close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муфтийликка тўққиз киши номзод бўлиб рўйхатдан ўтди. Улар кимлар?

  • Шанба, Июн 19 2021
  • Муаллиф 

Уламолар кенгашининг матбуот бўлимидан муфтийлик хизматига саралаш турига тўққиз номзод ўтганини билдиришди. Улар 24 июнда имтиҳон топширишади, сайлов 26 июнда бўлади.

Кимлар номзод бўлмоқда?

Нурбек Токтогулов — устоз, унинг маърузалари YouTubeга жойланган. У «Расул Акрам» Ислом институтида ишлайди деган маълумот бор. Бунга мазкур институтнинг фейсбукдаги суратлари далил.
Султанали Гапуров – Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг даъват (динни тарғиб қилиш) бўйича мутахассиси ва Ўш вилоятининг собиқ қозиси. Икки компаниянинг асосчиларидан бири: «Эс Ти Ай Тревел» ва ОсОО «Ал-Фатх» сайёҳлик фирмалари. Истеъфога кетган муфтий Максат ҳожи Токтомушев 8 февралда (истеъфогача) уни ўша вақтда президент аппарати раҳбари Искендер Гайипкулов билан Садир Жапаровнинг норасмий ёрдамчиси Арзибек Бурканов ишдан бўшатишга ҳаракат қилганини айтган. Токтомушевнинг айтишича, икки амалдор муфтийлик хизматига мана шу Гапуровни қўйишни режалаштиришган.
Нематилла Жеэнбеков — Жалолобод вилоятининг қозиси, Жалолободнинг Сузоқ туманидаги Акчалуу қишлоғида туғилган. Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, у Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармасининг «Хаж-Умра Маркази» муассасасини бошқаради. 1998 йилдан бошлаб ҚМДБ системасида ишлаб келади. 2003-2006 йиллари Қирғизистондаги Ислом университетининг ректори бўлган. 2010 йили муфтийга маслаҳатчи бўлиб келган.
Ниязали Арипов — Баткен ва Ўш вилоятларининг собиқ қозиси, Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги Кара-Булак қишлоғида туғилган. 2017 йили муфтийлик хизматига номзодини кўрсатиб, бироқ Максат Токтомушевдан мағлуб бўлган. У парламентнинг бешинчи чақирилишида «Республика» сиёсий партиясидан депутат бўлган Назарали Ариповнинг укаси. Арипов ЎшДУнинг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Ҳозир у муфтият қошидаги «Вақф» фондининг директори.
Убайдулла Сарибаев – Ўш мусулмонларининг қозиси, Ўш вилоятининг Теэке қишлоғида туғилган. 2010 йили муфтийнинг ўринбосари бўлган. Муфтиятни Чубак ҳожи Жалилов бошқарганда Сарибаев уни коррупцияга гумонлангандан кейин, ўзини оқлаш учун жанубий вилоятларнинг диний фаолиятини қораламоқда деб айблаган.
Шакир Маматов Ўшнинг қозиси бўлган. 2012 йил у ишдан можаро сабаб кетган. Унда муфтият Маматов жума намози вақтида мусулмонларга миллатлар аро муносабатларга боғлиқ саволлар беришга йўл қўйган деб билдиришган. Бу уни ишдан кетишига асос бўлган. «Шаҳардаги масжидларни қирғизлаштириб, ўзбек имомларини ишдан олиб, уларнинг ўрнига қирғизларни қўйди» деган даъво билан ишдан бўшатиш ҳаракати бўлмоқда. Мен муфтий Чубак ҳожи Жалиловнинг бу ҳаракатига умуман тушунмадим. Қўшилмайман ҳам. Балки ёмондирман, тилим ёмондир ёки қўпол гапиргандирман, бироқ мен икки миллат ўртасида провокация қилмадим», — деб жавоб берган Шакир ҳожи Маматов.
Сайдамир Жейналиев — Қирғизистоннинг уламолар кенгашини амалдаги олтинчи чақирилишининг аъзоларидан бири.
Замир Ракиев — Бишкекнинг қозиси. Норин вилоятининг Қўчқор туманидаги Шамши қишлоғида туғилган. У Бишкек мадрасасида, Мисрдаги тайёргарлик тўгаракларида, Ислом институтида ва Қоҳирадаги Ислом университетида билим олишган. Бишкекнинг гуманитар университетида (БГУ) «Шарқшунослик» мутахассислиги бўйича магистратурани битирган.
Норин вилоятининг қозиси, Қирғизистон муфтийининг ўринбосари, Аламүдүн туманидаги мадрасанинг директори ва устози бўлиб ишлаган 2017 йилнинг май ойидан бери муфтийнинг ўринбосари.
Номзод Шукур Исмаилов ҳақида очиқ манбалардан маълумот топилмаган.

Муфтийни сайлаш

Муфтийлик хизматига номзодларнинг ҳужжатларини махсус комиссия кўриб чиқади. Кейин рўйхатдан ўтган номзодлар учун танлов уюштирилади, махсус комиссия уларнинг билим даражасини ва мутахассислигини текширади.

Комиссия тўққиз кишидан иборат: уларнинг олтиси — Уламолар кенгаши вакиллари, иккиси — Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг аъзолари, яна бири МХДҚ вакили.
Номзодларга бир қанча талаблар қўйилади — қонунларни ва Конституция моддаларини билиш, демократия принципларини тушуниш. Улар анъанавий ислом тарафдорлари, аниқроғи ханафий мазҳабини билган, муфтиятда камида уч йил ишлаган, шунингдек икки олий маълумотга эга бўлган — олий диний ва дунёвий билимли — одамлар бўлиши керак.

Шундан сўнг юқори балл олган уч номзоднинг ҳужжати Дин ишлари бўйича давлат комиссияга ва президент аппаратининг тегишли бўлимига юборилади. Бу ерда номзоднинг шахсий ҳужжатлари ва радикал диний оқимларга алоқаси бор-йўқлиги текширилади.
Ижобий хулоса олган номзодлар Уламолар кенгаши аъзоларидан тузилган комиссия муҳокамасига қўйилади.
Номзодлар уламолар кенгашидаги суҳбатдан ўтиши керак. Кенгаш сайлов йўли билан бир номзодни танлайди. Танловдан ўтмаган номзодлар кейинги жараёнлардан четлатилади. Рўйхатдан суҳбатгача тахминан бир ой вақт ўтади.
Уламолар кенгаши танлаган номзод республиканинг барча вилоятларидан келган 200-250 делегат иштирок этган қурултойда ўзини таништиради. Йиғилган делегатларнинг энг кўп овозини олган номзод муфтий бўлиб сайланади.
Қурултой бу йил 5 апрелга тайинланган, бироқ кейин жилдирилган. Бу қарор муфтийликка номзодларни рўйхатга олиш бўйича комиссиянинг раиси Мамасабир Досбол ўғлининг таклифи ҳисобга олиниб қабул қилинган.
Уламолар кенгашидагилар номзодларни тақиқланган ташкилотларга алоқаси бор-йўқлигини, ОЎЮни битганини тасдиқлаган дипломлари аниқлигини, бунинг орасида ҳужжатларни текширишга кўп вақт кетади деб қарор қилишган.
Муфтийни сайлашдан ташқари, Қирғизистонда уламолар кенгашининг VII чақирилишининг сайлови бўлиши кутилмоқда. Уламолар кенгаши аъзолари ва муфтий тўрт йилга сайланади.

Муфтиятдаги молиявий фирибгарликлар

Ўлканинг собиқ муфтийи Максат Токтомушев 10 февралда муфтиятдаги моддий фирибгарликлар асосида истеъфога чиққан. Терговнинг версиясига кўра, муфтият раҳбарияти зиёратчиларнинг ҳаж сафари учун берган пулини молия компанияларига бериб, бу пуллардан ҳар ойда фоиз олиб турган.
МХДҚ қарзга берилган пулнинг миқдори 100 млн сомдан ошиши мумкин деб билдирган. Бу иш бўйича 10 февралда МХДҚ ходимлари томонидан Токтомушев қўлга олинган. Бироқ кейин у уй қамоғига чиқарилган.
9 февралда муфтиятнинг бош ҳисобчиси Женишбай Бекиев миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимларига 100 минг доллар «пора бераётганда» ушлаган — бу пуллар муфтиятдаги моддий қонунбузарликларни яшириш учун берилгани айтилган.
12 февралда Биринчи май туман суди Бекиевнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, уни 10 апрелгача қамоқда қолдирган. Бироқ 16 мартда суд уни уй қамоғига чиқарган.
Кейинчалик Токтомушев мурожаат қилиб МХДҚнинг ходимлари ундан «пора талаб қилганини» айтган.

Муфтиятдан можаролар сабаб кетган муфтийлар

Қирғизистонда муфтийларнинг ишдан бўшатилиши кўп ҳолларда жанжаллар билан бўлади.
2010 йилдаги апрель воқеаларидан кейин муфтий Муратали Жуманов ўғирланиб, гаровга олинган. Уни қўрқитиб қамаб олганлар йирик миқдорда пул талаб қилишган. Кейин у олган жароҳати сабаб вафот этган.
Кейинги муфтий Суйун Кулуев ҳам криминал гуруҳнинг ҳужумига учраб, калтакланган. Кейин у ишдан кетган. Вақтинча муфтийнинг вазифасини бажарувчи Абдишукур Нарматовга ҳам босиб бўлиб, унга нисбатан таҳдидлар бўлгани учун у ҳам ариза ёзиб ишдан кетишга шошгани айтилган.
2010-2012 йиллари муфтиятни бошқарган марҳум Чубак ҳожи Жалилов ҳам муддатидан олдин хизматни топширган. У босим остида ариза ёзган эди.
Ундан кейин муфтиятни ярим йилча Рахматулла Эгембердиев бошқарган, у интим сифатга эга видео сабаб ишдан кетган.
Олдин номи аталган Максатбек ҳожи Токтомушевни Қирғизистондаги «Таблиғ жамоаси» диний оқимининг таниқли арбоби деган гаплар ҳам бор. Бу оқим Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда тақиқланган, Қирғизистонда эса бундай чеклов йўқ. Токтомушев коррупция воқеаси сабаб ишдан муддатидан олдин кетишга мажбур бўлган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase