close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Инсон ҳуқуқлари соҳасида ғарб мактабининг танқиди

Сиёсий маънода инсон ҳуқуқлари бўйича дастлабки Европа мактаби XVIII асрда пайдо бўлган. Бу мактаб раҳбарлари ва мутафаккирлари жамиятда умумий эркинликларни тасдиқлаш ва уларни ҳукумат бунинг учун қонун олдида жавоб бермаган ҳолда буза олмайдиган қилишга уринган.

Шу сабабга кўра, Европада инсон ҳуқуқлари конституцияда эълон қилинадиган умумий эркинликлар масаласи билан боғланарди. Бу фикрга рози бўлмасдан бўлмайди, чунки сиёсий режимлар бир хил бўлмаган, бу эса инсон ҳуқуқлари ғоясининг кучсизлашувига, унга нисбий характер берилиши ҳамда умумий ҳуқуқ ва эркинликларнинг гўёки ҳукуматга қарши йўналтирилгани ва унга қарамасдан мавжудлигига олиб келган.
"Умумий эркинликлар" тушунчасини "инсон ҳуқуқлари" атамасидан узоқ вақт давомида ажратиб бўлмаган, чунки умумий эркинликлар тасдиқланиши, ҳукумат билан ўзаро муносабатларда шахснинг бу ҳуқуқларни қўлга киритиш тамойилининг мустаҳкамланиши ўша даврдаги мутафаккирлар ва айниқса, ҳуқуқшуносларнинг жуда кўп вақтини оларди.
Гап шундаки, умумий эркинкларнинг айримлари, масалан, сўз ва фикр эркинлиги ҳукумат ва ҳукмронлик қилувчи сиёсий режим билан чамбарчас боғлиқ бўлган, шу сабабли конституцияга бу эркинликлар ва уларга риоя қилинишининг кафолатларини белгилайдиган матнлар киритилган. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, Европа давлатлари халқлари руҳонийлар зўравонлиги ва ҳукуматлар истибдодидан азият чекарди.
Инсон ҳуқуқлари борасида Европа мактаби ривожланган ва ҳақиқат ғоясига етиб келган. Ушбу ғояга кўра, инсон ҳуқуқлари деб шахснинг у инсон эканлиги учунгина эга бўлиши лозим бўлган ҳуқуқларга айтилади. Бунда уларнинг қонун билан ҳимоя қилиниши асосланмайди, балки ҳукумат томонидан берилмайдиган ва ҳимоя қилинмайдиган инсон ҳуқуқлари саналиши муҳим ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари концепциясининг бундай ривожланиши ҳақиқат ғоясига бориб тақалади, бу эса юқорида айтиб ўтилганидек, Европа инсон ҳуқуқлари мактаби ундан вужудга келган бошқа асос саналади. Унинг моҳияти шундан иборат эдики, инсон ҳуқуқлари ҳукуматга қарши йўналтирилган умумий эркиниклардир. Бундай қарашлар ҳеч қандай танқидга бардош бермайди, чунки айрим ҳуқуқларни қандайдир эркинликлардан бири деб ҳисоблаш мумкин эмас, масалан, ижтимоий таъминот ҳуқуқи - чунки буни «эркинлик» деб ҳисоблаб бўмайди.
Ислом нуқтаи назаридан, айтиб ўтилган ҳуқуқлар умумий бўлиши лозим ва шахс улардан нафақат ҳукумат билан, балки бошқа одамлар билан ўзаро муносабатларда ҳам фойдаланади. Хусусан, инсон қадр-қиммати Ислом нуқтаи назаридан ўз-ўзидан қимматга эга ва инсон нафақат ҳукумат билан, балки ҳамма билан ўзаро муносабатларда ўз қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Боз устига, Ислом инсонни унинг эркин ихтиёри ички ва ташқи намоён бўлишларидан тийиб туради, бу ҳақида қуйироқда гапирилади.
Замонавий Европа мактабида инсон ҳуқуқлари ғоясининг ривожланиши, эҳтимол, бу ҳуқуқлар инсонга шундайлигича берилиши ҳамда бу ҳуқуқларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги қонун уларни белгилаб бермаслиги сабабли қонун билан белгиланишига боғлиқ эмаслигини Исломий тушунишга мос келади.
Агар позитив ҳуқуққа асосланган қарашлар инсон ҳуқуқлари манбаси деб жамоатчилик онгини ҳисоблайдиган бўлса, мусулмонлар фикрига кўра, улар
Аллоҳнинг амри билан, Унинг ҳакимлиги, Унинг қонуни ва У одамларни ўзининг бошқа яратган мавжудотларидан афзал кўриши сабабли алоҳида ҳуқуқларга эга бўлган одамлар эканлиги туфайли маълум бир ҳуқуқларга эга бўлади.
Ижобий ҳуқуққа асосланган, инсон ҳуқуқлари манбаси жамоатчилик онги ҳисобланиши ҳақида қарашлар пайдо бўлишининг сабаби бу ҳуқуқлар манбаси деб динни ҳисоблашни истамаслик билан асосланади.
Айнан шу сабабли жамоатчилик онги инсон ҳуқуқларининг асл манбаси - Аллоҳ Таоло ва Унинг дини қонунига яқинлашмасдан, бу ҳуқуқлар манбаларини ошириш истагини ифодаловчи сифатида тақдим этилган.
Европача қараш инсон ҳуқуқлари манбасининг кўтарилиши ва унинг Аллоҳ билан боғланишида умумжаҳон амалиёти ва муроса кафолатини кўрадиган юз миллионлаб кишиларнинг фикрларига мос келмайди.
Шариатда инсон ҳуқуқлари одамларнинг ихтиёридан, замон ва макон тоифаларидан, турли доктриналардан, яъни ўз тартиби ва қонунларига эга бўлган турли мамлакатлардаги турли амалиёт мезонларидан қатъи назар ниятдан келиб чиқади. Қисқача айтганда, бу ҳуқуқлар Аллоҳнинг ўз каломида ва шариатнинг умумий асосларида изоҳлаб берган, ҳамманинг ва ҳар бир кишининг - ҳукмдор ва фуқаронинг, давлат ва халқларнинг бажариши учун мажбур қилиб қўйган бандаларига кўрсатган марҳаматлари қаторига киради. Шариат ҳукуматнинг қўлида қурол ёки одамларнинг жамият ё ҳукмдорларга қарши чиқиши учун далил ҳисобланмайди. Замон ва макон тоифалари билан боғлиқ бўлмаган Ислом дунёқарашларига кўра, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш уларга риоя қилинишининг энг ишончли кафолати уларнинг манбаси эканлигидан келиб чиқиб кафолатланади. Европача тушунишда инсон ҳуқуқлари асосида ётадиган қадриятлар, масалан, эркинлик ва тенглик мутлақ характерга эга ва жамият ҳолати, замон ва макондан қатъи назар ўзгармайди деб таъкидлаш хато бўларди.
Гап шундаки, "инсон ҳуқуқлари" тушунчаси баҳолаш нуқтаи назаридан замон, макон ва шароитлардан қатъи назар барча жамиятлар учун умумий мезонларга бўйсунадиган илмий тушунча деб ҳисобланиши мумкин эмас. Масалан, бизнинг кунларда асосий инсон ҳуқуқлари саналган эркинлик, адолат ва тенглик ҳуқуқлари турли жамиятларда турлича баҳоланади ва уларга бир хил аҳамият берилмайди.
Айрим давлатлар эркинликка яққол сиёсий маъно бахш этади, бошқалар -ижтимоий, учинчи давлатлар - маданий, тўртинчи давлатлар - индивидуал ва ҳаттоки буни жинсий эркинлик деб атайди, ваҳоланки аслида бундай эркинлик ҳақиқий анархия ҳисобланади. Олий қиммат сифатида кўриб чиқиладиган одамлар орасидаги тенглик моддий манфаатлар ва ижтимоий доктриналарга бўйсунади. Адолатлилик кўпинча турли манфаатлар ва инжиқликларга қараб талқин қилинади.
Кўриниб турибдики, "қадриятлар" тушунчаси ўзгарувчан ва нисбий характерга эга. Демак, эркинлик ва тенгликни бир хилда тушунишга, шунингдек, уларнинг тўғрилиги ва амалий қўлланишини кафолатлайдиган меъёрларга келишнинг имкони йўқ, бу эса бизни олий инсоний қадриятларни аниқлашда замон ва макон нисбий тоифаларига таянмаслик керак.
Ишончимиз комилки, бунга фақат замон ва макон, одамлар қонунидан юқорироқ бўлган қонунчиликнинг олий манбасига, Аллоҳга ишонган киши эътиқодга асосан бўйсунадиган манбага таянган ҳолда эришиш мумкин. Шу сабабли инсон ҳуқуқлари масаласида нисбийликлан мусулмонларда унинг асослари ва матнларига киритилган илоҳий манбага эга бўлган Ислом шариати билан ифодаланган йўл билан эришиш мумкин.
Замонавий мактаб эришган инсон ҳуқуқларини тушуниш биз юқорида айтиб ўтган йўлдаги қадам эканлигини инкор қилиш мумкин эмас. Унга мувофиқ инсон ҳуқуқларининг манбаси ҳар қандай жамият маълум бир вақтда ўз қонунлари, урф-одатлари, анъаналари ва маданий мероси асосида белгилайдиган ижтимоий тузилма манбасидан олийроқдир.
Бироқ инсон ҳуқуқлари манбасини жамоатчилик онги билан бундай чегаралаш инсоният ва инсонлар тарихи ундайдиган универсалликка эришиш учун етарли эмас.
Буларнинг барчаси бизга шуни яққол кўрсатадики, жамоатчилик онги белгиланган вақтда ва белгиланган жойда шаклланади, бу эса ўз-ўзидан чидаб бўлмас ноҳақлик ҳисобланади ва инсон ҳуқуқлари ғоясининг ўзига зид келади.
Кўплаб жамиятларда, айниқса, қадимги империялар даврида ва ҳатто замонамизнинг айрим сиёсий режимларида ва айнан Европада, энг арзимас сабабларга кўра инсон ҳаёти қадр-қимматини назар-писанд қилмасдан муносабатда бўлган ҳолда инсоният онги Европа дини, ирқи ёки манфаатлари билан фарқ қиладиган бошқача жамиятда жабр-ситам ва азоб-уқубатларга муроса қилмаганми? Европалик мустамлакачиларнинг Африка ва Осиёдаги ҳаракатларига қисқача назар ташлаб чиқиш бунинг ёрқин далили бўлиб хизмат қилади.
Жамоатчилик онги, тахмин қилинганидек, бутун инсониятга нисбатан амал қилиши ва ҳар бир киши фойдаланиши лозим бўлган инсон ҳуқуқлари олий манбаси бўлиши мумкин эмас. Бундан ташқари, агар уларни аниқлаш, баҳолаш ва кафолатлаш жамоатчилик онгига боғлиқ бўлса, инсон ҳуқуқлари тушунчасига нисбий характер берилади.
Ҳаттоки инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, тенглик ва ижтимоий таъминот каби асосий ҳуқуқлар билан боғлиқ тушунчалар ҳам уларга шак-шубҳасиз, белгиланган вақтда, белгиланган жойда ва турли шароитларда шаклланадиган жамоатчилик онги киритадиган мазмундан келиб чиқиб нисбий қимматга эга бўлиши хавфлидир.
«Жамоатчилик онги» иборасидан фойдаланиш замон ва макондан қатъи назар нормал инсон онги кўзда тутилган ҳолларда оқланган бўлади. Лекин бунда биз бу ерда гап инсонда аввалги ваҳийларни якунлаган ва бекор қилган Ислом, одамларга шариатга мувофиқ Аллоҳга сажда қилишни буюрадиган Ислом пайдо бўлгунга қадар бир-бирининг ортидан келган ваҳийлар орқали юқоридан тушган динлар қадриятлари инсонда шакллантирган онг ҳақида боради, деган хулосага келамиз.
1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси барча халқлар учун умумий намуна бўлиб хизмат қилиши лозим бўлиб, бу инсон ҳуқуқларига кўпроқ аҳамият қаратишга имкон берган бўларди.
У атиги биринчи қадам бўлиб, унинг ортидан ижро этилиши мажбурий бўлган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонун ишлаб чиқиш келиши лозим.
БМТ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан ўрин олган бандларни халқаро конвенцияга айлантириш учун саъй-ҳаракат қилган, натижада ижтимоий-иқтисодий ва фуқаролик-сиёсий ҳуқуқлар бўйича икки конвенцияни ишлаб чиқиш якунланди. Бу конвенциялар 1966 йил 16 декабрда қабул қилинди, лекин ижро учун фақат 1976 йилга келибгина қабул қилинди.
Юқорида айтиб ўтилган иккита конвенциядан ташқари, инсон ҳуқуқлари масаласига қизиқиш бошқа бир қатор битимларда, масалан, ирқчиликни тугатиш ҳақида халқаро битимда, бола ҳуқуқлари ҳақида битимда, ишчи-муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида битимда ўз аксини топган. Бундан ташқари, халқаро даражада инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича ишлар турли ташкилотлар, энг аввало, БМТ Бош сессияси доирасида олиб борилди. Бу ишда минтақавий ташкилотлар, масалан, Араб мамлакатлари лигаси ва Ислом конференция ташкилоти ҳам иштирок этган.
Халқаро ташкилотлар ўз фаолиятида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни тадқиқ этиш ва уларга турли мамлакатда риоя қилинишини назорат қилиш, мавзу бўйича тақдим этиладиган маъруза ва баёнотларни ўрганиш билан шуғулланадиган мутахассислар комиссиясига таянади.
Халқлар даражасида ушбу масалага қизиқиш бир қатор ноҳукумат ташкилотлари ўзини кўрсатишига имкон беради. Уларнинг айримлари ролига ортиқча баҳо бериб юборилган, масалан, «Халқаро амнистия» ташкилотининг маърузалари шахсий манфаат ва тарафкашликдан холи эмас. Бу ташкилотларнинг камчилиги Европадан ташқаридаги халқлар ва мусулмонларнинг диний ва маданий-ижтимоий хусусиятларини билмаслиги ҳисобланади.
Бу ерда Ислом қонунчилиги ва ижобий ҳуқуққа, яъни инсон белгилаган қонунларга асосланган, инсон ҳуқуқлари масаласи яққол намоён бўладиган барча қонунчилик тизимлари ўртасидаги асосий ва жиддий фарқни кўрсатиш зарур.
Маълумки, Ислом қонунчилигида шариат барча ҳуқуқлар манбаси сифатида кўриб чиқилади ва унинг (шариатнинг) кўрсатмалари ва унинг универсал негизи доирасидан чиқадиган инсон учун аниқ белгиланган ҳуқуқлар йўқ. Шу туфайли шариат ҳуқуқнинг асоси, унинг манбаси, таянчи, ушбу ҳуқуқнинг мавжудлиги ва жамиятда ижро этилиш кафолати ҳисобланади.
Бироқ ижобий ҳуқуққа асосланган тасаввурда биз қарама-қарши нарсани ҳам учратамиз. Бу ерда ҳуқуқ -
қонуни ва қонунчиликнинг негизи ҳисобланади. Бу унинг моҳияти жамият ҳақиқий, тўғри деб ҳисоблайдиган, сўнгра унда қонун ва тизимга айланадиган ҳамма нарсанинг негизи ҳисобланади. Демак, ҳуқуқ бу ерда қонунийлик манбаси қандай бўлишидан қатъи назар, мавжуд ҳукумат томонидан белгиланадиган тизим ва қонуннинг асоси ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ манбаси илоҳий қонун-қоидалар эмас, балки одамлар маълум бир вақтда ва маълум бир жойда у ёки бу жамиятда тўғри деб ҳисоблайдиган нарсалар ҳисобланади. Бунда ҳамма одамлар эмас, бу кўпчиликнинг қандай бўлишидан қатъи назар, фақат аҳолининг кўпчилиги шундай деб ҳисоблайди.
Биз, мусулмонларга келадиган бўлсак, ҳуқуқларни белгилаш учун умумий ва оддий мезонга, чунончи, дин ва эътиқод асосидаги ҳамма нарсалар унга бўйсунадиган мезон саналган илоҳий қонунга эга бўламиз.
Ижобий ҳуқуққа асосланган тизимлардаги қоида умуман бошқача бўлиб кўринади, чунки унинг асосида ҳуқуқлар белгиланадиган мезон табиатан нисбий, замона ва макондан, турли диний ва маданий меросдан келиб чиқиб, турли ўзгаришлар таъсирига учрайди. Бу турдаги мезон ҳақида баҳслашиш, муҳокама қилиш, жамиятда мавжуд шароитлардан келиб чиққан ҳолда тасдиқлаш ёки инкор қилиш мумкин. У бир жамиятда асос сифатида қабул қилиниши, бошқа бир жамият эса уни маъқулламаслиги ёки худди шу жамият бошқа вақтда тасдиқламаслиги мумкин.
Одамлар томонидан яратиладиган тизимлар инсон ҳуқуқларини жамоатчилик онги билан боғлаган ҳолда бу нисбийликдан қочишга қанчалик ҳаракат қилмасин, бу онг исталган ҳолатда ҳам замон ва макондан келиб чиқиб шакллантирилади, айниқса, «жамоатчилик» сўзи бу маънода бутун инсоният жамиятига алоқадор бўлиши лозим бўлган бўлса, лекин реал воқеликда бундай қоида шу пайтгача мавжуд бўлган эмас.
Шу билан бир пайтда, инсонлар ҳамжиҳатлигининг ушбу тамойили асослари Қуръони каримда келтириган, деб таъкидланади Исломда. Аллоҳ таоло айтадики: "Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13)
Исломга мувофиқ, бутун инсоният битта руҳдан яратилган, бу ҳақида Аллоҳ таоло айтади: "Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар...” (Нисо сураси, 1)
Ислом қонунчилигида асос ва негизнинг соғлом ва тўғрилиги яққол кўзга ташланиб туради. Исталган пайтда ва исталган жойда одамлар учун мўлжалланган шариат, Аллоҳнинг қонуни ҳуқуқнинг асоси ва манбаси ҳисобланади, бу эса ҳуқуқ на вақт, на жой ва турли мамлакатлардаги турли шароитлар билан чекланмаган манбага эга эканлигини англатади.
Исломий нуқтаи назардан ҳукумат ўзини ундан ҳимоя қилиши лозим бўлган одамлар билан қарама-қаршиликда иштирок этувчи томон бўлмаган ҳолда одамлар манфаатлари ҳақида қайғурадиган кафил, ишончли шахс ҳолатини эгаллайди, чунки бу ҳукумат шариат асосида ётадиган тамойиллар ва қоидалар мажмуи билан чегараланади.
Бу ғоя, чунончи, ҳукумат ишончлилиги ва унинг одамлар олдида жавобгарлиги келиб чиқиши бўйича Исломий ҳисобланади ва унинг ўзи жамиятни ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга мажбур этади.
Биз бу ерда шуни тасдиқлаймизки, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси шаклан ва мазмунан фақат ғарб тамаддуни қадриятлари ва мафкурасини ифодалайди ва Декларацияда баҳолаш ва мулоҳазалар учун фойдаланиладиган асослар бу ҳолатни аниқлик билан топади. Масалан, "гуманизм" тамойилларига кўра, бу соҳада муҳим ҳисобланадики, ўлим жазоси кўринишидаги жазо инсон ҳуқуқларининг бузилиши сифатида кўриб чиқилади. Ушбу мезонга кўра, аёлнинг оила қуриш ҳуқуқи юз миллионлаб одамлар эътиқод қиладиган диний меъёрлар ва қоидалардан қатъи назар мутлақ характерга эга бўлиши лозим. Боз устига, жинсий бузуқликлр учун жазо ҳам инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.
Сир эмаски, бундай мезонлар жаҳон миқёсида маъқулланиши ёки ҳурмат топиши мумкин эмас, ахир тамаддунлар, маданиятлар ва ижтимоий меърос хилма-хиллиги, юқоридан туширилган қонунлар ҳақида эса гапириб ҳам ўтирмаймиз, мезонлар ва концепциялар ҳам хилма-хил бўлишини қаттиқ туриб талаб қилади.
Эҳтимол, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тамойиллари айримлар учун уларнинг олий қадриятлари нуқтаи назар мақбул келмайди. Бироқ, замонавий дунёда ижтимоий мерос шакллари ва маданияти хилма-хиллигини эътиборга олиб, доктриналар, баҳолаш мезонлари ва амалиёт меъёрлари нисбий бўлиши лозим, бу эса, ҳар бир давлатга ўзининг сиёсий тизимлари, унинг халқи манфаатларини, инсон қадр-қиммати борасида бу халқнинг маданий мероси ва қадриятларини ўз қонунлари ва қонунчилигини яратиш имкониятини бериш зарур демакдир, бу эса дунё халқлари тарихий ва ижтимоий мероси, маданияти, тамаддуни, динлар ўртасидаги фарқлар шароитларида инсон ҳуқуқларининг энг биринчи ва энг муҳим тамойилларидан ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, 1993 йил 14-25 июнь куни бўлиб ўтган Вена конференциясидаги мунозараларда кўплаб, айниқса инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий қадриятлар ва айрим тамойиллар иккинчи даражали бўлиб қолиши, кўплаб давлатларнинг сиёсий мақсадлари ва манфаатларига дуч келганда инсон ҳимоясини таъминламаслиги сабабли аниқлаш ва баҳолашдаги иккиюзламачи стандартлар ва доктриналар ҳар хиллиги қўрқитадиган ривожланаётган давлатлар соғлом мантиқига розилик намойиш этдилар. Бошқа томондан, бу тамойиллар ва қадриятлар буюк давлатларнинг сиёсий манфаатларига мос тушганда айрим давлатларга қарши қурол сифатида фойдаланилади. Бугунги кунда кўплаб Ислом муаммоларига, масалан, Босния ва Герцеговина, Кашмир, Фаластин муаммосига нисбатан мулоҳазалар ва амалиётда мезонлар иккиюзламалигини кузатиш мумкин. Мезонлар диний мутаасиблик, ирқчилик ва манфаатлардан келиб чиқиб фарқланади.
Шуниси афсусланарлики, жаҳон ҳамжамиятини даҳшатга солган инсон ҳуқуқларининг бузилиши буюк давлатлар томонидан адолатли баҳоланмади, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бу халқларга қарши тажовузкорликни бартараф этишги интилиш кузатилмади. Бунинг ажабланарли жойи ҳам йўқ, чунки бу давлатларнинг оммавий қирғинларга, одамларнинг ота-боболари яшаб келган жойлардан қувғин қилинишига, аёлларнинг зўрланишига нисбатан позицияси бу давлатларнинг сиёсий манфаатлари доирасидан чиқмаган.
Ҳатто «Халқаро амнистия» каби машҳур ноҳукумат ташкилотлари ҳам ноаниқ, тушунарсиз айблашлар билан чекланган ва худди Африка ёки Осиё давлатида бир рўй берган воқеага каби иштиёқ билан бу даҳшатли жиноятлар айбдорларини таъқиб қилишни рад қилдилар.

Абу Муслим. "ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ: исломий нуқтаи назар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase