close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дунёнинг энг диндор ва атеист мамлакатлари

Ибодат қилиш жойларига бориш – бормаслигидан қатъий назар, ўзини “диндор” ёки “диндор эмас” деб атайдиган, шунингдек атеист ҳисоблаган аҳоли фоизи диндорлик индексини ташкил этади. Тадқиқот давомида баъзи қизиқарли кузатувлар ўтказилди:

1. Камбағал одамлар бойларга нисбатан диндор экан. Даромад даражаси паст бўлган инсонлар юқори бўлганларига нисбатан 17 % эътиқодлироқ.
2. Дунёда 2005 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда ўзини диндорман дейдиганлар сони 9 %га камайган, ўзларини атеист деб ҳисоблайдиганлар эса 3 % кўпайган.
3. 2005 – 2012 йилларда аҳоли ўртасида 20 %дан кўпроққа ошган диндорликнинг, тўртта мамлакатда пасайиши кузатилди. Франция ва Швейцарияда диндорлар миқдори 21 %, Ирландияда 22 %, Ветнамда 23 % камайган.

Ибодат қилиш жойларига бориш – бормаслигидан қатъий назар, ўзини “диндор” ёки “диндор эмас” деб атайдиган, шунингдек атеист ҳисоблаган аҳоли фоизи диндорлик индексини ташкил этади.
Тадқиқот давомида баъзи қизиқарли кузатувлар ўтказилди:

1. Камбағал одамлар бойларга нисбатан диндор экан. Даромад даражаси паст бўлган инсонлар юқори бўлганларига нисбатан 17 % эътиқодлироқ.
2. Дунёда 2005 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда ўзини диндорман дейдиганлар сони 9 %га камайган, ўзларини атеист деб ҳисоблайдиганлар эса 3 % кўпайган.
3. 2005 – 2012 йилларда аҳоли ўртасида 20 %дан кўпроққа ошган диндорликнинг, тўртта мамлакатда пасайиши кузатилди. Франция ва Швейцарияда диндорлар миқдори 21 %, Ирландияда 22 %, Ветнамда 23 % камайган.

Қуйида мамлакатларнинг диндорлик индекси камайиб бориш тартибида берилган:

Гана – 96 % диндорлар.
2000 йилда ўтказилган рўйхатга олишга кўра, Ганада 68,8 % христианлар, 15,9 % мусулмонлар, 8,5 % анъанавий маданият издошлари ва 0,7 % бошқалар истиқомат қилишади.

Нигерия – 93 % диндорлар.
Нигериянинг аксар аҳолиси мусулмонлар – 50 % дан ортиқроқ, протестантлар – 33 %, католиклар – 15 %.

Арманистон - 92 % диндорлар.
Диндорлик муносабатида Арманистон аҳолисининг катта қисмини (94 %) – христианлар ташкил қилади.

Фижи – 92 % диндорлар.
Христианлар – 64,5 %, хиндулар – 27,9 %, мусулмонлар – 6,3 %, сихлар – 0,3 %.

Македония – 90 % диндорлар.
Македония республикасида кўпчиликни – 64,7 % христианлар, 33,3 % мусулмонлар ташкил қилади.

Руминия – 89 % диндорлар.
Руминияда расмий дин йўқ, лекин аҳолининг асосий қисмини – 86,8 % православ христианлар ташкил этади.

Ироқ – 88 % диндорлар.
Ироқнинг кўпчилик аҳолиси – мусулмонлар. Бир қанча манбаларга кўра, Ироқдаги аҳолининг 65 % шиалар, 35 % суннийлардир.

Кения – 88 % диндорлар.
Кениядаги динлар – протестантлар 45 %, католиклар 33 %, мусулмонлар 10 %, абориген маданиятлар 10 %, бошқалар 2 %.

Перу – 86 % диндорлар.
2007 йилдаги рўйхатга олишга кўра, Перудаги динлар – католиклар 81,3 %, евангелистлар 12,5 %, бошқалар 3,3 %.

Бразилия – 85 % диндорлар.
2010 йилдаги рўйхатга олишга кўра, мамлакатнинг 64 % яқин аҳолиси – Рим – католик черкови тарафдорлари, барча аҳолининг 22 % яқини протестантизмга эҳтиқод қилишади.

Ирландия – 10 % атеистлар.
Ирландияда динлар орасида христианлик устундир.

Австралия – 10 % атеистлар.
Христианлик – 63,9 % Австралия аҳолисининг кўпчилиги эътиқод қиладиган диндир. Австралия диндорларининг озчилиги буддизм(2,1 %), ислом (1,7 %), хиндулик (0,7 %), иудаизм (0,4 %). 2 % аҳоли эса бошқа динларга эргашишини маълум қилишган.

Исландия – 10 % атеистлар.
Исландиянинг асосий конфессияси – христианлик – мамлакат аҳолисининг 92,2 %.

Австрия – 10 % атеистлар.
Австрияда кенг тарқалган дин бўлиб, католиклик ҳисобланади. 2001 йилдаги рўйхатга олишга кўра мамлакатнинг 73,6 % аҳолиси ўзини католиклар сафига қўшган, 4,7 % эса протестантлар.

Голландия – 14 % атеистлар.
Голландия – давлат динига эга бўлмаган аристократ давлатдир. Шунга қарамай, мамлакатда эътиқод эркинлиги мавжуд. Мамлакатда тарихдан христианлик устунлик қилади. Ўзини 43,4 % аҳоли христиан деб ҳисоблайди.

Германия – 15 % атеистлар.
Олмонларнинг аксари – христианлар, улар мамлакат аҳолисининг 64 % ташкил этади.

Жанубий Корея – 15 % атеистлар.
Жанубий Кореядаги асосий динлар – анъанавий буддизм ва нисбатан мамлакатга яқинда кириб борган христианлик.

Франция – 29 % атеистлар.
Яқин кунларгача, Франция – дунёдаги аҳолининг энг кўп қисми атеист бўлган (57 %) ягона давлат деб ҳисобланарди. Атеист – французларнинг фоиз кўрсаткичи иммигрантлар ҳисобига пасайди.

Чехия – 30% атеистлар.
Чехия – анъанавий католик мамлакатидир.
Лекин 40 йиллик коммунизм натижасида чехлар атеист бўлиб қолишди.

Япония – 31 % атеистлар.
Буддистлар ва синтоистлар баъзи баҳолашларга кўра аҳолининг 84 – 96 % гачасини ташкил этади.

Хитой – 47 % атеистлар.

Буддизм, даосизм, ислом, католиклик ва протестантлик Хитойнинг асосий динлари ҳисобланади.

Huffington Post

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase