Газеталарнинг бирида Британия қироллик соқчилари полкида янги аскарларни зўрлаш авжига чиқаётгани ёзилган. «XXI асрда Ислом» китобида ёзишилича, Лондондаги оила қадриятлари хусусида ваъз айтувчи 900 нафар руҳонийнинг 200 нафари бесоқолбозликка мойил экани ҳақида турли гап-сўзлар юрибди…
Англиянинг «Гардиан» газетаси бундай ёзади: «Балоғатга етмаган 200 минг нафар қиз оталарининг ўз қизлари номусига тажовуз қилмоқчилигидан ҳимоя қилишни сўраб, судларга мурожаат қилган».
Британияда оила қурганларнинг учдан бири тезда ажрашиб кетади.
Францияда ўқувчи қизларнинг 48 фоизи ўтказилган сўровга кўра, никоҳсиз туғишни айб санамайди.
Италия, Нидерландия, Франция, Бельгия каби Оврупа мамлакатларида миллионлаб аёллар фоҳишабозлик билан машғул.
Ҳозир дунёда миллионлаб кишилар ОИТС (СПИД), тери-таносил касалликларига мубтало бўлган. ОИТС туфайли ҳалок бўлганларнинг сони 50 миллионга етиб қолди. Қўйди-чиқдилар, ўз жонига қасд қилишлар, етим болалар сони бўйича ҳам «эркин дунё» ҳаммадан олдинда.
Ғарбнинг хаста ахлоқи
Ғарб дунёси бугун ўзидаги ахлоқий бузуқлик «тантанаси»нинг жабри-жафосини тортиб ётибди. Америкада миллионлаб аёллар оиласиз яшаяпти, улар оила қуриш, фарзанд туғиб-тарбиялаш деган тушунчаларни аллақачон унутиб бўлишган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|