close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қўмондон омонда сақлашни хоҳлаган, лекин ҳалок бўлган киши

Менга ростгўй ҳарбий зобитлардан бири айтиб берган. Улар I жаҳон урушида Усмонийлар қўшини таркибида бўлганлар. Бир марта душманга тўқнаш келиш учун ҳар бир аскар ўзига жой тайёрлаб, кучи етганча чуқур ковлаб, мустаҳкамлаб олган.

Менга ростгўй ҳарбий зобитлардан бири айтиб берган. Улар I жаҳон урушида Усмонийлар қўшини таркибида бўлганлар. Бир марта душманга тўқнаш келиш учун ҳар бир аскар ўзига жой тайёрлаб, кучи етганча чуқур ковлаб, мустаҳкамлаб олган.  Уларнинг қўмондони ҳимояланган жойларини кўздан кечириш учун ўтиб, улардан бирининг жойи мустаҳкамлиги учун ёқиб қолади. Унинг ичида турган аскарга чиқишини буюриб, ўрнига ўзининг яқинларидан бўлган бошқа одамни киритиб қўяди. Чуқур эгаси ғазабланиб, ёқтирмасдан у ердан чиқади. Уруш бошланиб, душманнинг бир тўпи ўша аскар бўшатиб берган жойга тушади. Қўмондоннинг арзандаси эса дастлабки вақтдаёқ вафот этади. Ўрнини бўшатиб берган аскар эса омон қолиб, узоқ вақт яшади. Қазои қадари ва ҳимоясига ҳеч ким ғолиб бўлмайдиган Зот - Аллоҳ таоло барча айбу нуқсонлардан покдир!
Бу воқеадан ҳеч ким эҳтиёткорлик қадарни даф қилмайди, деб ўйламасин. Эҳтиёткорлик шаръан матлуб ишдир. Гарчи, у билан қадар даф қилинса ҳам, қилинмаса ҳам. Улуғ тобеин Муторриф ибн Абдуллоҳ Шиххир (95 ҳижрий санада вафот этган) роҳимаҳуллоҳнинг ушбу айтган сўзи қандай ҳам чиройли: “Ҳеч ким чиқиб, ўзини (ҳалокатга) ташлаб: “Роббим менга шуни тақдир қилган”, демасин. Лекин эҳтиёткорлик ва ҳаракат қилсин. Агар унга бирор нарса етса, Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса унга етмаслигини билсин”. Бу сўзни Ҳофиз Заҳабий “Тазкиратул ҳуффоз” асарида келтирган.
Ҳофиз Заҳабийнинг “Тарихул Ислом” асарида улуғ тобеин, фақиҳ, зоҳид зот Муслим Ибн Ясор Басрий роҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида унинг ушбу сўзи келтирилган:
“Фақат амалинг сенга нажот беришини билиб бир кишининг амалини қил. Сенга Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмаслигини билган ҳолда бир кишининг таваккулини қил”.
Матн:
Ҳақиқатни айтувчи, унга амал қилувчи бўл. Аллоҳ сенга нур ва басират (қалб кўзи)ни зиёда қилади. Унга буюриб, юз ўгирадиганлардан бўлма. Бас, гуноҳини зиммангга олиб кетасан ва Аллоҳнинг азобига рўбарў келасан. Аллоҳ азза ва жалла шундай марҳамат қилган:
“Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишингиз Аллоҳ наздида катта нафрат (боиси)дир” (Саф сураси, 3-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ваъз қилса-ю, ўзи насиҳат олмаса, тўсқинлик қилиб, ўзи тутиб қолинмаса ва наҳй қилиб, бас қилмаса, бас, у Аллоҳнинг ҳузурида ноумидлардандир”, деганлар(Саҳиҳ, заиф ва мавзу ҳадис китобларини қидириб, ушбу ҳадисни топа олмадим. Уни Аллоҳ билувчироқ.).
Сен фақат тақводор оқил билан аралаш (бирга юр), фақат зийрак олим билан бирга ўтир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Бирга ўтирадиганларимизнинг яхшиси қайси?” деб сўралганда: “Унинг кўриниши сизларга Аллоҳни эслатадиган, илмингизда унинг нутқи зиёда қилинган ва амали сизларга охиратни эслатадиган киши”, деганлар.

Ҳорис Муҳосибийнинг "Рисолатул мустаршидийн" китобидан
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда шарҳи
Зуфаржон Шосалимов таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase