Ушбу баҳсларда миллий/этник ўзлик ва миллатчилик тушунчаси кўпинча алмаштирилади. Дарҳақиқат, миллатчиликнинг Исломда – кундалик ҳаётда ҳам, сиёсий мафкура шаклида ҳам ўрни йўқ. Лекин бизга этник гуруҳнинг Исломдаги кўриниши, ундаги ўрни қизиқдир.
"Миллат" ва "этнос" тушунчалари айнан бир хил эмас, бу атамаларнинг кўп сонли турли таърифлари бор, уларнинг барчасини келтириб ўтишдан маъно йўқ, лекин уларни биргаликда таҳлил қиладиган бўлсак, асосий фарқ шундаки, этнос тили, маданияти, антропологик белгилари, яшаш ҳудуди, ўз-ўзини англаши бир хил бўлган одамлар гуруҳидир. Миллат билан боғлиқ ҳолатда эса асосий бирлаштирувчи омил ижтимоий-иқтисодий ва маданий-сиёсий умумийлик бўлади. "Миллий давлат" атамаси ҳам шу ердан келиб чиқади. Яъни, миллат этносдан юқори турадиган атама бўлиб, у (яъни, миллий давлат) моно-этник ёки кўп этносли бўлиши мумкин.
Миллатларнинг келиб чиқиши, шаклланиши ва мавжудлик шакллари инсониятнинг энг атоклим олимлариини ташвишга солган ва ташвишга солиб келаётган алоҳида бир катта мавзудир ва биз унга чуқурлашиб кетмаймиз.
Бундай ҳолатда миллат ва этник гуруҳ иккаласи бир нарса эмас ва миллат этник гуруҳдан устун туради ва бу аввало сиёсий жамоа деганимиз учун, исломий миллат бўлиши мумкинми? Бўлиши мумкин, «Ислом уммати» моҳиятан «миллат» тушунчаси билан бир, деб ҳисоблаймиз. Чунки Ислом уммати – айнан шунда одамлар гуруҳики, у сиёсий-маданий ва ижтимоий-иқтисодий умумийликка асосланади ва унинг таркибида турли этник гуруҳлар мавжуд. Тарихга назар соладиган бўлсак, ушбу «миллий давлат» халифалик шаклида мавжуд бўлган ва сўнгги халифалик расман 1922 йил, яъни тарихий мезонлар бўйича кечагина тугатилган. У айнан диний бирлик тамойилига асосланган, бу эса турли этник гуруҳларнинг битта давлат доирасида мавжуд бўлишига имкон берган. Бунда улар халифаликка (унинг диорасига) кирганликлари учун бу этник гуруҳлар йўқ қилинмаган ёки ассимиляцияланмаган. Ҳа, улар ўзгартирилган, чунки исломнинг маданий матрицасига кўчирилган ва кейинчалик унда ривожланган, аммо Ислом ҳеч қандай этник фарқларни йўқ қилиш вазифасини қўймаган ва қўймайди ҳам. Арабистон ярим оролидаги мусулмонларни Ҳинд-Покистон субконтиненти мусулмонларидан, уларни эса турклардан ажратиш қийин эмас, уларнинг барчасини биргаликда эса Марказий Осиё мусулмонлари ёки Кавказ тоғликларидан – фақат миллий либоснинг ўзи билан фарқлаш қийин эмас, либослар шариатга мувофиқ бўлса-да, аммо, улар аниқ этник мансубликни билдирди. Шунинг учун этник ўзлигини аниқлаш диннинг устунлигини тан олар экан, исломга зид эмас, бинобарин, исломда миллатларга ўрин бор.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бугунги кунда аҳолининг катта қисми мусулмон бўлган барча давлатлар биз юқорида муҳокама қилган ўша конфессионал сиёсий ўзликни йўқотган (ҳатто расмий равишда шариат устунлигини ҳуқуқ манбаи, деб даъво қилганлар ҳам). Моҳиятан улар этно-миллий дунёвий давлатлардир, бу ерда Ислом этник маданиятининг бир қисмидир, бунинг акси эмас. Бунга ёрқин мисол қилиб араб миллатчилиги идеаллари асосига қурилган ва уларни халифаликка ўхшаш тузилмага бирлаштиришни имконсиз қилиб қўядиган замонавий араб давлатларини келтириб ўтиш мумкин.
Шундай қилиб, замонавий Ислом уммати де-факто сиёсий миллат мақомига эга эмас. гарчи бу тамойил унга киритилган бўлсада, ҳозирда у фақат назария шаклида мавжуд. Шу сабабли уни аниқ, реал ифодаланмаган «хаёлий жамиятлар»га ҳам киритиш мумкин эмас.
Ислом ва миллат
Мусулмонлар орасида кўпинча «Исломда миллатлар йўқ» мавзусида баҳс-мунозаралар юзага келади. Аслида ҳам шундайми, агар, баъзи мусулмонлар фикрига кўра, Исломда миллатлар йўқ бўлса, нима учун биз Исломга эътиқод қиладиган жуда кўп турли хил миллатлар ва элатларни биламиз?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|