close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Психологлар одамларнинг Интернетда анонимликка интилиш сабабларини айтишди

Одамлар онлайн мулоқот орқали ўз фикрларини билдирганда ёки бошқаларга қасддан ноқулай туғдирганда, ўз шахсиятларини Интернетда яширишади.

Одамлар онлайн мулоқот орқали ўз фикрларини билдирганда ёки бошқаларга қасддан ноқулай туғдирганда, ўз шахсиятларини Интернетда яширишади.
Замонавий дунёда бутунлай аноним бўлиш ва ўз маълумотларини назорат қилиш қийин. Ҳатто шахсий маълумотларни махфий қилиш учун махсус технологиялар яратилмоқда, масалан, фотосуратларда ҳақиқий одамларнинг юзларини сунъий равишда яратилганлар билан алмаштириш.
Австралиянинг Квинсленд университети тадқиқотчилари интернетда ким ва нима учун аноним бўлиш имкониятини излашини ўрганишди. Улар бутун дунё бўйлаб 1300 киши ўртасида онлайн сўров ўтказдилар ва улардан шахсий кундалик ёрдамида бир ҳафта давомида ўзларининг онлайн хатти-ҳаракатларини кузатишни сўрашди. Олинган маълумотларга асосланган иш Personality and Social Psychology Bulletin журналида чоп этилди.
Олимлар учун анонимлик шароитида хатти-ҳаракатлар тадқиқот иштирокчилари ўзларини аниқлашга имкон бергандаги хатти-ҳаракатлардан қандай фарқ қилишини тушуниш муҳим эди. Баъзи респондентлар бошқа одамлар билан мулоқот қилишди ва муносабатлар ўрнатишди, шунингдек, диалогда янги тактикаларни синаб кўришди. Анонимлик уларга ҳақиқий ҳаётда буни қилишларига тўсқинлик қиладиган уятчанлик ва ташвишлардан халос бўлишга ёрдам берди. Ўз исмларини яшириш орқали тадқиқот иштирокчилари ўзларини унчалик заиф ҳис қилишмади, қоралашларидан қўрқмади ва ўз фикрларини эркин ифода эта олишди.
Баъзи одамлар учун анонимлик реал ҳаётни вақтинча унутишга имкон берди. Улар ўзларининг шахсий кундаликларида: "Аноним бўлсам, ўзимни бошқа одам бўлишим мумкинлигини ҳис қиламан", "Интернетдаги анонимлик менга воқеликдан қочишим ёки чалғишимга имкон беради" деб ёзишган.
Фойдаланувчилар аноним қолишга интиладиган хатти-ҳаракатларнинг иккинчи тури Интернетда троллинг ёки таъқиб қилиш (кибербуллинг) саналади. Тадқиқотчилар одамлар ўз суҳбатдошларини ҳақорат қиладиган ва қўрқитадиган ўзаро муносабатларни антисоциал деб аташади. Олдинги илмий ишлар шуни кўрсатдики, бундай вазиятда анонимлик инсонни ижтимоий чекловлардан озод бўлишга имкон беради. Буни эксперимент иштирокчиларининг шахсий кундаликларидаги ёзувлари тасдиқлади: "Мен аноним бўлсам, одамларни алдаш ва манипуляция қилиш менга осонроқ бўлади", "Мен аноним бўлишни яхши кўраман, чунки мен хоҳлаган нарсани оқибатларсиз айта оламан".
Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, анонимлик сабабларидан қатъи назар, тажриба иштирокчилари ўзларининг шахсиятларини тўлиқ тушунмаганлар. Бироқ, ўз фикрини ифода этиш учун исмини яширганлар уятчан бўлиб, жамиятда хавотир сезади, токсик хатти-ҳаракатларга мойил бўлганлар эса шафқатсиз ёки психопатик мойилликларни намоён қилишлари мумкин.
Муаллифларнинг фикрича, бундай тадқиқотлар одамларнинг интернетда мулоқот қилишда қандай қийинчиликларга дуч келишини тушунишга ёрдам беради. Фойдаланувчиларни аноним қолишга ёки аксинча, уларнинг ҳақиқий исмларидан фойдаланишга нима ундаётганини билсак, онлайн фаолиятнинг ҳар хил турларининг потенциал хавф ва фойдаларини аниқлаш осонроқ бўлади.
Келажакда олимлар анонимлик истаги инсон фаровонлиги билан қандай боғлиқлигини ўрганишни режалаштирмоқда. Кейинги босқичда тадқиқот турли маданиятларда Интернетда аноним хатти-ҳаракатларнинг ўзига хос хусусиятлари бор ёки йўқлигини ҳам аниқлайди.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase