close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кимнинг ҳақиқати тўғри?

Дунёда ҳар хил одамлар бор. Уларнинг дунёқараши, фикрлаши ҳам турлича. Қизиғи, ҳамма ўзини ҳақ деб билади. Ҳатто баъзилар: “Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор. Менинг ҳақиқатимни сиз тан олмаслигингиз мумкин. Балки сизнинг фикрингиз менга ёқмас”, дейди. Хўш, ундай бўлса, кимнинг гапи тўғри? Миллиардлаб инсонлар “ҳақиқати” орасида қайси бири асл ҳақиқат?

Одатда, ҳар бир одамнинг шахсий ҳақиқати ақлга суянади. Ҳар ким ўзича ўйлайди, мушоҳада юритади, тасаввуридаги идеал нарсани ҳақ деб билади. Аниқроғи, нафсига нима ёқса, ўша нарсани тўғри деб ўйлайди. Аслида ҳақиқат битта бўлади. Бу Ислом йўлидир. Исломнинг бош манбаи бўлмиш Қуръонда келган ҳақиқат ўзгармас, инсоннинг ақл-заковати билан ўлчанмайдиган ҳақиқатдир. Чунки Қуръон Буюк Аллоҳнинг Каломи, ожиз инсоннинг сўзи эмас.
Аллоҳ таоло шундай деган: “Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қилади...” (Юнус сураси, 35-оят).
“Шак-шубҳасиз, (бу сурада зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир!” (Воқеа сураси, 95-оят).
Кимда-ким Қуръон кўрсатган йўлдан юрса, зинҳор адашмайди. Бу Китоб башариятни энг тўғри йўлга бошлайди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Қуръони карим инсон нафсини ислоҳ қилади, виждонини уйғотади, қалб кўзини очади. Асл фитратига гард юқмаган гўдак она сутидан бўлак нарсани хушламаганидек, қалби пок инсон ҳам ҳақиқатдан ўзга нарсани ҳазм қилолмайди, ёлғон-яшиқни кўтаролмайди.
Демак, Қуръон бизни ҳақ йўлга бошлайди, тўғри фикрлашни ўргатади, мушоҳада юритишга ундайди. Қуръонга асосан фикрлаган инсоннинг гапи доим ҳақ бўлади.

Зиёвуддин Раҳим
Қуръон – қалблар шифоси китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase