Туркияда қандай кийиниш ҳақидаги баҳс-мунозаралар 1925 йил, мамлакатнинг биринчи президенти Камол Отатурк ўз фармойиши билан жамоатчилик жойларида исломий либос кийиш ва диний рамзларни тақиқлаган ва ҳамма туркларга европача русумда кийинишга кўратма берган пайтдан бошланди.
Кўплаб арбоблар, жумладан, мусулмонларга кийиниш ва хулқ-атвор бобида ғайридин услубнинг мажбур қилиб ўтказилишига қарши норозилик билдиргани учун қатл этилган Атиф Хўжа ва Али Ризо каби машҳур ислом уламолари Халқ орасида «шляпа инқилоби» деб ном олган бундай кескин ислоҳотнинг қурбонига айланди.
Улар икки марта суд килинди: биринчи марта суд уларнинг иккаласини ҳам оқлади, лекин кейинроқ Анқарадан уларни Мустақил Трибуналда – янги ҳукумат томонидан сиёсий мухолифларга жазо бериш учун махсус ташкил қилинган органда суд қилиш кўрсатмаси келди. Мустақил Трибунал ҳукми билан мусулмон уламолари осиб ўлдирилди.
Бундан ташқари, ҳукумат жорий қилаётган дресс-код ва жамиятда секуляризация душманлари Мараш, Эрзурум ва Риза шаҳарларида кўп кишилик намойишлар ташкил қилди, лекин бу намойишлар жандармлар томонидан ўққа тутилди. Расмий маълумотларга кўра, ўшанда 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Ислом атрибутлари, ҳижоб ва соқолни «қонунийлаштириш» масаласи 1960-йилларда, турк жамиятини қайта исломлаштиришнинг биринчи тўлқини давомида яна кўтарилди. Халқ оммасида ҳижоб кийиш ва соқол қўйиш ҳам улар қаторига кирадиган исломий анъаналар ва қадриятларни тиклашга эҳтиёж ўса бошлади.
Шунда кўп йиллар давомида биринчи марта турк университетларининг теология факультетлари талабалари бу ерда ўқийдиган қизларнинг исломий бош кийим кийишига рухсат берилишини талаб қилди, лекин расмий ҳукуматнинг бу борадаги қатъий норозилигига учради.
1968 йилнинг март ойида Туркия президенти Жавдат Сунай «қизларимиз ва аёлларимизни бошини ўраб бекитишга мажбур қилишга ҳаракат қилиш номақбул» деб атади. У, шунингдек, «шариат ҳимоячилари аёлларни рўмол ўрашга мажбур қилган ҳолда элементар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда» деб айтди.
Исломий бош кийимидаги талабалар университетларда машғулотларга киритлмади.
Бу тақиқ Туркияда 1980 йил 12 сентябрда ҳарбий тўнтариш оқибатида ҳукуматни эгаллаб олган ҳарбийлар томонидан яна тасдиқланди. Аёлларга бошқа давлат муассасаларида, жумладан, касалхоналарга ташриф буюрганда исломий бош кийими кийиш расман тақиқланди.
Турмуш ўртоғи рўмол ўрайдиган офицерлар хизматдан бўшатилди. Диндор оилалар вакилларига офицерлик лавозимларига тайинланиш тақиқланди.
1982 йил 20 декабрда Таълим бўйича олий кенгаш (YOK) талабаларнинг таълим муассасаларига миллий кийимда келишларини тақиқлайдиган фармойиш эълон қилди.
Унда айтилишича: «Олий таълим муассасаларида аудиториялар, лабораториялар, касалхоналар, поликлиникалар ва залларга машғулотларга фақат замонавий кийимда келишга рухат этилади».
1997 йил 28 февралда Туркия Миллий хавфсизлик кенгашининг қарори билан университетлар талабаларига соқол қўйиш ва исломий бош кийими кийиш расман тақиқланди.
1997 йил 15 сентябрда Истамбул университетининг маъмуриятга ҳижоб кийган ҳолда сурат топширганлиги учун ОТМ ҳудудига кириш ҳуқуқини берадиган янги гувоҳнома олмаган талаба қизлари университетга кириш эшиклари олдида ўтириб олган ҳолда иш ташлаш эълон қилдилар. Худди шундай ҳаракат Бурса университетида ҳам амалга оширилди.
Ёшларни исломлаштиришга ҳукуматнинг жавоби тариқасида ўша пайтлардаги Туркия маориф вазири Ҳикмат Улуғбойнинг фармойиши қабул қилинган бўлиб, унга кура исломий бош кийимлари кийиш ҳаттоки мактабларда ҳам тақиқлаб қўйилди.
Шунингдек, давлат хизматчилари учун дресс-код қоидалари борасида қаттиққўллик янада кучайтирилди.
Мерве Қовоқчи – Fazilet партиясидан сайланган парламент депутати 1999 йил 2 май куни қасмёд қабул қилиш жараёнига рўмол ўраб келганда Туркия ижтимоий ҳаётида «диний рамзлар»га рухсат бериш ва тақиқлаш ҳақидаги баҳс-мунозаралар янада кучайди.
40 дақиқа мобайнида секуляристик партиялардан сайланган депутатлар унинг қасамёд қабул қилиш жойига ўтишига йўл қўймадлар, сўнгра ўша пайтлардаги Бош вазир Бюлент Эджевитнинг буйруғи билан аёлни парламент биносидан чиқариб ташладилар.
1999 йил майда у Туркия фуқаролиги ва депутатлик мақомидан маҳрум қилинди.
Вазият ҳукумат тепасига Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари келганидан сўнг ўзгарди.
2008 йил февралда партия мамлакат олий таълим муассасаларида ҳижобнинг тақиқланишини бекор қиладиган қонунни парламент орқали ўтказди, бироқ июнь ойида Туркия Конституцион суди бу қонунни бекор қилди.
Эрдоган ҳукумати қатъият кўрсатди ва 2010 йил YОК мамлакат олий таълим муассасаларида ҳижобнинг тақиқланишини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди, 2013 йил октябрда эса суд, полиция ва армиядан ташқари қолган давлат муассасаларида ҳам ҳижобнинг тақиқланиши бекор қилинди. Партия диндор мусулмонлар исломда кўрсатилган тарзда кийиниши учун машъум «касб тақиқланиши» ва ҳуқуқлар камситилишидан халос бўлишлари устида жиддий ишларни амалга оширмоқда.
Жорий йилнинг 11 ноябрида секуляризмнинг энг кучли қўрғони – шу пайтгача турк давлатининг дунёвий характери кафили бўлиб келган турк армиясига ҳужум бошланди. Ҳозирча ҳижоб ва соқол фақат армиянинг фуқаро персоналига рухсат этилган, лекин тез орада ҳарбий карьерани танлаш ҳақида ўйлаётганлар учун ҳам бу ҳеч қандай халал бермаслиги эҳтимоли юқори.
Туркияда ҳижоб ва соқол эволюцияси
Туркиянинг «Сабаҳ» газетаси Туркия расмий доираларига ҳавола қилган ҳолда хабар қиладики, мамлакат ҳукумати қирғоқ қўриқчилари, жандармерия ва қуролли кучларнинг фуқаро персонали учун ҳижоб ўрашнинг тақиқланишини бекор қилди. Худди шу идораларнинг эркак хизматчилари учун эса соқол қўйишга рухсат этилди. 2016 йил 27 августда ҳукумат қарори билан аёл-полициячиларга ҳижоб ўрашга рухсат берилганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми