close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Золимни одил деган киши

«Баззозия»да бундай дейилган: «Золимни одил деган киши кофир бўлади». Замонамизнинг золимларини ҳам одил деганлар кофирдирлар. Чунки уларнинг адолатсизлиги яқийнан маълум бўлаётир. Зулмни адолат деб номлаган киши кофирдир.

Имом Абу Мансур Мотуридий бундай деганлар: «Замонамизнинг султони одилдир» деган киши кофир бўлади. Чунки буларнинг зулмида шубха йўқ. Зулмнинг харом эканлиги эса аниқдир. Яқийнан харом бўлган бир нарсани халол ёки адолат демоқ куфр хисобланади.

Шарҳи: Адолат жузъий бир масалада татбиқ этилиши билан ўрнига қўйилган ҳисобланмайди. Шариатни халқ ҳаётига татбиқ этишда давом этмоқлик сурати билан адолат ўз ўрнини топади. Шунинг учун ўтмишдаги олимлар ўз халифаларини «золимлар» дейишган. Бу хусусда Суфёни Саврий билан Ҳорун ар-рашид ўрталарида кечган қодиса қуйидагича: Бнр куни Ҳорун ар-Рашиддан Суфёни Саврийга таъзим - эҳтиром-эътибор ифода этилган бир мактуб келади. У зот талабаларига, «Жавобини ўша хатнинг орқасига ёзинглар», деб буюради. У кишига: «Бу халифа-ку, тоза бир қоғозга ёзсак» - деганларида, бундай дейди: «Ўша золимнинг мактуби орқасига ёзинглар, агар ҳалол пул билан топган бўлса мукофотини кўради. Ҳаром билан топган бўлса, ушбу билан бирга жаҳаннамда ёнади. Мсн ёнимда золимнинг қўли теккан бир нарсани олиб қолмайман. Чунки динимга халал етади». «Унга нима деб ёзайлик» - деганларида, «Бундай деб ёзинглар» - дейди:
«Бисмиллаҳир-роҳманир-Роҳийм. Аллоҳнинг гуноҳкор қули Суфён ибн Саъд ал-Мунзир ас-Саврийдан амаллари билан мағрур, иймоннинг тоти қалбидан кетган қул Ҳорун ар-Рашидга...
Менинг наздимда меҳринг, муҳаббатинг, ўрнинг қолмади. Ёзган мактубинг билан Байт ул-молдаги ноҳақ тасарруфларингга мени гувоҳ қилмоқчи бўлибсан. Аммо мен ва мактубингни ўқиган биродарларим, Қиёматда, Аллоҳнинг ҳузурида сенга қарши гувохлик бергаймиз. Эй, Ҳорун! Мусулмонларнинг ризоси бўлмаган ҳолда Байт ул-молга ҳужум қилдинг! Бунга муаллафати қулуб (қалблари Исломга мойил этилгувчилар), закот тўплаган омиллар, Аллоҳ йўлида жиқод қилганлар, йўлда қолганлар, Қуръон ҳофизлари, илм аҳли, бева хотинлар ва етимлар розилик бердиларми?! Ёки қўлинг остидаги бошқа инсонлар рози бўлдими?! Ўзингни бу сўроқларнинг жавобига ҳозирла! Шуни яхши билки, бир кун Одили мутлақ бўлмиш ҳокимнинг ҳузурида ҳисоб беражакасан. Сен руҳингдан илм, зуҳд, Қуръони карим ва яхшилар билан ўтирмоқнинг тотини сидириб кетказгансан, золим бўлгансан ва золимларга раҳнамо бўлмоқни танлагансан.
Эй, Ҳорун! Тахтга ўтирдинг ва ипак кийдинг, эшигингга соқчи қилиб қўйганинг - золим аскарларинг билан инсонларга зулм қилдинг.
Аллоқ амри билан бир мунодий-жарчи: «Эй, золимлар ва уларнинг хотинлари, эй, золимлар ва уларнинг ёрдамчилари, ҳашр бўлинг, тирилинг-тўпланинг, ҳисобга ҳозирланинг!» деган пайтда сен ва атрофингдаги золимлар қўлларингиз бўйинларингизга боғлиқ ҳолда Аллоҳнинг ҳузурига борганингизда, сенинг ҳасанотинг (хайрли ишларинг) бошқа кишининг мезонига (тарозусига), бошқанинг саййиоти (гуноҳ ишлари) сенинг мезонингга қўйилган вақтда гуноқларинг ортгай, бошингга келган бало янада улканлашгай, сиқиладиган ва бўғиладиган ҳолга келгайсан, аммо бирор кимса сени қутқара олмас... дўзахга кетаётганда ҳам тағин золимларнинг раҳнамоси бўлгайсан.
Эй, Ҳорун! Васиятимни ёд ол, насиҳатимга қулоқ сол. Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг умматига қиладиган муомалангни яхши ўйлаб қил! Сен ҳам бу умматга яхши муносабат қилишга урин! Шуни яхши билгинки, хилофат бир кун қўлингдан кетгай. Дунё зотан шундай! Инсонлар давомли ҳолатда йўқ бўлиб борадилар. Яхши озиқланган киши фойдаланади. Ёмонлар эса дунё ва охиратини қўлдан бой беради. Мен сени, ҳар иккисини ҳам қўлдан бой берган ҳолатда кўрмоқдаман. Бас, менга иккинчи марта мактуб ёзма. Жавоб бермайман. Вас-салом...»
Бу каби мактублар халифаларга кўп ёзилган. Тафсилоти «Иҳё»да бор.

Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавийнинг
"Жомиъ ул-мутун" китобидан
"Мовароуннаҳр" нашриёти, Тошкент, 2000 йил

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase