close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фаластинлик 1 миллион нафардан ортиқ мусулмон ўз уй - жойидан маҳрум бўлди

Ғазо секторида фаластинлик 1 миллион 300 минг нафардан ортиқ инсон ўз уй - жойидан маҳрум бўлди.

Ғазо секторида фаластинлик 1 миллион 300 минг нафардан ортиқ инсон ўз уй - жойидан маҳрум бўлди.
Ғазодаги Ҳарбий бўлмаган мудофаа гуруҳи томонидан Телеграм ҳисоби орқали берилган баёнотда, Исроилнинг қуруқлик ҳужумлари бошланган 27 - октабрдан буён кўплаб фаластинлик ўз уй - жойидан маҳрум бўлгани маълум қилинди. Тўғрироғи улар, энг асосий эҳтиёжлари ҳам қондирилмаган бошпана марказларига мажбуран кўчирилган.
Баёнотда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг “Ғазодаги барча оилалар камида бир марта, базилари эса 9 марта кўчирилгани ва бунинг Женева конвентсияси билан халқаро инсонпарварлик ҳуқуқига зид экани”,- ифода этилган ҳисоботига эътибор қаратилди.
Ғазодаги 1 миллион 300 минг нафардан ортиқ фаластинлик ўз уй – жойидан турли минтақаларга кўчирилгани, кўчиб - қўнишларнинг йирик қисми шимолдан жануб томон қайд этилгани билдирилди.
Баёнотда шунингдек, юз минглаб инсон топган бошпаналарнинг хавфсиз эмаслиги ва минглаб ёш бола билан аёллар кўчиб борган жойида Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлгани маълум қилинди. Айни вақтда халқаро гуманитар ҳуқуққа кўра барча тинч аҳолини аниқ ҳимоя қилиши ва қўрқитиш, зўравонлик қилиш ёки озиқ - овқатсиз кўчирилиши ман этилгани таъкидланди.
Исроил томонидан сўнгги ҳафталарда бошпана марказларига қарши уюштирилган ҳужумлар авж олганига эътибор қаратилган баёнотда, кеча, Дайр ал - Балаҳда қочқинлар жон сақлаган Ҳатижа номидаги мактабга қарши ҳужум уюштирилгани маълум қилинди. Оқибатида фаластинлик 31 киши жон берар экан улардан 15 нафари ёш бола, 8 нафари эса аёл киши экани қайд этилди. Исроил зулмини тўхтатмаяпди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase