close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қандай қилиб ОАВ бизни ўлдиряпти!

Иккинчи жаҳон уруши вақтида немис армиясининг 3 офицери хиёнати фош этилади. Гитлер уларни ғалати тарзда жазолаш ҳақида буйруқ берган. Уларнинг ҳар бирини алоҳида камерага ўтказиб, камераларга сунъий равишда шовқин овози эшитиладиган ва секин сув томчилаб турадиган қувурлар ўтказишга қарор қилинган. Офицерларга қувурдан заҳарли газ чиқаётгани ва 6 соатдан кейин улар ўлиши ҳақида айтилган.

4 соатдан кейин келиб текширишса, уларнинг иккитаси ўлиб бўлган, учинчиси эса ўлим талвасасида ётган экан!
Шу тариқа, офицерлар руҳий ўлдирилди! Аслида эса, газ юборилмаган ўлдирадиган газ ҳақидаги гаплар эса, юрак ва бошқа муҳим ички органлар ишига ҳалокатли таъсир қиладиган гормонларни фаол ишлаб чиқаришга мажбур қилган.
Айнан шу ишни ОАВ ҳар куни мусулмонларга қарши қилмоқда! Улар одамлар онгига ҳалокатли афсоналар ва сохта тушунчаларни сингдириб, уларнинг таъсири остида жамиятимиз ўзини йўқ қилишга маҳкум этмоқда!
Бу ҳалокатли сўзларга мисоллар: "Биз, мусулмонлар, ғарбга қаршилик кўрсатиш учун жуда ҳам қолоқлик қиламиз!", "Уларнинг армияси (АҚШ, Хитой) – дунёдаги энг кучли армия!", "Ривожланиш борасида ғарб мамлакатларига етиб олишимиз учун юзлаб йиллар керак!", "Ғарб жамияти – ривожланган жамият намунаси!", "Биз бирон нарсани ўзгартиришга қодир эмасмиз!", "Мусулмонларни бирлаштириб бўлмайди!", “ЛГБТ бу инсон ҳуқуқлари!”, “Аёллар ўзиникни (авратини) очиб юриши замонавийлик, муслмонлар эса, аёлларга зулм қилади!”, “Мусулмонлар вахший, террорчи””   ва х.к.
Бизга бу фикрларни ҳақиқат деб сингдиришяпти, биз эса уларга ишониб, ўзимизни ҳалок қиляпмиз!

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase