close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Швециянинг бош эпидемиологи карантиндан бош тортиш хато бўлганлигини биринчи марта тан олди

Швециянинг бош эпидемиологи COVID-19 га қарши кураш борасида у томонидан таклиф қилинган, ўзини-ўзи изоляция қилишдан воз кечишни кўзда тутадиган стратегия хато бўлганлигини омма олдида биринчи бор тан олди. Агар ўтмишга қайтишнинг иложи бўлганида эди, Швеция унинг стратегияси ва бутун дунё танлаган йўл ўртасида «бир оралиқ»ни танлаган бўларди, деди у.

Швеция бош эпидемиологи Андерс Тегнелл у томонидан таклиф қилинган, ўзини-ўзи изоляция қилишдан воз кечишни кўзда тутадиган стратегия ҳаддан ташқари кўп ўлимларга олиб келганини илк бора омма олдида тан олди, деб ёзади Bloomberg. Швеция радиосига берган  интервьюда Тегнелл айтдики, Швеция инфекциянинг олдини олиш уддасидан яхширок чиқиши мумкин эди.
"Агар биз бугунги кунда эга бўлган билим билан худди шу касалликка дуч келганимизда, ўйлайманки, Швеция қилган иш билан бутун дунё танлаган йўл оралиғида бир нарса танлаган бўлардик", деди Тегнелл.
Швеция Демократлар партияси раиси Жимми Аккессон Тегнеллнинг тан олишига жавоб берди. Эпидемиологнинг позициясини у "ажойиб" деб атаган. “Бир неча ойлар давомида барча танқидчиларнинг овози ўчириб келинди. Швеция ҳамма нарсани тўғри қилди, қолган дунё нотўғри иш қилди. Мана энди бу тўсатдан бу гап чиқди", деб ёзди сиёсатчи Твиттерда.

Швеция ҳукумати коронавирус эпидемияси билан қандай курашяпти

Швеция Европа Иттифоқидаги ўзини ўзи изоляция қилишни жорий этмаган ва эпидемияни юқтириш учун мактаблар ва жамоат жойларини ёпмаган ягона давлатдир. Миллий стратегия соғлиқни сақлаш тизимини ҳаддан ташқари юкламаслик учун, аҳолининг коллектив иммунитети шаклланмагунча ёки зарур вакцина пайдо бўлгунча коронавирус аста-секинлик билан тарқалишини тахмин қилган. Швеция 50 дан ортиқ одам иштирок этган оммавий тадбирларни тақиқлади, аммо ресторан, дўкон, спорт клублари ва мактаблар ўз фаолиятини давом эттирди. Блeмбергнинг ёзишча, ушбу стратегиянинг муаллифи Тегнелл бўлган - унга ҳукумат томонидан эпидемияга қарши чоралар ишлаб чиқиш буюрилган.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Швецияда пандемия бошлангандан бери 38 589 ҳолат аниқланган, улардан 4468 нафари вафот этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase