Унинг исми Фотима Абу Шанап. У Америка Қўшма Штатларидаги Жорж Мейсон университетида халқаро муносабатлар бўйича бакалавр даражасини тугатган. Кейин у мусулмон-христиан алоқалари бўйича магистр даражасини олди (Американинг Жоржтаун университетида гуманитар тадқиқотлар дастури бўйича).
Фотима Абу Шанап турли тадқиқот марказларида ассистент бўлиб ишлаган.
АҚШ конгресси, Вудро Вильсондаги халқаро олимлар маркази ва Беки ташкилоти каби жойларда.
Ҳозир эса Туркия президентлиги даврида халқаро муносабатлар бўйича мутахассис бўлиб ишлаяпти. Унинг бутун ўқиш даври Америкада ўтган, чунки Туркияда таълим муассасаларида ҳижоб тақиқланган эди.
У шунингдек, Америка фуқароси ҳисобланади. Отаси покистонлик ва Америка фуқаросидир.
Арслон каби жасур қиз Туркияда ҳижоб учун бор кучи билан курашган машҳур Марва Каважининг қизидир. Унинг онаси ҳозирда Малайзияда Туркиянинг элчиси бўлиб хизмат қилаётган сўнгги турк дипломати, у собиқ Бош вазир Нежметтин Эрбакан бошчилигидаги «Фазилат» партиясидан 1999 йил Туркия парламент сайловларида ғалаба қозонган биринчи ҳижобли аёлдир.
Аммо у Туркиянинг собиқ президенти Мустафо Бюлент Эджевит рўмол туфайли уни парламентдан чиқариб юборгач, ўз мамлакатида катта қийинчиликларга дуч келди. Сўнгра, парламент залига кирганидан 11 кун ўтгач, ундан турк фуқаролиги олиб қўйилди. Суд эса «Фазилат» партиясининг парламентдаги иштирокини, уларнинг раҳбарлари, жумладан, Марва Кавуджининг беш йил давомида сиёсий фаолият билан шуғулланишини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди. Аммо интерпарламент иттифоқи жиноий таъқибни тугатиш ва Марв Кавуджининг Туркия фуқаролигини бекор қилиш ноқонунийлиги ҳақида баёнот билан чиқди. Марва Кавуджи Гарвард университетида ўқишни тугатиш учун АҚШга кетишга мажбур бўлди ва Жорж Вашингтон университети қошидаги халқаро муносабатлар мактабида ўқитувчи бўлиб ишлади.
2017 йил, июль ойининг охирида, Июл охирида 2017, Туркия ташқи ишлар вазирлиги уни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ўз элчиси этиб тайинлагач, унинг исми яна оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди.
Бу ерда президент Эрдўған нафақат ҳақиқий инсон каби, балки ота сифатида таржимонига деди: «Кел, қизим, онанг шунча меҳнат қилиб, ҳижобни ҳимоя қилган ҳолда дини учун шунча азоб чекди. Энди эса, айнан мен сен билан Американинг осмонўпар биноларини томоша қилиш учун эмас, балки 200 миллион америкаликнинг номидан гапирадиган президент Байден билан учрашувга бораман, биз эса сен билан 80 миллион Туркия фуқароси номидан гапирамиз ва икки давлат ўртасида муҳим шартномалар тузамиз».
Буларнинг барчасидан хулосаларим ва сабоқларим қуйидагича:
Бир сионистнинг «мусулмон аёлнинг кийимини ечиб, худосизликни миясига ҳайдайсан, шунда уни ўзи билан синдириб, йўқ қилшинг мумкин», деган сўзлари ёдимга тушди.
- Бу сўзлар сионист томонидан бекорга айтилмаган, бу икки жасур аёлнинг тақдири кўрсатадики, агар аёллар ҳақиқатни англаб етсалар, унга риоя қилиш ва уни севишга тайёр бўлсалар, улар учун қанчалик қийин бўлмасин, бунга эришадилар.
- Мусулмон давлатларидан чет элга ўқишга борган опа-сингиллар, ўз шаъни ва динини асраб-авайлаб, қайтиб, уларнинг демократиясини ўз фойдасига тўғри ишлата олади. У ердан ярим яланғоч, енгилтабиат, бузуқ, фоҳишохонаар очадиган ёки тунги клуб раққосалари бўлиб, уларнинг мусулмон ерларидаги ахлоқсизлик ва разолат воситасига айланмасдан.
- Замонавий дунёда динини тўлиқлигича сақлаб қолган ҳолда юксак даражага эришиш ва бунда бошқаларга ўрнак бўлиш мумкин.
-Агар сизни ҳижоб туфайли ишдан ҳадашган ёки фуқароликдан маҳрум қилишган бўлса, бу тамом дегани эмас, балки юқори марраларга эришишнинг бошланғич нуқтасидир.
-Умумтаълим муассасаларида ҳижобсиз ҳам юриш, мажбурий чоралар туфайли иш вақти уни ечиш мумкин деган сўзлар билан муслим ва муслималарни чалғитаётган ва ғафлатда қолдираётган одамларнинг тутуриқсиз сўзлари маълум бўлди. Агар юзлаб одамлар Эрдўған каби диний мактабларда ўқимаганида ва Марви хоним каби юзлаб аёллар ўз сўзида собит турмаганида, биз бугунги Туркияни умуман кўрмаган бўлардик.
-Агар сизни мамлакатни тарк этишга мажбур қилишса, у ердан кетинг, минг марта яхши ва тажрибали бўлиб қайтишга тайёр бўлинг. Ватанингизни маърифатли қилиш ҳамда худосизларга динимиз билан ўз мамлакатимизда у ахлоқсизлардан кўра яхшироқ бўлиб қолишимизни исботлашга доим тайёр бўлинг. Айнан биз мамлакатимизни порхўрликдан, коррупциядан, ҳар қандай аблаҳликлардан қутқарамиз.
-Бизга ҳеч қаердан ёрдам келмайди. Мусулмонларимиз учун ҳамма нарсани ўзимиз тайёрлашимиз, бунда собитқадам ва ишончли бўлишимиз зарур. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, эртами-кечми албатта Аллоҳнинг мадади келади!
-Эрдўған, уни ўз ёнида кўрсатиб, уларга, айниқса, исламофобларга биз билан бундай қилиқлар ўтмайди, деб ишора қилди.
Якунда айтмоқчиманки, Аллоҳ тўғри ишлар қилиб, ўз мақсади йўлида кетаётган барча муслима аёлларимизни асрасин, Аллоҳ бугунги икки жасоратли қаҳрамон аёлларимизни асраб, уларга узоқ ва бахтли ҳаёт ато этсин.
Муҳаммад Акбаров
Абу Муслим таржимаси