“Агар (қарздор) қийналса, имконият топгунича кутиш лозим. Агар билсангиз (берган қарзингизни) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир”. (Бақара, 280-оят)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ночор (қарздор киши)га муҳлат берса ёки унинг қарзидан камайтирса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни Узининг соясидан ўзга соя йўқ кунда Арши сояси остида соялантиради”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)