Маълумотларга кўра, дунёда ҳар йили 500 мингга яқин катта-кичик кучдаги зилзилалар бўлиб туради. Уларнинг 100 мингга яқини сезилади, 100 га яқини ҳалокатга сабаб бўлади.
АҚШнинг Аляска штатида 2020 йил 22 июлда 7,8 магнитудали энг кучли зилзила содир бўлди.
USGS мутахассисларининг айтишича, бугунги кунда олдингига қараганда анча кўп зилзилалар рўйхатга олинган ва бунга сабаб сейсмик станцияларда технологияларнинг ривожланганлигидир.
Агар 1931 йилда дунёда 350 та сейсмик станция бўлган бўлса, бугунги кунда минглаб бундай станциялар мавжуд.
Умуман, зилзилалар уч тоифага бўлинади: тектоник, вулқонли ва кўчки билан боғлиқ. Уларнинг энг вайронкорлари тектоник келиб чиқишдаги силкинишлардир.
«Тинч океани олов халқаси» номи остида ҳам маълум бўлган Тинч океани олов камари деб номланувчи ҳудуд энг кучли зилзилалар зонаси ҳисобланади. Барча глобал зилзилаларнинг 90 фоизи ва кучли зилзилаларнинг 81 фоизи бу ҳудудга тўғри келади. Тинч океани олов ҳалқаси - фаол вулқонларнинг 75 фоизини ўз ичига олган тақа шаклидаги камардир.
2020 йил содир бўлган 7 балл ёки ундан катта магнитудали 9 та кучли зилзилаларидан еттитаси ҳам бу зонада содир бўлди.
1960 йилда Чилида 9.5 магнитудали Мальдив зилзиласи сайёрадаги зилзила кузатувлари тарихидаги энг кучли зилзила ҳисобланади.
АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, иккинчи йирик зилзила зонаси Алп-Ҳимолай сейсмик камари ҳисобланади. Бу зонада дунёдаги зилзилаларнинг 5-6 фоизи ва кучлиларнинг 17 фоизи содир бўлади.
9.1 магнитудали энг ҳалокатли зилзилалардан бири 2004 йилда Индонезиянинг Суматра оролида содир бўлган.
2020 йилда 4 балл ёки ундан ортиқ куч билан 13,5 мингдан ортиқ зилзила содир бўлди
Бу ҳақида АҚШ геологик тадқиқотлар маркази маълумотлари далолат беради. 2020 йилда дунё бўйлаб 4 балл ёки ундан катта магнитудали 13654 зилзила содир бўлди. Бу ҳақида АҚШ геологик тадқиқотлар маркази (USGS) маълумотлари далолат беради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси