Энг янги қурол ишлатилган сўнгги, бир вақтнинг ўзида ёрқин, унутилмас ва фожиали воқеалар қаторига баллистик ракеталар учун атом қуроли ишлаб чиқиш бўйича махфий AMAD дастурига бошчилик қилган Эрон ядро физиги Муҳсин Фахризодага қарши террор ҳужумини ва, албатта, Тоғли Қорабоғда ҳарбий можарони киритиш мумкин. Кўлами ва давомийлиги турлича бўлган бу воқеалар катта масофадан туриб оператор томонидан бошқариладиган энг янги қуроллар ишлаб чиқилмаганида, бунчалик тез ва самарали амалга ошмас эди.
Муҳсин Фахризода қандай ўлдирилганини таҳлил қилган мутахассислар бу Исроилнинг сўнгги ишланмаси бўлган SMASH Hopper ёрдамида амалга оширилган, деган якдил фикр билдирмоқда. Бу қуролнинг ноёблиги ва ўқ отишнинг жуда ҳам юқори даражада аниқлиги SMASH 2000 энг янги рақамли интеллектуал нишонга олиш мосламаси ёрдамида таъминланиб, у керакли нишонни ўзи излаши ва ўқ отиш учун энг оптимал фурсатни таҳлил қилиш учун маълумотларни оператор пультига узатиши мумкин. ундан пульт орқали ҳам, қўлда ҳам фойдаланиш мумкин.
Экспертлар олимнинг ўлдирилиши ҳақида очиқ маълумотларга, автомобил шикастланиши характерига, Исроил махсус хизматлари қуролларига асосландилар ва айнан SMASH Hopper қурилмаси Мухсин Фахризодани ўлдириш учун фойдаланилиш эҳтимоли энг юқори деган хулосага келдилар.
Шунингдек, яқинда якун топган Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар ҳам энг янги қурол турларининг самарадорлиги юқори эканлигини яққол намойиш этди. Масофадан бошқариладиган учувчисиз учиш қурилмалари тизимлари Озарбайжон армияси устунлигини таъминлади.
Бугунги кунда Озарбайжон армияси тасарруфида бўлган учувчисиз учиш қурилмалари энг кичик қурилмадан тортиб, икки суткагача ҳавода учиши мумкин бўлган, ўртача баландликда учадиган оғир қурилмаларгача ташкил қилади. Бундай қуролларни етказиб берувчилар эса Туркия ва Исроил ҳисобланади.
Тоғли Қорабоғ учун урушда Озарбайжоннинг ғалабаси кўп жиҳатдан ҳарбий-техник соҳадаги устунлик билан таъминланган бўлиб, бу Арманистон армияси, зирҳли техникаси ва истеҳкомларини яксон қилган учувчисиз учиш қурилмаларини ҳам ўз ичига олади.
Озарбайжоннинг компьютер ва джойстик ёрдамида масофадан туриб бошқариладиган энг янги қуролларга инвестициялари катта ҳарбий-сиёсий дивидендлар келтирди.
Қорабоғдаги уруш ва Эрондаги теракт. Қандай қилиб энг янги қуроллар устунлик омилига айланмоқда?
Бир неча йил олдин фантастика деб ҳисобланадиган нарса, бугунги кунда олимларнинг кўплаб умидлари ва башоратларидан ўзиб кетган ҳақиқатдир. Тарихан шундай юзага келганки, деярли барча янги илғор технологиялар ҳарбий саноат мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди