close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда Кремл фарзандларининг қудрати ортмоқда

"Владимир Путинга яқин одамлар йирик давлат компаниялари ва идоралари бошида турган сулолалардан иборат", - деб ёзади Le Monde.

"(...) Ноябрнинг ўрталарида "Новая газета" ҳафталиги ушбу ёпиқ дунёдаги сўнгги ўрин алмаштиришлар ҳақида эълон каби кўринишга эга бўлган узун мақолани эълон қилди. Айтиш мумкинки, элита фарзандларининг сўнгги "кўтарилиши" ҳақида, - дейилади мақолади. – У ерда собиқ бош вазир Михаил Фрадковнинг, ташқи разведканинг собиқ раҳбари ва "Алмаз-Антей" компанияси бошлиғининг фарзандлари бор. 42 яшар Петр етакчи давлат қурол-яроғлар банки Промсвязьбанк бошқарув раиси этиб тайинланди. 39 яшар Павел президент маъмуриятига ўтди. (...)Федерация Кенгаши раиси ва Санкт-Петербург собиқ губернатори Валентина Матвиенконинг ўғли Сергей Матвиенко узоқ вақт давомида ВТБ давлат банки вице-президент бўлиб ишлаб, бизнес билан шуғуллана бошлади", - маълум қилади журналист.
"(...) Биринчи доира аъзоларидан кейин у ёки бу даражала машҳур бўлган ўнга яқин бошқа таниқли номлар бор. Уларнинг фарзандлари бажарадиган расмий вазифалар умумий бир жиҳатга эга: ҳаттоки ҳокимият ва масъулиятни ўз ичига олган позициялар ҳақида гапирадиган бўлсак ҳам, бу доим жуда яхши фойда билан боғлиқ", - дейди нашр муаллифи Бенуа Виткин.
"Биринчи "путинизм" Ельцин давридаги олигархларни бўйсундириш билан тавсифланади, бу ҳаракатлар 2003 йил Михаил Ходорковскийнинг ҳибсга олиниши ва унинг ЮКОС компанияси қўшиб олиниши билан бошланган. Улардан ўзини босиқ тутиш сўралган 1990-йиллардаги Россия хўжайинлари ўрнига тезда бошқа ҳукмрон синф шаклланиб, уларнинг энг муҳим аъзолари янги олигархларга айланди. Уларни ажратиб турадиган жиҳат – давлат раҳбарига яқинликдир: дўстларининг дўстлари, ишбилармон ҳамкорлар – 1996 йил дала ҳовлиси бўйича қўшнилар, жумладан, Владимир Путин томонидан ташкил қилинган "Озеро" кооперативи аъзолари, уларнинг барчаси миллиардерга айланди - собиқ КГБ аъзолари, Петербург давридаги хизматдошлар...", - эслатади журналист.
"Бу ҳаракат узоқ вақт олдин тугади ва путинизмнинг энг сўнгги мужассамлашуви янги боярлар болаларининг ҳукмронлик қилиш учун келишидир. Дангаса ва ҳашаматли ҳаёт билан чекланишни истамаганлар учун имкониятлар чексиздир", - деб ёзади Le Monde.
"(...) Бу феодал мерос, - ҳисоблайди Россия элитаси вакилларини яхши биладиган сиёсатшунос Федор Крашенинников. – Давлат раҳбарига яқин бўлган одамлар қаторига кира олганларга мамлакатни бўлишиш ҳуқуқи берилади. Уларнинг аксарияти расмий лавозимларга интилмайди, аммо сиёсат ва бизнес шу қадар бир-бирига боғлиқки, улар мамлакатдаги биз ечимини излаб мурожаат қиладиган энг нуфузли одамлардир. Энди бундай ваколатларни саудиялик шаҳзодалар ёки Хитой режимининг «қизил шаҳзодалари» каби мерос қолдириш мумкин бўлган ваколатлардир".
"Ворисларнинг аксарияти мамлакатнинг йирик давлат ёки ярим давлат корпорацияларига қўшилади. Игорь Сечин, Владимир Путиннинг собиқ ёрдамчиси, "Роснефть" раҳбари бўлиб олгач, ўғли Иванни нефть компаниясининг вице-президенти этиб таинлади, унинг қизи эса бош прокурорнинг ўғлига турмушга чикди. Президентнинг эски ҳамкори ва «Россия» банки бошқарувчиси унинг ўғли Борис мамлакатда иссиқлик ва электр энергияси савдоси бўйича энг йирик холдинг - "Интер РАО" ни бошқаришига ҳисса қўшди.
"(...) Элита вакилларига яқин бўлганларнинг ҳаммаси ҳам бизнес ёки сиёсат йўлини танламайди, лекин деярли барча элита аъзолари стратегик секторда ўз авлодларига эга", - хулоса қилади 2019 йил Польша халқаро муносабатлари институтининг «Кремл фарзандлари» мавзусидаги маъруза муаллифлари.
"Кўпинча тўғри бошқарув тамойиллари ўргатиладиган ғарб мактаблари ёки университетларида таҳсил олгандан сўнг, улар рус клан тизимида ўз ўрнини топади ва ота-оналари ўрнини эгаллашга тайёр бўлади. Ота-оналар учун эса уларга қарши қаратилган Европа ва АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш учун оила аъзолари ўртасида капитални тақсимлаш жуда фойдали бўлиши мумкин", - таъкидлайди Бенуа Виткин.
"(...) СССР да ҳам ҳукумат вакилларининг фарзандлари имтиёзли бўлишган, лекин бу ерда фарқ жуда ҳам катта, - дейди Крашенинников. – Бу ҳолатни элиталарнинг Ғарбда секин ва вазмин тикланиши билан тақсимлаш ҳам қийин. Россияда қарьера қилиш учун алоқалардан фойдаланишга имкон беришмайди, сизни бошиданок магнат қилиб қўйишади. Бу ерда Франсуа Фийоннинг хотини 30 ёшида миллиардер бўлган бўларди ва ҳеч ким унга савол бермасди". Кўпинча Владимир Путиннинг маъшуқаси сифатида айтиладиган собиқ гимнастика юлдузи медиа-холдингдаги фаолияти учун йиллик 9 млн евро маош олади", - дейди мақола муаллифи.
"Бундай сулолалар шаклланиши тизимнинг яхлитлиги ва унинг аъзолари содиқлигини мустаҳкамлайди. (...) Садоқа масаласи 2024 йилда ҳокимиятнинг топширилиши эҳтимоли туфайли тобора долзарблашади", - дейилади мақолада. "Иккинчи авлод вакиллари шахсий бойлик орттириш имконияти бўлмаган ва улар ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган расмий лавозимлардан ўзини олиб кочади, - дейд R.Politik таҳлилий фирма раҳбари Татьяна Становая. - Лекин бу уларга ўзини В.Путиннинг шахсияти билан ҳам камроқ боғланган мамлакатнинг келажакдаги элитаси сифатида кўришларига тўсқинлик қилмайди".
Федор Крашенинниковнинг фикрига кўра, айнан ҳокимиятнинг бошқа шахсга топширилиш эҳтимоли Россия элитаси вакилларининг икки карра зиқналигини ва ўз позицияларини ҳимоя қилишда шошқалоқлигини изоҳлайди. "Уларнинг барчаси чет элдаги ҳисобрақамлардан ташқари, мол-мулклари сохта эканини ва улардан бир лаҳзада олиб қўйишлари мумкинлигини англаб етмоқда, - дейди сиёсатшунос. - Бу ҳукмрон гуруҳдан кимдир амалдаги президентнинг ўрнини эгалласа ҳам, бу хавфсизликнинг ҳеч қандай кафолатини англатмайди".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase