close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шайтон шериклигидан сақланишнинг ҳикмати

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривояти: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Кимки бир идишдан овқат еб бўлиб, сўнгра уни ялаб қўйса, ушбу идиш унга испшғфор ва салавотлар айтади».

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривояти: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Кимки бир идишдан овқат еб бўлиб, сўнгра уни ялаб қўйса, ушбу идиш унга испшғфор ва салавотлар айтади».
Мўмин ҳар бир ишда Аллоҳнинг номини ёдга олса (Бисмиллаҳир роҳманир роҳим деса), шайтон унингтаомига, ичимлигига, кийимига ва барча бошқа ишларига шерик бўлмайди. Ҳаттоки, аҳлига яқинлик қилаётганида банда «Бисмиллоҳ» айтишни унутса, шайтон фурсат топиб у билан бирга яқинлик қилади. Зеро, Аллоҳ таоло бундай деган: «У илгари (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркаклардан) тиювчи (ҳур қизлар) борки, уларга на инсон ва на жинлар теккан» (Раҳмон, 56).
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилдилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мавъиза қилгани ўрниларидан турдилар ва дедилар: «Аллоҳ таоло менга ўргатган нарсаларини сизларга ўргатишимни ва тарбия беришимни буюрди. Эшигингиз олдига келганингизда (уйга киришдан олдин) салом берингиз, шунда шайтон манзилингиздан нари қочади. Агар олдингизга овқат келтирилса, шайтон ризқингизга шерик бўлмас-лиги учун «Бисмиллоҳ»ни айтинглар. Кимки тунда ғусл қилса, авратига эҳтиёт бўлсин, агар шундай қилмаса, унга шундай балолар етадики, кейинчалик ўзидан бошқани маломат қилмасин, дастурхонни йиғиштирганингиз-дан кейин унинг остидаги нарсаларни супуриб олинг, чунки шайтонлар дастурхон остидаги нарсаларни териб юрадилар, уларга ўз таомингиздан насиба қолдирманг». Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) дедилар: «Агар овқатланишни бошлаб қўйиб, «Бисмиллоҳ»ни айтишни унутган бўлсанг, эсингга келган чоғда «Бисмиллаҳи фи аввалиҳи ва охириҳи» (Маъноси: Аввалида ҳам охирида ҳам Бисмиллоҳ) деб айтгин».
Мўмин банда бу душмандан «Бисмиллоҳ» билан сақланади, агар овқатланаётганда «Бисмиллоҳ»ни айтса, шайтон ундан ит ҳайдагандек қочади. Аммо таомни еб бўлиб, унинг идишини ялаб қўймаса, шайтон келиб, уни ялаб қўяди. Агар банда идишни ялаб қўйса, шайтондан ва унинг ялашидан омон қолади. Идиш эса унга миннатдорчилик тариқасида истиғфор ва салавотлар айтади.

Ҳаким Термизийнинг
"Наврдирул усул" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase