close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Махфийлик

Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтади: «Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик». (Нисо сураси, 164-оят).

Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтади: «Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик». (Нисо сураси, 164-оят). Оятда Аллоҳ «Қиссаларини айтиб бермаган» Пайғамбарлар ҳақида гап кетаяпти. Аслида биз таниган Пайғамбарлардан танимаганимиз кўпроқ. Биз танимаганимиз билан у Пайғамбарларнинг қадри озайиб қолмайди.

Демак, инсонлар сенинг фазилатингни билишмаса хафа бўлма. Бунинг сенга зарари йўқ. Сенинг кимлигингни Аллоҳ билса шуни ўзи етади. Нуҳ алайҳиссаломни таниганимиз қиёмат куни у зотнинг мезонларида ҳеч нарсани зиёда қилмайди. Аллоҳ бизга хабар бермаган ва биз улар ҳақида ҳеч нарсани билмайдиган Пайғамбарлар мезонидан қиёмат куни биз танимаганимиз учун ҳеч нарса камайиб қолмайди.

Ҳорун ар-Рашиднинг қўшинида 20000 аскар ўз номини қўшин девонига ёздиришмас эди. Улар маош олишмас, Аллоҳнинг билиши билан кифояланишар эди.

Соиб ибн Ақраъ розияллоҳу анҳу халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Наҳованд жангидан сўнг келиб ҳамдардлик билдирди. У кишига жангда шаҳид бўлган бир қанча машҳур саҳобаларнинг исмларини айтди ва сўзининг охирида «Ва мўъминлар амири танимайдиган бир қанча кишилар», деб қўйди. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу йиғлаб юбориб дедилар:

«Умарнинг танимаслиги уларга нима зарар берар эди?! Аллоҳ танийди-ку!».

Абдулқодир Полвонов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase