close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ёнғинлар туфайли ёниб кетган ўрмон тикланиши мумкинми?

(...) " Ўрмон кулдан тиклана оладими? Бундай савол ҳар йили вайрон қилинаётган минглаб гектар ўрмоннинг фожиали томошаси қаршисида ҳамманинг ўйлантирмоқда. Глобал кўламда ушбу офат биронта қитъани аямади:

2018 йил Амазонканинг 900 минг гектар тропик ўрмонлари ёниб кетди, 2019 йил – Австралияда 10 млн гектар ва 2020 йил – Сибирда 21 млн гектар. Вар департаментида ёнғинлар 6 минг гектар ўрмон ва бутазорларни йўқ қилди. Ёши бир неча ўн йилларга етган дарахтлар саноқли соатлар ичида ёниб кулга айланди. Наҳотки уларни тиклаб бўлмайди?" – деб ёзади Le Figaro журналисти Элизабет Пирсон.
(...) "Ёнғиндан кейин ўсимликлар ҳар доим тикланади, лекин ҳеч қачон худди аввалгидек тарзда эмас, - тушунтиради Лоран Веласко, Буш-дю-Рон ва Воклюз департаментлари Миллий ўрмон хўжалиги бошқармаси (ONF) раҳбари. Мутахассиснинг изоҳ беришича, ўрмон ривожланаётган экотизим ҳисобланади, унинг камолга етиши бир неча босқичда амалга ошади. Дастлаб "мустамлака қилиш" рўй беради, бўйи баланд бўлмаган ўсимликлар тарқалади, кейин "пионер-дарахт"лар пайдо бўлади улар тез ўсиши билан ўз атрофида сояни таъминлайди ва ўрмон экотизими ривожланишига хизмат қилади. "Ҳамма нарса олов ичида қолса, мувозанат бузилади ва ҳамма нарса яна бошидан бошланиши керак", дейди ўрмон мутахассиси.
(...) "Ёнғин оқибатида вайрон бўлган ўрмоннинг тикланиш қобилияти кўп омилларга боғлиқ. Биринчидан, бу ёнғин кўламига боғлиқ. Кулда янги ўсимликларнинг ўсишини қайта тиклашга ҳисса қўшадиган минерал элементлар бўлиши мумкин, олов эса ҳар доим тупроқнинг озиқ моддалари камайиб кетишига олиб келади, - деб таъкидлайди мақола муаллифи. Лоран Веласконинг таъкидлашича, "шу пайтгача ҳимоя қилинган ер бирдан яланг бўлиб чиқади".
"Бундай ҳолда, ремиссия дарахт турига боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳар бири оловга бошқача жавоб беради. Кермес эман ва тош эман, масалан, ўт ўчирувчилар ва ўрмончилар учун доимий ташвиш предмети, чунки улар олов ташувчилардир. "Лекин улар оловдан кейин бақувват динамикани таъминлайди, чунки улар ер ости илдизларини сақлаб қолади ва тез ўсишга имкон беради", - давом эттиради ONF раҳбари. Дарахтнинг ўсиши юқори қисмларидан келиб чикадиган бошқа эман турларидан фарқли равишда, чунки бу тикланиш жараёнининг узоқ давом этишига олиб келади", - деб ёзади Le Figaro.
"Ниҳоят, ўрмонлар тикланишига табиий шароитлар ҳам таъсир кўрсатади. "Бу тупрок хусусиятлари, қияликлардаги тупроқ эрозияси, оёқ ости қилиш ёки глобал исиш туфайли ҳарорат ўзгариши оқибатида тупроқ чўкишига боғлиқ бўлиши мумкин", - таъкидлайди РАСА минтақаси (Прованс-Альп-Мовий соҳил) қирғоқбўйи обсерватория вакили Франсуа Фушье.
"Жамоавий онгда коррозияга жуда мойил ҳисобланган қарағай дарахтларини бошқа дарахтлар билан алмаштириш кераклиги ҳақида фикр бор. Агар бу шунчалик осон бўлганида эди!"- хитоб қилади Лоран Веласко. "Улар, албатта, қуруқ ва ингичка игналари билан идеал профилга эга, лекин улар бор экан, демак сабабсиз ҳам эмас", - деб кўрсатади у. Аслида Франция жанубининг рамзи саналган Аеппо қарағайи ўзининг қаршилик кўрсатиш "стратегия"сига эга: оловдан ўтган, иссиқликка чидамли смола билан ҳимояланган ғуддалар очилади ва ерга шунча уруғ тўкиладики, улар бемалол қарағайзорни тиклай олади. Шундай килиб, бу игнабаргли дарахтлар бир вақтнинг ўзида яхши ёқилғи ва жуда чидамли дарахт тури ҳисобланади.
"Бироқ ўрмонларнинг тикланиши вақт талаб қилади. Алеппо қарағайи қайта экиш учун тайёр етук ғудда ва уруғларга эга бўлиши учун камида 20 йил керак, тўлиқ катта бўлиши учун эса 40 дан 60 йилгача талаб қилинади, - деб хабар қилади мақола муаллифи. "Эман ўрмони ҳам кўп вақт талаб қилади: етук ўрмонлар дарахтзор қатламларини қайта тиклаш учун бир неча ўн йил кутиш керак," - тушунтиради Франсуа Фушье.
(...) " Ўрмонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳали ҳам алоҳида зоналарни оёқ ости қилишдан ҳимоя қилиш масаласига дуч келмоқда. Бошқа томондан, Франсуа Фушьенинг фикрича, "ҳам самарасиз ҳам қиммат " бўлиб чиққан 1980 ва 1990-йилларда қабул қилинган стратегия туфайли сунъий уруғлантириш ҳоллари ҳозир "ўта кам". "Гап ушбу ҳудудларнинг моддий, ландшафт ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган: йўналиш, йўллар бўйлаб жойлашганда содир бўлиши ҳақида кетяпти. Бошқа ҳолларда биз ҳар доим табиий тикланишни афзал кўрамиз, бу ҳам арзонроққа тушади", - дейди у.
(...) "Ҳозирги вақтда Вар департаментида ёнаётган ўрмон 50 ёшдан катта дарахтлардан иборат", - дея таъкидлайди PACA минтақасидан Қирғоқ обсерваторияси вакили. "Энг яхши шароитда шу каби натижага эришиш учун худди шунча муддат кутиш керак бўлади. "Бироқ ўрмон ҳимоячиси сўнгги йилларда тез-тез учраб турадиган ёнғинлар камдан-кам ҳолларда дарахтларга шундай муҳлат беришини қайд этмоқда".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase