзлари хоҳлаганча яшаш имконияти берилган бўлса ҳам, улар оилалар томонидан тан олинмайди ва оилалар эга бўлган ҳуқуқларга, масалан бола асраб олиш ҳуқуқига эгамаслар. Яъни, Европа стандартларига кўра, бу Украинадаги ЛГБТ экстремистларининг ҳафсаласи пир бўлган анча консерватив ёндашув.
Мусулмонларга келсак, Исломнинг бу муаммога муносабати маълум ва биз учун асосийси дунёқараш мезонларига содиқ қолишимиздир. Шу билан бирга, албатта, урғуларни жойлаштиришда маълум бир жой ва вақт мавжуд ва шунинг учун замонавий мусулмон бўлмаган мамлакатларда яшовчи мусулмонлар, бир томондан, уларга ўз қадриятлар тизими содиқ қолишларига, бошқа томондан эса, жамият томонидан адекват одамлар сифатида қабул қилинишига имкон берадиган ушбу нюансларни тушунишлари керак. Албатта, агар бу янги тоталитаризм эмас, балки эркинлик жамияти бўлса, бу аслида ЛГБТ экстремистлар томонидан интилинади.
Ҳозирча шуни айтиш мумкинки, ташқи иттифоқчиларнинг умидлари ва жамиятнинг кайфияти ўртасида бўлган Украина расмийлари бу мувозанатни сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Украинадаги мусулмонлар ва бошқа диний жамоаларнинг мақсади эса ўз мамлакати эркинлигини ҳимоя қилиш ва келажакда унда ўз позицияларини мустаҳкамлашдир.
Агар кимдир Россияни Ғарбнинг салбий тенденцияларидан даво деб ҳисобласа, уларга эслатиб ўтамизки, Кремл ташвиқотининг «гапирадиган калла»ларидан бири, ошкора содомит Антон Красовский ва яна бир шундай шахс, Дмитрий Кисилев ҳам ўз вақтида Россияда бир жинсли "шериклик"ларни тан олишни ёқлаган. Шуни тушуниш керакки, "ЛГБТ" мавзуси Кремл томонидан фақат Ғарб билан Совуқ уруш доирасида қўлланилади, унинг мақсади Ғарбни ўзлари учун мақбул шартларда тинчликка мажбур қилишдир. Ва агар бу содир бўлса, аксинча, авваллари содир бўлганидек, Россиянинг қандай "маданий" ва "европалашган" эканлиги намойиши бошланган бўларди. Шундай экан, бу гап-сўзларга ишонмаслик керак.
Абу Муслим таржимаси