close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Атеистни Худога қандай олиб бориш ҳақида китоб

Инсониятнинг бутун ҳаёти давомида энг хавфли ва айни пайтда жозибали алданишлардан бири атеизмдир. Замонавий дунёда атеистик қарашларнинг тарафдорлари тобора кўпайиб бормоқда. Бундай одамлар Худо йўқлиги, агар У мавжуд бўлган бўлса ҳам, У аллақачон бу сайёрани тарк этганлигига ишонишади. Уларнинг фикрича, атеистлар теологик далилларни қабул қилмайди. Аммо мусулмон жамоат арбоблари ва илоҳиёт олимлари бундай одамларни Яратганни тан олиш йўлига қайтаришга уринишларидан воз кечишмайди.

Мурод Алискеров ва Аҳмад Абу Яҳё муаллифлигидаги "Атеизм зулмати" китоби бу ишда ўзига хос янги босқич бўлди. Китоб барча фикрлайдиган одамларга, ҳатто махсус билимга эга бўлмаганлар учун ҳам мўлжалланган. Биринчи қисмда таниқли тадбиркор ва жамоат арбоби Мурод Алискеров атеизм муаммосини минг йиллар давомида инсониятни офатлардан асраб келаётган барча ахлоқий негизларнинг барбод бўлишига олиб келадиган бузғунчи тушунча сифатида очиб беради. Дарҳақиқат, умумбашарий нигилизм ва ҳар нарсага ижозат берилганлик мафкураси бўлган атеизм 21-асрда моддий неъматларни чексиз истеъмол қилишнинг кучайиши ва заҳарли ахборот муҳити шароитида одамларнинг онгини ўзига сингдириб, уларни нотўғри йўлга йўналтирмоқда.
Китобнинг иккинчи қисмини ислом дини тадқиқотчиси, Қозон ислом университети ўқитувчиси, Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси шариат бўлими мутахассиси Аҳмад Абу Яҳё тайёрлади.
Аҳмад Абу Яҳёнинг сўзларига кўра, асар кенг аудиторияга, биринчи навбатда мусулмонларга мўлжалланган. «Биз гапираётган нарсалар – схоластика, яъни рационал илоҳиётдир. Бироқ, бу схоластика турли шаклларда намоён бўлиши мумкин. Ақида қоидаларини оқилона асослаш ҳақида гапириш (биз ишонамиз, чунки Қуръонда, суннатда шундай дейилган) ёки буларнинг барчасига далиллар шаклида мустаҳкам мантиқий асос қўйиш мумкин (нима учун пайғамбарлар келгани, пайғамбарнинг келиши ва уларнинг хатти-ҳаракатлари муқаддас китобларнинг ҳақиқатига қандай далолат қилишининг исботи). Агар биринчи йўналиш биз мусулмонлар эътиқод қилаётган нарсамизни оқилона асослаш бўлса, иккинчи йўналиш – исломнинг апологетикаси», - деб тушунтирди китоб муаллифларидан бири. Шуни таъкидлаш керакки, "апологетика" сўзининг ўзи христиан илоҳиётидан олинган атамадир. Бу ерда биз мусулмонлар насроний атамаларини қанчалик ишлатишимиз мумкин, деган савол туғилади, чунки улар семантик тусга бўялган, ўз тизимида маъноларга эга. Бу савол кўпроқ рус тилидаги ислом терминологияси билан шуғулланувчилар учун. Асар муаллифларининг ўз олдига қўйган яна бир вазифаси ислом динининг ҳақиқат эканлигини ғайримусулмонларнинг кенг оммасига етказишдир. "Бу ерда ҳам бир нечта йўналишлар мавжуд. Аввало, одамларга, атеистларга Худо борлигини исботлаш, яъни теизмга олиб бориш мақсади бор. Кейинги босқич - бу монотеизмнинг исломий версияси энг тўғри эканлигини, унга амал қилиш кераклигини кўрсатиш. Бизнинг олдимизда инсонни Худога иймон келтириш, дунёнинг ибтидоси борлиги ва у қандайдир ақлли, қудратли, иродали ва моҳиятни биладиган Зот томонидан яратилган, биз Худо деб атайдиган Зот ягона эканлиги, ёрдамчилари йўқлиги ва ҳеч кимга муҳтож эмаслиги ҳақидаги фикрга келтириш вазифаси туради. Бу фикрдан кўприк ўлароқ, фақат Исломда ҳақиқий тавҳид борлигига, Аллоҳ таолонинг изчил таърифи ва пайғамбар ва элчиларнинг ҳеч бўлмаганда гуноҳсизлиги нуқтаи назаридан изчил таърифлар борлигига ўтамиз. Шундай қилиб, инсон Худо борлиги ҳақидаги ғоядан ислом ҳақиқат, яккахудолик динлари ичида энг тўғриси, деган ғояга ўтади", деб тушунтиради "Атеизм зулмати" китоби ҳаммуаллифи.
Китоб, Абу Яҳёнинг сўзларига кўра, оммавий китобхонлар учун мўлжалланган. Албатта, аҳолисининг аксарияти риоя қиладиган мусулмонлар бўлган Россиянинг айрим ҳудудларида бу китоб долзарб эмас. Аммо муаммо шундаки, дунё глобал бўлиб, Россия ҳудудида атеистик қарашлар тарқала бошлади. Яна бир муҳим муаммо бор – дунёвийлик.
«Инсон бу дунёда шариатсиз, Қуръон ва суннатсиз, исломсиз, худосиз яшаш мумкин, деган фикрга келса, оқибатда эртами-кечми бу ғоялар атеизмни ўзига тортади. Шунинг учун биз тўлиқ қуролланган бўлишимиз, тегишли материалларни тайёрлашимиз керак, чунки атеистик ва дунёвий таъсир инсоннинг заиф томонлари, психология, ахлоқ, оммавий маданият орқали кириб боради. Далиллар билан қўллаб-қувватланадиган оқилона, ғоявий томони бўлиши керак», – ишончи комил Аҳмад Абу Яҳёнинг.
Афсуски, экспертнинг қайд етишича, араб мамлакатларидаги мусулмонлар ҳам бу муаммога дуч келишган.
«Атеизм муаммоси барча диндорлар учун, Худонинг борлигига ишонадиганлар учун умумийдир, Худонинг мавжудлигига далил ҳамма учун умумийдир. Менинг Мурод Алискеров билан "Атеизм зулмати" асарим ислом таълимотлари ҳақиқати ғоясини оммабоп шаклда етказиш учун мўлжалланган. Китобнинг қаламимга мансуб қисми аввалроқ тайёрлаган иккита маърузалар туркумига асосланган – атеизм (бу ерда ғоя атамаларни тушуниш эди) ва Худонинг мавжудлигини исботлаш (бу ерда мен бирламчи манбаларга мурожаат қилишга ҳаракат қилдим). Аммо далил ва исботларни тайёрлаш ва тизимлаштиришда рад этиш сифатини ёдда тутиш керак. Ахир, ёмон раддия - бу рақиблар тегирмонига сув қуйиш бўлиб, бу фақат қарама-қарши позицияни мустаҳкамлайди» - дея хулоса қилди Аҳмад Абу Яҳё.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Раддиялар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase