close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Толиблар ҳукумат аъзолари қанча пулга ишлаши эълон қилинди

Афғонистоннинг 8am.af нашри Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати томонидан шакллантирилган ҳукумат таркибидаги вазирлар маошиларини эълон қилди. Энг катта маош ҳукумат бошлиғи Муҳаммад Ҳасан Охундга тегишли – 2 минг доллар атрофида (198 минг афғоний).

Бош вазир ўринбосарлари («Толибон» ҳукуматида улардан иккита) ҳар бири 183 минг афғоний (1900 доллар), Олий судья 167 750 афғоний (1750 доллар), вазирлар 137 250 афғоний (1430 доллар) олади. Разведка бошқармаси бошлиғи вазирлар билан бир хил миқдорда маош олади – ҳозир бу лавозимни Ҳаракат хорижий қўшинлар ва америкапараст Афғонистон ҳукуматига қарши партизан уруши олиб борган пайтда «Толибон» разведкаси раҳбари ўринбосари бўлган Абдул-Ҳақ Васик эгаллаб турибди. Ҳукумат маъмурияти раҳбарининг маоши 122 минг афғонийни (1270 доллар) ташкил қилади. Вилоят губернаторлари 91,5 минг афғоний (953 доллар) олади. Шу билан бирга, Кобул мэри кўпроқ маош олади – унинг маоши 106 минг 750 афғонийни (1100 доллар) ташкил қилади.
Газетага кўра, Афғонистон стандартлари бўйича бундай юқори иш ҳақи билан юқори мартабали «Толибон» вакиллари пойтахт Кобулда Арг президенти саройида ёки бошқа шаҳарларда турар жой учун чўнтагидан тўлаётгани даргумон. Улар, эҳтимол, Афғонистоннинг аксарият аҳолиси учун кундалик харажатлар саналган озиқ-овқат, транспорт ва бошқа харажатларни ҳам тўламаётган бўлса керак.
Таққослаш учун — Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғанининг маоши ойига 960 минг афғоний ёки ўша пайтдаги курс бўйича 13400 доллар бўлган. «Толибон» ҳокимиятни қўлга киритгач, ағонийнинг курси кескин пасайиб кетди.
2018 йил Афғонистон савдо ва саноат вазирлигига германиялик маслаҳатчиси Волфганг Пласа Убер ишга қабул қилиниб, унга ойига 41 минг доллар маош тайинланган эди. Журналистлар бу маълумотни эълон қилгач, бу афғон жамиятида кенг салбий акс-садо берди. Умуман олганда, Афғонистоннинг аввалги ҳукуматининг юқори лавозимли амалдорлари ва генераллари маошлари ҳажми ҳақида ошкора гапирмасликка ҳаракат қилишган. Ҳозирги юқори мартабали «Толибон» сингари, ҳукуматнинг вазирлари ва генераллари ҳам давлат ҳисобидан кўплаб зарур ёки ҳатто ортиқча фойда кўрдилар. Афғонистон дунёдаги энг коррупциялашган давлатлардан бири эди. Масалан, афғонистонлик ўзбеклар жамоаси етакчиси маршал Абдулрашид Дўстум мамлакатнинг турли ҳудудларида ўзи учун ўнга яқин турар жой қурилишига пул тўлашга муваффақ бўлди.
Толибон 7 сентябр куни ўз ҳукумати таркибини эълон қилди. У фақат ҳаракат аъзоларини ўз ичига олади ва уларнинг деярли барчаси пуштунлар орасидан тайинланди. Вазирлар ва вазир ўринбосарлари орасида халқаро қидирувда бўлган ёки терроризмга алоқадорликда қора рўйхатга олинган толиблар ҳам бор эди. Ҳукумат таркибига бирорта аёл киритилмади.
Кейинчалик янги вазирлик ёки у билан таққослана оладиган лавозимлари ташкил этилди. Янги тайинланган юқори мартабали ҳукумат расмийлари орасида яна фақат «Толибон» аъзолари бор, уларнинг баъзилари ҳатто БМТ санкциялари остида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase