“Агар Рамазон ойи кириб келса, осмон эшиклари очилиб, Жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади” (Бухорий ривояти, 1899-хадис).
“Рамазон ойининг илк кечаси кириб келганида, шайтонлар ва жинлар кишанланади, Жаҳаннам эшиклари ёпилади, унинг бирорта эшиги очилмайди, Жаннат эшиклари очилади, унинг бирорта эшиги ёпилмайди. Бир нидо қилувчи шундай нидо қилади: “Эй яхшилик истовчи! Кутиб ол! Эй ёмонлик истовчи! Ўзингни тий! Аллоҳ бу ойда бандаларни Жаҳаннам оловидан озод қилади. Бу ҳар бир кечада бўлади” (Термизий ривояти, 682-ҳадис. Бу саҳиҳ хадис).
“Сизларга Аллоҳ таолонинг фарзи ва муборак ой - Рамазон келди. Унинг рўзасини тутинглар. Бу ойда осмон эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда Аллоҳнинг минг ойдан яхшироқ бўлган бир кечаси бор. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, (ҳамма яхшиликлардан) маҳрум бўлади” (Насоий ривояти, 2106-хадис. Бу сахиҳ ҳадис).
“Жаннатда “Раййон” номли бир эшик бор. Ундан Қиёмат куни рўзадорлар киради. Улардан бошк,а ҳеч ким кирмайди. У кунда: “Рўзадорлар ҳаерда?”, деб нидо қилинади. Шунда рўзадорлар ўринларидан турадилар. Улардан бошк,а ҳеч ким Раййон эшигидан кира олмайди. Рўзадорлар кириб бўлгач, эишк ёпилади, шундан кейин у эшикдан ҳеч ким кирмайди”16.
Бу улуғ суннатни тарғиб қилиш, бу чақириқ ва хушхабарларни овоза қилиш, одамларга Рамазон фазилати ва баракотини етказиш, бу ойда фурсатни ғанимат билиб, улкан савобларга эришиш ва барчани саодатсари чорлаш барчамизга муносиб вазифа саналади. Мўмин-мусулмон бандалар Рамазон кириб келиши туфайли қалбида мамнуният туйиши, Рамазонга алоҳида тайёргарлик кўришга, Рамазон ойидаги савоб ва ажрлардан тўлиқ истифода этишга, турли лаззат ва таомларга маҳлиё бўлмасдан, ибодатга кўпроқ эътибор қаратиши айни муддаодир. Афсуски, кўп инсонлар Рамазон кириб келганини билмай қолишади, рўза тутса-да, рўзанинг мақсадини тўлиқ англамайди. Шу боис Аллоҳ таолодан ҳидоят ва тўғри йўлдан адаштирмаслигини сўраймиз!
Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан