close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Янги йил байрамида биз қиладиган қурбонликлар

Тайёргарлик даврида биз барча қарзлардан қутилиш, қандайдир якунлар ясаш ва эски-туски нарсалардан халос бўлишга ҳаракат қиламиз. Бу исталган динда мавжуд бўлган   покланиш маросимидир. Кейин биз ритуал қурбонликлар қилишга ўтамиз – дўконларга бориб бизга умуман кераксиз бўлган, байрам атрибути бўлган нарсалар – арча, арча ўйинчоқлари ва ҳ.к.га маълум миқдорда пул(ларни қурбон қиламиз) сарфлаймиз.

Бир пайтлар арчалар қурбонлик қилинган одам ёки жониворнинг ичаклари билан безатилган, лекин замонлар ўзгармоқда – энди пешона тери билан ишлаб топган ўйинчоқлар билан кифояланамиз.

-    Қурбонлик келтиришнинг ўзини биз жуда кенг ва хилма-хиллиги билан амалга оширамиз. Биз шамларни ёқамиз - олов қурбонлик маросимининг ажралмас қисмидир. Столни байрамга бағишланганидан сўнггина истеъмол қилиш мумкин бўлган таомлар билан - қатъий белгиланган вақтда безатамиз. Қурбонлик маҳсулотлари, одатда, уларни маъбудларга таклиф қилгандан кейин истеъмол қилинади.
-    Маросимнинг авж нуқтаси ярим тунда Президент (коҳин-раҳбар) нутқини тинглаш ва бирон нарсаларга атаб ичкиликлар ичишдир.
-    Ўз-ўзидан, бир-бирини табриклаш ва ўйнаш. Бу кун бир-бирини ҳато кўчларда ҳам табриклайдиган жамиятнинг барча қатламлари мутлақа нотаниш вакилларини бир оила қилиб бирлаштиради. Ўйинлар – ким нимага қодир бўлса: конкурслар, рақслар ва қўшиқлардан тортиб тўхтовсиз ичкиликбозлик ва муштлашувларгача. Ҳаммаси кўнгилдагидек – қайси бир мажусийлик байрами ўйин-кулгу ва оргияларсиз нишонланади? Энг камида телевизор орқали профессионал масхарабозлар томоша қилинади.
-    Оддий байрам қилиш анъанаси эмас, балки диний маросим бўлиши учун етишмаётган нарса нима? Тўғри – қандайдир муқаддаслик мазмун керак. Янги йилда сенда ҳамма нарса бўлади. Биз ўтказилган маросидан сўнг шунчаки тақвим бўйича Янги йил эмас, балки янги ҳаёт ҳам бошланишига қатъий ишонамиз. Бизнинг қурбонликларимиз ва байрамни тўғри нишонлашимиз сабабли маъбудлар бизга ўтган йилга нисбатан кўпроқ неъматлар ва омад келтиришига ишонамиз. Бу ишонч мутлақо иррационал бўлиб, ҳеч қандай оқилоналикка асосланмаган. (Ахир хушёр каллага ўйлаб кўрадиган бўлсак, ўзгаришлар тақвимнинг алмашинуви оқибатида эмас, балки фақат биз ўзгаришларни истаётган соҳада қизғин ҳаракатлар натижасида рўй бериши тушунарли бўлади. Лекин биз ишонамиз (иймон келтирганмиз, ахир) – бутун ўтган ҳаёт тажрибимиз бундай ишонч самарасиз эканлигини кўрсатиб турса ҳам!
-    Биз қайси худоларга қурбон қилаётганимизни аниқлаш қолди. Эҳтимол, янги йил руҳига. Сизнинг фикрингиз қандай? Барча мажусий, табиий динларда янги йил сирли чегара ҳисобланган. Тўғри, у мантиқан қиш фасли ёки баҳорги тенг кунликка боғлиқ эди. Бизнинг сана эса жуда тасодифий танланган ва у фақат ўз-ўзидан бир табиий янги йил маъносини эмас, балки Масиҳнинг туғилган куни билан боғланган бўлиши мумкин... Лекин биз бу ҳақда кўп қайғурмаймиз. Қадимги диний инстинкт маросимни бажаришга чақиради – қачонлиги эса муҳим эмас!

Интернетдан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase