close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мутахассислар фикрича, Фурот тез қуримоқда, Ироқ ва Сурияга фалокат таҳдид солмоқда

Сўнгги бир неча ўн йилликларда ҳозирги Ироқ ва Сурия ерлари орқали Форс кўрфазига оқиб ўтадиган Дажла ва Фурот дарёлари тизимининг қуриб кетиши кузатилди. Бу ҳақда Gismeteo хабар бермоқда.

Сўнгги бир неча ўн йилликларда ҳозирги Ироқ ва Сурия ерлари орқали Форс кўрфазига оқиб ўтадиган Дажла ва Фурот дарёлари тизимининг қуриб кетиши кузатилди. Бу ҳақда Gismeteo хабар бермоқда.
Минг йиллар давомида иккала дарё Месопотамияда деҳқон жамоалари ва йирик шаҳарларнинг ривожланишини кафолатлаган. Ўтган йили ҳукумат экспертлари, агар инсоният иқлим ўзгаришини тўхтатмаса, келгуси йигирма йил ичида бутунлай қуриб кетишини башорат қилган эди.
НАСА сунъий йўлдошлари ёрдамида 2013-йилда Дажла ва Фурот ҳавзалари тасвирлари олинган. Уларнинг фикрича, 2003-2013 йилларда дарёлар 144 куб. км метрни йўқотди.  
Гидролог Жей Фамиглиеттининг сўзларига кўра, дарёлар айниқса 2007 йилдаги қурғоқчилик мавсумидан кейин тез саёз бўлиб қолган. Шу билан бирга, минтақа чучук сувга тобора кўпроқ эҳтиёж сезмоқда ва ҳуқуқий талқинлардаги фарқлар туфайли сув ресурслари мувофиқлаштирилган тарзда бошқарилмайди.
Тўлиқ вайронагарчилик бўлса, минтақа нафақат Ироқ ва Сурияга, балки Туркияга ҳам таъсир қиладиган ҳақиқий фалокатга дучор бўлади.
Фурот қуриб қолиши ҳақида ҳадисларда ҳам зикр қилинган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase