Иллат (101)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини тартибга солувчи қонунларга ўзгартиришлар киритувчи янги қонунни имзолади, дея хабар беради Tengrinews.kz нашри мамлакат Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев республика Жиноят кодексининг қасддан енгил зарар етказиш (109-модда) билан боғлиқ жиноятлар учун жазони назарда тутувчи ҳужжатни имзолади.
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.
Жиноятнинг ҳаммаси ҳам жиноят, лекин мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак. Бундай фикрни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров билдирди.
Халқда “Машшоғи кўп юртнинг қашшоғи кўп бўлади” деган эски гап бор. Бу гап эскидир, аммо дунё аллақачон самони эгаллаётган, ракеталар тинимсиз парвоз қилаётган, учувчисиз учоқлар ҳайратда қолдираётган, инновацион технологиялар миллиардлаб пулларимиз эвазига ташқаридан кириб келаётган бир вақтда Ўзбекистонда яна миллионлаб пуллар ўйин-кулги, базм-жамшид, тўй-ҳашамга сарфланяпти. Бундай тадбирлар бошида эса яна Маданият вазирлиги турибди.
Жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи вилоятлардан келиб фоҳишалик билан шуғулланган. 209 та қўшмачилик ҳолатлари аниқланган.
Қозоғистон парламенти Мажилиси педофиллар ва бола ўлдирганларга фақат умрбод қамоқ жазоси беришни назарда тутувчи ўзгартиришларни биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Маънавият ва маърифат масалалари бўйича Республика кенгаши йиғилишида сўнгги бир ой ичида коррупцияга оид жиноятлар содир этган мансабдор шахслар ва "кўча жиноий гуруҳлари" вакилларининг ҳибсга олиниши тўлқинига изоҳ берди.
Очиқ гей, лесбиян ва бисексуал яҳудий аскарлар армиянинг барча бўлимларида эркин хизмат қилади. Исроил гейлар, лесбиянлар ва бисексуалларни ишга олиш, жойлаштириш ва лавозимга кўтаришда камситишни тақиқлайди.
“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларини зўрлаб келган хоразмлик амалдорлар 3 йилга озодликлан маҳрум қилинган. Бу ҳақда Олий суд маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Руҳий қоидалар кўпгина лаззатлардан ва бадан хоҳлаб турган нарсалардан воз кечишни талаб қилади. Бу эса, дабдабабозликка, ҳойи ҳавасга берилган кишиларда содир бўлиши қийин. Чунки, шу ҳашаматчилик ўз эгасининг иродасини заифлаштириб қўйган бўлиб, доимо лаззат ичида бўлишни хоҳлайди, янги уфқларга назар солмайди, ўз халқининг тараққиёти ва гуллаб-яшнаши учун қайғурмайди.
Андижон вилоятида фуқаро Умра сафарига боришни истаган шахсларнинг 1,4 миллиард пулини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълумот берди.