close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фасод пайтида унга аралашиш керакми ёки узлат афзалми?

Мана шундай фитналар, гуноҳ, фасодлар ёйилган бир замонда мусулмон банда учун қайси йўл афзал, жамиятга аралашиб, улар билан бирга фасодни тўғрилашга ҳаракат қилишми ёки чекиниб, жонни қутқариш афзалми?

Ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мўмин банда одамларга аралашмай, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўмин бандадан яхшироқдир”.
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий ўзининг “Иҳё улумуддийн” китобида аралашиш, чекиниш, ҳар иккисидан келадиган фойдалар, офатлардан эҳтиёт бўлмоқлик ҳақида айтади:
Дунё, унинг матолари борасида унинг ичига кириб, унинг тарафларида юриб, Аллоҳнинг шариатини маҳкам ушлаган ҳолда унинг яхшиликларидан фойдаланиш яхшими ёки ундан, унинг зийнатларидан зоҳидларча юз ўгирмоқ афзалми?
Жумҳур сўфийлар иккинчисини афзал кўрсалар, муҳаққиқ уламолар биринчи йўл - ўша Юсуф, Довуд, Сулаймон каби пайғамбарлар, Усмон, Абдурраҳмон, Толҳа, Зубайр, Саъд ва бошқалар каби катта саҳобалар тугган йўлни афчал биладилар.

Юсуф Қарзовий, ҳафизаҳуллоҳ
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
(Зиёуддин Мансур таржимаси)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase